1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.13.00.00 Солиққа оид иш юритув;
7.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
8.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши;
3.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
4.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
5.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
6.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 30 мартда қабул қилинган
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда):
1) 32-моддасининг тўртинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 37-моддаси биринчи қисми «а» бандининг биринчи ва учинчи хатбошилари, «г» банди ҳамда 40-моддасининг биринчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 43-моддасининг тўққизинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 66-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси», «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини», «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(3 ва 4-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 4-моддасининг иккинчи хатбошисидаги, 5-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 8-бандларидаги, 6-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)