toggle_night_mode
Ҳужжат 14.02.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер участкаларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги 963-сон қарорига мувофиқ Сирдарё вилоятида «Yerхususiylasнtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerхususiylasнtirish» ААТ) орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ҳафта муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда «Yerxususiylashtirish» ААTни, уни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича тасдиқланган техник ҳужжатлар ва экспертиза хулосалари билан биргаликда Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида топширилишини таъминласин.
Давактив агентлиги «Yerxususiylashtirish» AATни заруратга кўра такомиллаштириб борсин, бунда «Yerxususiylashtirish» ААTни қайта ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, техник қўллаб-қувватлаш, жараёнларга малакали мутахассисларни жалб қилиш ва у билан боғлиқ бошқа барча харажатлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Белгилансинки:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали амалга оширилади;
б) Давактив агентлиги «Yerхususiylasнtirish» ААТнинг техник қўллаб-қувватлаш бўйича оператори ҳисобланади;
в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади, бунда:
бўш турган ер участкасига доир маълумотларни шакллантириш ва келишиш «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerelektron» ААТ) орқали амалга оширилади;
бўш турган ер участкасининг захирага олинганлиги ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи кадастр органлари томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ушбу ер участкасини «Yerelektron» ААТга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;
г) «Yerхususiylashtirish» ААТни техник қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ягона биллинг ҳисоб-китоб тизими хизматлари учун тўловлар ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
«Yerхususiylashtirish» ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
«Yerelektron» ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бир ой муддатда хусусийлаштирилган ер участкалари гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкинлигини инобатга олиб ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва кредит сиёсатларига ўзгартириш киритиш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариал палата билан биргаликда бир ой муддатда барча нотариусларга хусусийлаштирилган ер участкалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг хусусиятларини тушунтириш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давактив агентлиги икки ой муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи ставкалари маълумотлар базасининг кадастр рақами бўйича «Yerхususiylasнtirish» ААТ билан интеграция қилинишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:
Давактив агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими»нинг «Yerхususiylasнtirish» ААТ билан интеграция қилинишини;
бир ой муддатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан очиқ маълумотлар портали орқали таклифлар киритишда ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи турини танлаш имкониятини беришни назарда тутган ҳолда «Yerelektron» ААТнинг такомиллаштирилишини;
икки ой муддатда Кадастр агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат шаҳарсозлик кадастри ва давлат ер кадастри маълумотлар базаларининг интеграция қилинишини таъминласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиққан ҳолда аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш, мавжуд бош режаларга белгиланган тартибда тузатишлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорига 9-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари — ушбу ташкилотлар фойдаланишидаги ер участкаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — захира ерлар, ободонлаштириш ерлари ва кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг 2022 йил охирига қадар Миллий географик ахборот тизимида тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши ва улардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
вазирликлар ва идоралар фойдаланишидаги ер участкалари ҳамда деҳқон хўжаликларида 2022 йилда ер тузиш, геодезия ва хатлов ишлари, кадастр паспортларини тайёрлаш ва ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 6-иловага мувофиқ талаб этиладиган бюджет маблағлари республика бюджетининг 2022 йил 1 ва 2-чораклари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар учун 6-иловага мувофиқ бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштирилиши лозим бўлган маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбирлар ҳамда аҳоли пунктларининг бош режалари, ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тадбирлари учун тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давактив агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича аризаларни Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имкониятини яратсин ва ишга туширсин;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мазкур қарорга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:
бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида;
заруратга кўра мазкур қарор нормаларини такомиллаштириб бориш тўғрисида таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 февраль,
71-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Yerхususiylasнtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerхususiylasнtirish» ААТ) — ушбу тизимга уланган ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича маълумотларни йиғиш, кўриб чиқиш ва келишиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;
«Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг кўчмас мулкларни ҳисобга олиш ҳамда кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизими;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки юридик шахси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкасини хусусийлаштириш — давлат мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва (ёки) юридик шахсларининг мулкига ўтказиш;
хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати — ариза берувчи томонидан ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида тўланадиган, хусусийлаштириш пайтида белгиланган ер солиғи базавий ставкасининг каррали миқдоридаги тўлов;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси.
3. Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Ушбу Регламент кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари иштирокчиларига берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ер участкасини хусусийлаштиришда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
6. Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса — ариза берувчининг ўзи мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклларда ариза тўлдиради.
Ариза тўлдириш жараёнида:
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали;
хусусийлаштириш объектлари ва субъектлари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 12 ва 13-моддалари талабларига мослиги «Yerхususiylasнtirish» ААТга уланган ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади.
Агар хусусийлаштириладиган ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгалик қилишда (фойдаланишда) бўлса, ариза барча эгаларнинг (фойдаланувчиларнинг) фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишувига биноан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса — суд томонидан белгиланган тартибда ушбу Регламент талаблари асосида берилади.
Хусусийлаштирилаётган ер участкасида бошқа шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бино ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мазкур ер участкасига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мавжудлиги текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагиларнинг сканер қилинган нусхаси илова қилиниши керак:
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда);
юридик шахснинг тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори (ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса);
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилишида ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимлар ва хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўланганлиги тасдиғи «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммасини юритувчи Ягона биллинг тизимидан (кейинги ўринларда — Ягона биллинг тизими) олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.
10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармаларининг банк ҳисобварағига;
50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Давлат кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг банк ҳисобварағига;
50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери (кейинги ўринларда — давлат ордери) берилгунига қадар уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг аризаси кўриб чиқилмайди ёки давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатиш учун қабул қилинган ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
12. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) туман (шаҳар) филиалига келишиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик равишда «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими уч иш куни ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Агар ариза бўйича хусусийлаштириш учун берилган ер участкаси ҳудудида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) қурилиш бўлими ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудудда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи хулоса тақдим этади. Бунда ариза берувчига 2021 йил 16 ноябрга қадар юзага келган доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари улардан фойдаланишнинг асосий мақсадини шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунига қадар сақлаб қолиш шарти билан хусусийлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги;
аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлиги;
хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлиги;
хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегараларини кадастр ҳужжатлари маълумотларига мослигини аниқлаш.
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ер участкасининг топографик харитаси мавжуд бўлмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда топографик режани тайёрлайди.
Ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов суммаси бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланади ва ер участкасини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризани келишади ёки уни келишиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Келишув ҳеч қандай эслатма ва шартларсиз, тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилот масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланадиган розилик резолюцияси орқали амалга оширилади.
Келишиш рад этилган тақдирда ер участкасини хусусийлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига асосланган сабаблар кўрсатилган хабарнома тайёрланади.
16. «Yerхususiylasнtirish» ААТ аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади.
Ариза келишилган тақдирда, Ягона биллинг тизими «Yerхususiylasнtirish» ААТ маълумотлари асосида хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.
17. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати миллий валютада мазкур Регламентга 4-иловада кўрсатилган тегишли меъёрлар бўйича ҳисобланади.
18. Ариза берувчи тўлов юзасидан хабарномани олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ер участкасини хусусийлаштириш учун тўловни амалга ошириши зарур.
19. Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, «Yerхususiylasнtirish» ААТ автоматик равишда хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хабарномани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.
20. Ариза берувчи рад жавобини олган кундан бошлаб бир ой ичида, агар рад этиш сабаби фақат хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан ер участкасини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда қайта ариза топширишга ҳақли.
21. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун тўлов қуйидаги тартибда автоматик тақсимланади:
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);
б) ушбу Регламентнинг 14-бандига мувофиқ ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
в) 3 фоизи — «Yerхususiylasнtirish» ААТни техник қўллаб-қувватлаш ишлари учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисобварағига;
г) 0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
д) қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва қуйидагича тақсимланади:
30 фоизи — давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармага;
70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўловини тўлиқ амалга оширганидан сўнг «Yerхususiylasнtirish» ААТ автоматик равишда ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ жисмоний шахс бўйича — фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт рақами, ЖШШИР, юридик шахс бўйича — юридик шахс номи, СТИР рақамини кўрсатган ҳолда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали олган давлат ордерига бир иш куни ичида электрон рақамли имзо қўяди ва уни Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари давлат ордери тақдим этилгандан сўнг икки иш куни ичида давлат ордерига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани давлат ордери билан бирга «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.
24. Давлат хизматлари маркази давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма олганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ва давлат ордери ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилганда автоматик равишда хабарнома берилади.
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармаси ва Давлат хизматлари марказлари, шу жумладан, ЯИДХП орқали, ушбу Регламентнинг талаблари ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини доимий равишда назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
27. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ер участкасини хусусийлаштиришга ариза тақдим этади.

2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Ариза туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан кўриб чиқилиши учун «Yerхususiylasнtirish» ААТга юборилади.

Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)

3-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали

1. Ариза тушган кундан бошлаб қуйидагиларни текширади:

аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкаси ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;

ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегаралари, кадастр ҳужжатлари билан мослиги.

2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали келишади.

5 иш кунида

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими

1. Аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини кўриб чиқади.

2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали келишади.

3 иш кунида

4-босқич

«Yerхususiylasнtirish» ААТ

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади.

Автоматик равишда

Ягона биллинг тизими

Ариза келишилган тақдирда, «Yerхususiylasнtirish» ААТ маълумотлари асосида ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.

5-босқич

Ариза берувчи

Ер участкасини сотиб олиш қийматининг тўловини амалга оширади.

10 иш кунида

6-босқич

«Yerхususiylasнtirish» ААТ

1. Ер участкасини сотиб олиш қиймати ўз вақтида ва тўлиқ тўланган тақдирда, ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади.

2. Ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хабарномани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.

Автоматик равишда

7-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари

Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига электрон рақамли имзо қўяди ва уни Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш кунида

8-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаси

1. Давлат ордери тақдим этилгандан сўнг давлат ордерига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани давлат ордери билан бирга ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.

2 иш кунида

9-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.

Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга
2-ИЛОВА

Юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича

АРИЗА



(сана)

(рақам)

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

1. СТИР

2. Юридик шахснинг номи (тизим орқали олинади)

3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли (тизим орқали олинади)

4. Жойлашган жойи (почта манзили)

5. Телефон рақами

II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:

1. Ер участкасининг кадастр рақами

2. Ер участкасининг майдони (м2)

3. Ер участкасининг манзили

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Юридик шахснинг ер участкасини сотиб олиш тўғрисидаги қарори (агар бу ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса);

2. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда).

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилган ер участкасини хусусийлаштириш бўйича

АРИЗА



(сана)

(рақам)


I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Ариза берувчининг ЖШШИР

II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:

1. Ер участкасининг кадастр рақами

2. Ер участкасининг майдони (м2)

3. Ер участкасининг манзили

III. Илова қилинадиган ҳужжат:

Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган тақдирда)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга
4-ИЛОВА
Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини ҳисоблаш
ТАРТИБИ
Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
а) юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари учун:
С = Кюр × S + В+ Т;
б) умрбод мерос қилиб қолдирилган, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли ер участкалари учун:
С = Кжис × S + В+ Т;
бунда:
С — хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати (сўмда);
Кюр, Кжис — юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашда ўша кунда белгиланган базавий солиқ ставкасининг 20 баравари (1 квадрат метр учун сўмда);
S — хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони (квадрат метрда);
В — Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан давлат реестридан кўчирмани бериш ва кўчмас мулк объектларини рўйхатга олиш хизматларига белгиланган ставкалар асосида (сўмда);
Т — бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов миқдори (сўмда).
Изоҳ. Сотиб олиш қийматини ҳисоблашнинг ушбу тартиби ер участкаларининг бозор қийматини аниқлашга нисбатан қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга
5-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
‎АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
‎____________________________ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ

‎‎(ҳудуд номи)

‎‎
‎ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК
‎ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ № ______

‎‎Мулкдорнинг номи___________________________________________________________________________

‎‎(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

‎‎
‎Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)______________________________________________________________

‎‎паспорт серияси ________ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган ________________________

(жисмоний шахслар учун)‎‎

‎‎________________________________________________________________________________

‎СТИР ____________________________, ЖШШИР__________________________________________________

‎‎(жисмоний шахслар учун)


‎‎‎_________________________________________________________________________________манзилидаги

‎ўзига _____________________________________________________________ ҳуқуқи асосида тегишли бўлган

‎‎(доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш)

‎‎
‎_________________________________________________________________________________қийматидаги

‎‎(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

‎‎
‎умумий _____________кв м ер майдонига мулк ҳуқуқи берилди.

‎Ушбу ордер_________________________________________________________________________________

‎‎(ордерни берган давлат органининг номи)

‎‎
‎____________________________________________________________________________га асосан берилди.

‎‎(ордерни беришнинг асоси)

‎‎
‎Ордер рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________

‎‎Ҳудудий бошқарма бошлиғи


‎QR-коди‎‎

‎‎Ф.И.О.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида ажратишга нисбатан:
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун;
кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари учун;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун;
«K — savdo» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага бериш назарда тутилган ҳолларда;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига бериш учун;
давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун;
махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари учун;
кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкалари учун — қонунчиликда ушбу зоналар иштирокчиларига ерларни реализация қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган ҳолларда татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
«Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerelektron» ААТ) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
бўш турган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;
ваколатли ташкилотлар — хулоса берадиган органлар — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, материалларини келишадиган ташкилотлар — тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича — ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкасининг бошланғич нархи — ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;
ижарачи — ер участкасининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;
иштирокчи — савдо платформасида ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;
лойиҳа-қидирув ташкилоти — «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қонунда белгиланган тартибда жалб қилинадиган бошқа лойиҳа-қидирув ташкилоти;
оператор — савдо платформасида аукцион ташкил этиш хамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
хабарнома — савдо платформасида муайян бўш турган ер участкасини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;
шахсий кабинет — иштирокчига аукцион буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини реализация қилиш (ижарага бериш) бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.
4. Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкалари аукционга мулк ҳуқуқи билан чиқарилади.
Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан чиқарилади.
5. Ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида аукцион орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича реализация қилинади.
6. Ер участкасини танлаш материаллари Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиал) (ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслиги бўйича маълумот ҳамда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш), лойиҳа-қидирув ташкилоти (ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини тайёрлаш бўйича), туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (ер участкаси тўғрисида тегишли хулосани тайёрлаш), туман (шаҳар) ҳокимликлари (ер участкасига бўлган ҳуқуқ турини аниқлаш) томонидан тайёрланади.
Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари ер участкасини танлаш материаллари бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Давлат кадастрлар палатасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудининг WGS-84 координаталар тизимида электрон хариталарини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади.
9. Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи ҳисобварағига белгиланган тартибда оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда ўтказиб берилади.
2-боб. Аукционларга чиқариш учун ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш
1-§. Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва ер участкасини «Yerelektron» ААТга жойлаштириш тартиби
10. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг «Yerelektron» ААТнинг очиқ электрон портали орқали юборилган таклифларини кўриб чиқиш натижалари асосида «Yerelektron» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича таклифларни киритиб боради.
Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ер участкалари бўйича таклиф туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари ҳамда тегишли равишда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.
Таклифда қуйидагилар акс эттирилади:
ер участкасининг WGS-84 (World Geodetic System 1984) очиқ координаталар тизимида шартли чегаралари;
ер участкасининг жойлашув схемаси;
ҳудуднинг ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш нормаларига мувофиқлиги қисми бўйича шаҳарсозлик қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган тури;
мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати.
11. Туман (шаҳар) ҳокимлиги туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг таклифларига асосан кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан филиалга юборади.
12. Филиал туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртма олгандан кейин ўн иш кунида:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди;
ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимига бу тўғрисида маълумот юборади;
бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга жойлаштиради.
13. «Yerelektron» ААТга жойлаштириладиган бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материаллари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
ер участкасининг WGS-84 (World Geodetic System 1984) очиқ координаталар тизимида шартли чегаралари;
ер участкасининг жойлашув схемаси ва геолокацияси;
ушбу ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турлари;
ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасига туташ ҳудудлардаги объектларнинг белгиланган мақсади ва турлари;
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати.
Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.
14. Лойиҳа-қидирув ташкилоти бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материаллари «Yerelektron» ААТга жойлаштирилган сўнг:
а) жойига чиққан ҳолда ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини маҳаллий координаталар тизимида электрон шаклда қуйидаги муддатларда тайёрлайди:
умумий ер майдони 5 гектаргача бўлганда — 10 иш кунида;
умумий ер майдони 5 гектардан кўп бўлганда — 25 иш кунида;
б) электрон шаклда тайёрланган топографик харитани «Yerelektron» ААТга жойлаштиради. Топографик харитада лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан бирга кўчаларнинг қизил чизиқлари белгилаб берилади.
15. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган топографик харитани олгандан сўнг бир иш кунида топографик харитани ва бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини илова қилган ҳолда «Yerelektron» ААТ орқали ер участкасининг жойлашуви қуйидаги талабларга мувофиқлигини:
а) тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича — мазкур объектлардан фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;
б) ёнғин хавфсизлиги бўйича — ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;
в) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органларига келишиш учун юборади.
16. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотлар уларга сўров тушган кундан бошлаб уч иш кун ичида «Yerelektron» ААТга тегишли белгини қўйиш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
17. Келишув натижалари «Yerelektron» ААТга жойлаштирилгандан сўнг туман (шаҳар) қурилиш бўлими уч иш куни ичида ушбу ер участкаси тўғрисида тегишли хулосани тайёрлайди, бунда:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотлар;
зарур ҳолларда лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган топографик харита асосида ер участкасининг чегараларига ўзгартириш киритиш ёхуд ер участкасидан шаҳарсозлик чекловлари қуйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклиф акс эттирилади.
Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг хулосалари «Yerelektron» ААТга электрон шаклда киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида «Ижобий хулоса» ёки «Салбий хулоса» деган сўзлар кўрсатилади.
Ижобий хулосада ер участкасининг мулкдорига ёки ижарачисига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Салбий хулосада соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳавола қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Шу билан бирга, рад этиш сабабларини бартараф этиш юзасидан мавжуд бўлган барча имкониятлар ва қайта киритишни назарда тутувчи тавсиялар тақдим этади.
Туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан хулоса тайёрлаш ҳақи энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида белгиланади ва мазкур ҳақ лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
18. «Yerelektron» ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ижобий хулосаси олингандан сўнг беш иш куни ичида:
а) муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар «Yerelektron» ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотлар тақдим этади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади ҳамда уни электрон шаклда «Yerelektron» ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида «Ижобий хулоса» ёки «Салбий хулоса» деган сўзлар кўрсатилади.
Ижобий хулосада ер участкасининг мулкдорига ёки ижарачисига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Салбий хулосада соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади;
в) Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари материалларни келишади ёки келишишни рад этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудида жойлашган ер участкалари бўйича материалларни келишади ёки келишишни рад этади.
Бунда «Yerelektron» ААТда қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади.
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Келишиш рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
Шу билан бирга, рад этиш сабабларини бартараф этиш юзасидан мавжуд бўлган барча имкониятлар ва қайта киритишни назарда тутувчи тавсиялар тақдим этилади.
19. «Yerelektron» ААТга координаталари киритилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашган, салбий хулосалар берилган ер участкалари аукционга чиқарилмайди ва ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда «Yerelektron» ААТда ушбу хулоса олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида эълон қилинади.
20. Ер участкаси бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва барча ваколатли ташкилотлардан ижобий хулоса «Yerelektron» ААТга жойлаштирилгандан сўнг филиал ўн иш кунида кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда ҳудудий бошқарманинг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
21. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади.
22. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади;
ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади;
тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва кўчирмани «Yerelektron» ААТ киритади.
23. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва келишув натижалари ва ижобий хулосалар олинганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида қуйидагиларни:
аукционга чиқариладиган бўш турган ер участкасининг ҳуқуқ турини;
ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни;
аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва тегишли ҳоким томонидан ЭРИ орқали имзоланган ижара шартномасининг лойиҳасини белгилайди ва «Yerelektron» АТТга киритади.
24. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маълумотлар «Yerelektron» АТТга киритилганидан сўнг:
а) ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:
барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб ўн беш иш куни ичида энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;
ўн иш куни ичида шартнома асосида мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) шартнома асосида жалб этган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
бир иш кунида баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот ва экспертиза хулосаси асосида «Yerelektron» ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади;
б) ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда «Yerelektron» АТТ автоматик равишда тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич қийматини белгилайди.
25. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан қуйидаги мезонлар бўйича тасдиқланади:
ер солиғининг йиллик миқдори;
ер участкасини ижарага бериш муддати;
ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар;
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги.
Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан икки иш куни ичида давлат солиқ хизмати органлари томонидан «Yerelektron» ААТга киритилади.
Охирги тасдиқланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.
2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун тақдим этилмайдиган ҳудудларнинг координаталарини тақдим этиш ва уларни янгилаш тартиби
26. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли ташкилотлар «Yerelektron» ААТ орқали тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган муҳофаза зоналари ҳудудларнинг координаталарини Кадастр агентлигига тақдим этиб боришлари шарт.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталари «Yerelektron» ААТ орқали Кадастр агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда тақдим этилади.
Ҳудудларнинг координаталари заруратга қараб, лекин ҳар ойда камида бир марта янгиланади.
3-§. Ер участкасини аукционга чиқаришга тайёрлаш
27. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича материаллар келишилгандан, бозор қиймати ёки ижара ҳуқуқи қиймати тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилганидан, шунингдек, ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара шартномасининг лойиҳаси шакллантирилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.
28. Ер участкаси ушбу Низом билан белгиланган тартибда келишув амалга оширилганлиги ва ижобий хулоса олинганлигига қараб ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида аукционга чиқарилади.
Аукционга чиқаришда ер участкаси тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;
ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури;
ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;
ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турлари;
ер участкаси майдони (гектарда);
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;
ер участкасига туташ ҳудудларнинг (объектларнинг) белгиланган мақсади ва турлари;
қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисидаги маълумотлар;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа;
мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;
ер участкаларининг бошланғич нархи;
ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловлар;
ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.
Аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича қўшимча равишда ижара муддати кўрсатилади ва ижара шартномасининг лойиҳаси илова қилинади.
Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд талабларига мувофиқ такроран юборади.
29. Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар икки иш кунида оммавий ахборот воситаларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
30. «E-auksion» платформасида электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этиш ҳуқуқига эга (чет ел инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно.)
Юридик ва жисмоний шахслар ижарага бериш ҳуқуқи асосида ер участкаларини сотиб олиш бўйича аукционда қатнашиш ҳуқуқига эга.
4-§. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари бўйича аукцион натижаларини расмийлаштириш тартиби
31. Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг автоматик равишда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.
32. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ижара шартнома тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
Бунда Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.
Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
33. Оператор ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.
5-§. Давлат ордерини расмийлаштириш ва ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби
34. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда — давлат ордери) расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» АТТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
Давлат ордери ғолиб номига ер участкасини мулк ҳуқуқ асосида рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат ордери бериш учун давлат божи ундирилмайди.
35. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат ордери тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
36. Оператор ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.
6-§. Ер участкасини бериш
37. Давлат ордери ёки ер участкасининг ижара шартномаси асосида филиал туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда уч иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.
Ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
38. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
3-боб. Аукциондан тушадиган маблағларни тақсимлаш
39. Буюртмачи оператордан ер участкаларини ижара ва мулк ҳуқуқи асосида сотишдан тушган маблағларни бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:
а) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган миқдорда — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;
б) ушбу Низомнинг 32 ва 35-бандларида назарда тутилган миқдорда — тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);
в) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
г) 10 фоизи — «Yerelektron» ААТни техник кўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);
д) баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ва эксперт ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;
е) қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва қуйидагича тақсимланади:
30 фоизи — ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда — ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда — давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармага;
70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига.
4-боб. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини тизимли назорат ва мониторинг қилиш
40. Прокуратура органлари ва адлия органлари ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.
Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «Yerelektron» ААТ орқали амалга оширилади.
41. Прокуратура ва адлия органлари ер участкаси материалларини тайёрлашнинг қонунийлигини таъминлайди ва ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан, ваколатли ташкилотлар томонидан келишувни рад этиш ва салбий хулоса беришнинг қонунийлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки қарама-қарши қўллаш амалиётини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган салбий омилларни, сабаб ва шароитларни бартараф этиш усулларини ўрганади.
42. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.
43. Ушбу Низомда назарда тутилган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда, адлия органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига ёхуд прокуратура органларига бузилиш ҳолатини тасдиқловчи зарур материалларни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоидалар
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича таклифларни «Yerelektron» ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига киритиб боради.

Доимий равишда

Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ер участкалари бўйича таклифлар тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари ҳамда тегишли равишда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «Тошкент-бошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг таклифларига асосан кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан филиалга юборади.

Киритилган таклифларга мувофиқ

Жисмоний ва юридик шахслар

«Yerelektron» ААТнинг очиқ электрон порталида ер участкасига бўлган ҳуқуқ турини, аниқ чегаралари ҳамда майдони ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритади.

Хоҳишига кўра

3-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали

1. Буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди;

2. Ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимига бу тўғрисида маълумот юборади;

3. Бўш ер участкалари бўйича ер танлаш материалларини тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга жойлаштиради.

10 иш куни

4-босқич

Лойиҳа-қидирув ташкилоти

1. Жойига чиққан ҳолда ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини маҳаллий координаталар тизимида электрон шаклда тайёрлайди;

2. Электрон шаклда тайёрланган топографик харитани «Yerelektron» ААТга жойлаштиради.

10 (25) иш куни

5-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими:

Топографик харитани олгандан сўнг бир иш кунида топографик харитани ва бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини илова қилган ҳолда «Yerelektron» ААТ орқали ер участкасининг жойлашувини келишиш учун тегишли органларга юборади.

1 иш куни

Ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар

Электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

3 иш куни

Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими

Ер участкаси тўғрисида тегишли хулосани тайёрлайди бунда:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотлар;

зарур ҳолларда лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган топографик харита асосида ер участкасининг чегараларига ўзгартириш киритиш ёхуд ер участкасидан шаҳарсозлик чекловлари қуйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклиф акс эттирилади.

Хулосалар «Yerelektron» ААТга электрон шаклда киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

3 иш куни

6-босқич

Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар

«Yerelektron» ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотлар тақдим этади.

5 иш куни

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари

Ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади, уни электрон шаклда «Yerelektron» ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари

Ер участкасини танлаш материалларини келишади ёки келишишни рад этади.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари

Автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудида жойлашган ер участкалари бўйича материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

7-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали

Ер у?асткаси бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва барча ваколатли ташкилотлардан ижобий хулоса «Yerelektron» ААТга жойлаштирилгандан сўнг кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

10 иш куни

8-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

«E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига юборади.

2 иш куни

9-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

1. Буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади.

3. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва кўчирмани «Yerelektron» ААТга киритади.

2 иш куни

10-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва келишув натижалари ва ижобий хулосалар олинганидан сўнг қуйидагиларни:

аукционга чиқариладиган бўш турган ер участкасининг ҳуқуқ турини;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловларни;

аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва ижара шартномасининг лойиҳасини белгилайди ва «Yerelektron» ААТга киритади.

2 иш куни

11-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси

1. Барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини ёки ижара ҳуқуқи қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;

15 иш куни

2. Мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) жалб этган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

10 иш куни

3. Баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот ва экспертиза хулосаси асосида «Yerelektron» ААТга ер участкасининг бозор қийматини киритади (ижара ҳуқуқида автоматик киритилади).

1 иш куни

12-босқич

«Yerelektron» ААТ

Бўш ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича материаллар келишилгандан, бозор қиймати ёки ижара ҳуқуқи қиймати тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилганидан, ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара шартно?аси шакллантирилганидан сўнг ер участкаси ёки унга ижара ҳуқуқи аукционга қўйиш учун операторга юборилади.

Автоматик равишда

13-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Аукционга қўйилган бўш ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиради ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади.

2 иш куни

Давлат активларини бошқариш агентлиги

14-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари

Электрон онлайн-аукционда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иштирок этади.

Белгиланган муддатда

15-босқич

Аукцион ғолиби

(Ижара ҳуқуқи бўлганда)

1. Ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

2. Ижара шартномаси имзолагандан сўнг автоматик равишда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.

10 иш куни

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси

(Мулк ҳуқуқи бўлганда)

Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни

16-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» ААТ орқали юборилади.

2 иш куни

17-босқич

Оператор

Ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

Автоматик равишда

18-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ва туман (шаҳар) қурилиш бўлими

Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.

3 иш куни

Кейинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
‎АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
‎____________________________ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ

‎‎(ҳудуд номи)

‎‎
‎ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК
‎ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ № ______

‎‎Мулкдорнинг номи___________________________________________________________________________

‎‎(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

‎‎
‎Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)______________________________________________________________

‎‎паспорт серияси ________ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган ________________________

(жисмоний шахслар учун)‎‎

‎‎________________________________________________________________________________

‎СТИР ____________________________, ЖШШИР__________________________________________________

‎‎(жисмоний шахслар учун)


‎‎‎_________________________________________________________________________________манзилидаги

_________________________________________________________________________________ қийматидаги

сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

‎‎
‎умумий _____________кв м ер майдонига мулк ҳуқуқи берилди.

‎Ушбу ордер_________________________________________________________________________________

‎‎(ордерни берган давлат органининг номи)

‎‎
‎____________________________________________________________________________га асосан берилди.

‎‎(ордерни беришнинг асоси)

‎‎
‎Ордер рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________

‎‎Ҳудудий бошқарма бошлиғи


‎QR-коди‎‎

‎‎Ф.И.О.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
3-ИЛОВА
Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон-онлайн аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун 0,04 гектаргача ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали мулк ҳуқуқи асосида реализация қилинади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
«Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerelektron» ААТ) — ер участкаларини реализация қилиш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ахборот тизимига киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга оширишни таъминлайдиган автоматлаштирилган ахборот тизими;
аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати;
аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режаси лойиҳаси (кейинги ўринларда — БРЛ) — аҳоли пунктлари ҳудудлари қисмлари учун аҳоли пункти бош режаси асосида ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжати бўлиб, у қизил чизиқларни, ер участкаларини қуриш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чизиқларини, ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ва мулкдорларнинг ер участкалари чегараларини, ҳудудларнинг зоналаштирилишини ва уларни қуриш навбатини, муҳофаза зоналаридан фойдаланиш режимини, кўчалар, тор кўчалар, пиёдаларга ажратилган зоналарнинг, шунингдек, транспорт, алоқа иншоотлари ва коммуникацияларнинг, муҳандислик ускуналарининг ҳамда ҳудудни ободонлаштиришнинг кўрсаткичларини, ижтимоий ва маданий-маиший объектларнинг таркиби ҳамда жойлашувини, қуришнинг ҳажмий-ҳудудий ва архитектура-режалаштириш ечимини, қуриш зичлиги ва кўрсаткичларини, бинолар ва иншоотларнинг неча қаватлилигини, турларини белгилайди;
ер участкаси — ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув жойи, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;
иштирокчи — савдо платформасида ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
лойиҳа-қидирув ташкилоти — «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қонунда белгиланган тартибда жалб қилинадиган бошқа лойиҳа-қидирув ташкилоти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
оператор — савдо платформасида аукционни ташкил этиш хамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
хабарнома — савдо платформасида муайян ер участкаси бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;
шахсий кабинет — иштирокчига аукцион буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — савдо платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларига аукцион объектини реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.
4. Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бир лотда 0,04 гектаргача доирада ер участкаларини реализация қилиш «E-auksion» ягона аукцион электрон савдо платформасида амалга оширилади.
Ер участкалари фақат шаҳарсозлик ҳужжатлари (аҳоли пунктининг бош режаси ва аҳоли пункти тегишли қисмининг БРЛ) билан таъминланган аҳоли пунктлари бўйича аукционга қўйилади.
Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қуриш назарда тутилган аҳоли пункти қисмларининг БРЛ бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли уй-жой массивлари учун БРЛ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши таъминланади.
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун БРЛ ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тегишли маҳаллий бюджетлари маблағлари, ер участкаларини реализация қилишдан тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишда ер участкаларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш шартлари назарда тутилиши керак. Уй-жой массивларини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат уй-жой дастурлари асосида амалга оширилади.
5. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали реализация қилиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи ҳисобварағига белгиланган тартибда оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда ўтказиб берилади.
2-боб. Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали реализация қилиш тартиби
1-§. Ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини аукционга қўйиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби
8. Туман (шаҳар) ҳокимлиги белгиланган тартибда тасдиқланган БРЛга мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бериладиган ҳар бир ер участкасига кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун ер участкаларининг шартли чегараларини ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турларини кўрсатган ҳолда буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига (кейинги ўринларда — филиал) юборади.
Ер участкаларининг шартли чегаралари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда филиал билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Филиал туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртмани олгандан кейин ўн беш иш кунида:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди;
ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимига бу тўғрисида маълумот юборади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бўш ер участкалари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда ҳудудий бошқарманинг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
10. Ушбу Низомнинг 8-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган ва БРЛ ишлаб чиқиладиган бошқа ҳудуднинг БРЛ мавжуд бўлса мазкур ҳудуд учун топографик харита лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.
Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қурилиши назарда тутилган аҳоли пунктлари қисмларининг БРЛ мавжуд бўлмаганда туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни мобайнида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ваколатли лойиҳа ташкилоти билан тегишли БРЛларни ишлаб чиқишга шартнома тузиш учун илтимоснома юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн беш иш кунида ваколатли лойиҳа ташкилоти ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилоти билан тегишли БРЛларни ва топографик харитани ишлаб чиқиш бўйича шартнома тузади.
БРЛ белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш кунида ер участкаларини реализация қилиш тўғрисида буюртмани шакллантириш учун БРЛни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
11. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади.
12. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади;
ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади;
тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва ушбу ер участкаси тўғрисида қуйидаги маълумотларни «Yerelektron» ААТга киритади:
реестрдан кўчирма;
ер участкасининг WGS-84 (World Geodetic System 1984) очиқ координаталар тизимида чегаралари;
ушбу ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турлари;
ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати.
Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.
13. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва «Yerelektron» ААТга маълумотлар киритилганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни «Yerelektron» АТТ орқали белгилайди ва электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга ушбу ер участкалари муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга тегишли техник шартларни олиш учун сўров юборади.
14. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини электрон шаклда юборади.
Техник, шу жумладан, қўшимча шартларни ишлаб чиқиш ва уларни юбориш учун тўлов ундирилмайди.
15. Туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартлари тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни техник шартлар билан бирга электрон шаклда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.
16. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:
барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб ўн беш иш куни ичида энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
ўн иш куни ичида шартнома асосида мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) шартнома асосида жалб этган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
бир иш кунида баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот ва экспертиза хулосаси асосида «Yerelektron» ААТга ер участкасининг бозор қийматини киритади.
Бунда битта уй-жой массивида жойлашган бир неча лотга бўлиб аукционга қўйиладиган ер участкалари учун бир хил бошланғич нарх белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари бозор қиймати тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилгандан сўнг буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйилади.
18. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги икки иш куни ичида аукционга қўйилган бўш ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиради ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади.
Кадастр агентлиги ер участкалари бўйича аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб барча иштирокчиларга мазкур ер участкаларини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) имкониятини таъминлайди.
Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд талабларига мувофиқ такроран юборади.
19. «E-auksion» платформасида электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича электрон аукционда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.
2-§. Давлат ордерини расмийлаштириш ва ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби
20. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда — давлат ордери) расмийлаштиради, уни ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.
Давлат ордери ғолиб номига ер участкасини мулк ҳуқуқ асосида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлади. Давлат ордерини бериш учун давлат божи ундирилмайди.
21. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат ордери тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
22. Оператор ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.
3-§. Ер участкасини бериш
23. Давлат ордери асосида филиал туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
24. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг йўл қўйилади.
3-боб. Аукциондан тушадиган маблағларни тақсимлаш
25. Буюртмачи ер участкасини сотишдан маблағни тушгандан кейин бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:
а) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган миқдорда — тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);
б) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
в) 10 фоизи — «Yerelektron» ААТни техник қўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);
г) баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ва эксперт ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;
д) қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва қуйидагича тақсимланади:
30 фоизи — ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда — ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда — давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармага;
70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Якунловчи қоида
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон-онлайн аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини реализация қилиш тўғрисидаги буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан филиалга юборади.

2. Ер участкаларининг шартли чегаралари туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали билан биргаликда белгиланади.

Белгиланган тартибда тасдиқланган БРЛга мувофиқ

2-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали

1. Давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди.

2. Ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимига бу тўғрисида маълумот юборади.

3. Бўш ер участкалари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

15 иш куни ичида

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади.

2. «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

2 иш кунида

4-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

1. Буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади.

3. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли маълумотларни «Yerelektron» ААТ киритади.

2 иш куни

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловларни «Yerelektron» АТТ орқали белгилайди.

2. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга ер участкаларини тармоқларга улашга тегишли техник шартларни олиш учун сўров юборади.

2 иш куни

6-босқич

Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

3 иш куни

7-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни техник шартлар билан бирга электрон шаклда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни

8-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси

1. Энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди.

15 иш куни

2. Мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) шартнома асосида жалб этган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

10 иш куни

3. Баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот ва экспертиза хулосаси асосида «Yerelektron» ААТга ер участкасининг бозор қийматини киритади.

1 иш куни

9-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Аукционга қўйилган бўш турган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиради ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади.

2 иш куни

Давлат активларини бошқариш агентлиги

10-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

Электрон онлайн-аукционда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иштирок этади.

Белгиланган муддатда

11-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси

Аукцион натижалари ҳақидаги баённома асосида ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни

12-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» AАТ орқали юборилади.

2 иш куни

13-босқич

Оператор

Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

Автоматик равишда

14-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ва туман (шаҳар) қурилиш бўлими

Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.

3 иш куни

Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон-онлайн аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
‎АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
‎____________________________ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ

‎‎(ҳудуд номи)

‎‎
‎ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК
‎ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ № ______

‎‎Мулкдорнинг номи___________________________________________________________________________

‎‎(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

‎‎
‎Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)______________________________________________________________

‎‎паспорт серияси ________ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган ________________________

‎‎________________________________________________________________________________

‎СТИР ____________________________, ЖШШИР__________________________________________________
‎‎‎_________________________________________________________________________________манзилидаги

‎_________________________________________________________________________________қийматидаги

(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

‎‎
‎умумий _____________кв м ер майдонига мулк ҳуқуқи берилди.

‎Ушбу ордер_________________________________________________________________________________

‎‎(ордерни берган давлат органининг номи)

‎‎
‎____________________________________________________________________________га асосан берилди.

‎‎(ордерни беришнинг асоси)

‎‎
‎Ордер рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________

‎‎Ҳудудий бошқарма бошлиғи


‎QR-коди‎‎

‎‎Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Yerхususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан «Yerхususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.
Изоҳ. Давлат органлари тизимга электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
5-ИЛОВА
«Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
9. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.
Эслатма. Давлат органлари тизимга электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
6-ИЛОВА
Вазирлик ва идоралар фойдаланишидаги ер участкалари ҳамда деҳқон хўжаликларида ер тузиш, геодезия ва хатлов ишлари, кадастр паспортларини тайёрлаш ва ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2022 йилда ажратиладиган маблағлар
ҲИСОБ-КИТОБИ

млн сўм

Т/р

Бюджет маблағларини тақсимловчи (олувчи) ердан фойдаланувчилар

Ишлар бажариладиган ер турлари

2022 йил учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан

1.

Сув хўжалиги вазирлиги

Сув фонди ерлари

10 547,0

2.

Мудофаа вазирлиги

Мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар

2 213,5

3.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ўрмон фонди ерлари

9 351,9

3 349,3

4.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Давлат қўриқхоналари, давлат биосфера резерватлари ва бошқа муассасалар ерлари

129,3

5.

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи бюджет ташкилотлари

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

3 837,2

6.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ерлари

50 000,0

7.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

Моддий маданий мерос объектлари ерлари

10 000,0

3 938,6

8.

Туман (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бўлинмалари

Ички йўллар, ободонлаштириш ерлари

59 641,7

9.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Захира тоифасидаги ерлар

4 408,7

10.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Деҳқон хўжаликлари ерлари

21 938,5

Жами

171 938,5

7 417,1

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
7-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер участкаси ва давлат кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери шакли 41-иловага мувофиқ»;
б) олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 41-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига
41-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
‎АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ЕР УЧАСТКАСИ ВА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ

(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)
‎‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _



‎МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ
‎ДАВЛАТ ОРДЕРИ
‎№ ________ ‎

‎‎Мулкдорнинг номи___________________________________________________________________________

‎‎(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

‎‎
‎Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)______________________________________________________________

‎‎паспорт серияси ________ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган ________________________

(жисмоний шахслар учун)‎‎

‎‎‎
‎СТИР ____________________________, ЖШШИР__________________________________________________

‎‎(жисмоний шахслар учун)


‎‎‎_________________________________________________________________________________манзилидаги

‎_________________________________________________________________________________ қийматидаги

(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)

Умумий _______________ кв м ер майдони ва ______________ кв м давлат кўчмас мулк объекти мулк ҳуқуқи билан берилди. ‎‎

‎‎
‎Ушбу ордер_________________________________________________________________________томонидан

‎‎(ордерни берган давлат органининг номи)

‎‎
‎____________________________________________________________________________га асосан берилди.

‎‎(ордерни беришнинг асоси)

‎‎
‎Ордер рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________

Агентлик директори
‎‎(Ҳудудий бошқарма бошлиғи)


‎QR-коди‎‎

‎‎Ф.И.О.».
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги 963-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 50-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига 20-илованинг 7-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2022 й., 09/22/71/0129-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 02.12.2022 й., 09/22/685/1060-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 04.01.2024 й., 09/24/2/0002-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон; 22.08.2024 й., 09/24/497/0641-сон; 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 04.03.2025 й., 09/25/136/0213-сон; 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон; 28.05.2025 й., 09/25/330/0473-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон)