1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 апрелдан 2028 йил 31 декабрга қадар:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар]
Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар]
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар]
Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилинади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
акциядорлар умумий йиғилиши томонидан жамият акцияларини фонд биржасининг биржа котировка варағидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу жамият овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорларга ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи берилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (эмитент бундан мустасно) томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига тўланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлигининг 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциядорлик жамиятлари акцияларининг «Тошкент» республика фонд биржасида бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясига Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг асослантирилган таклифларига мувофиқ, шу жумладан, бозор ҳолати ва андеррайтерлар хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг ҳажмини ва савдога чиқариш муддатини белгилаш, уларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 06/24/68/0302-сон)
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур қарорнинг 1-иловасига асосан акцияларининг оммавий таклифи ўтказилиши белгиланган ҳар бир корхона бўйича алоҳида «йўл хариталари» тасдиқланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
4. Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 31 декабрга қадар эксперимент тариқасида хорижий банклар ва инвестиция воситачиларига Ўзбекистон Республикасида алоҳида лицензия олмасдан қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ва ўз маблағларининг миқдори 500 млн сўмдан кам бўлмаган маҳаллий юридик шахслар билан шартнома тузган ҳолда, андеррайтинг фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 2025 йил 1 февралга қадар эксперимент натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, уни қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган барча иштирокчиларга татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф киритсин.
(4-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
5. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий эмитентларга ўз акцияларини дастлаб «Тошкент» РФБда жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра уларни хорижий фонд бозорларида ёки бир вақтда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида жойлаштириш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.03.00 Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи орган]
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон қарорига асосан банк фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга оширишга ҳақли эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
Молия вазирлиги икки ой муддатда давлат улуши мавжуд тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини йўлга қўйиш масаласини уларнинг бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Тошкент» республика фонд биржасида биржа листингига киритилмаган қимматли қоғозлар савдосини таъминловчи тизимни яратсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги «Фонд биржасида акцияларнинг оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги 268-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 январь,
ПҚ-90-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Тошкент» РФБда акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган акциядорлик жамиятлари
(1) давлат ва хўжалик бошқаруви органи улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятига тегишли акция пакетлари;
(2) давлат улуши ва давлат улуши мавжуд корхона улуши битта лот сифатида савдога чиқарилиши мумкин.
(3) давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар улуши.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги 268-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«цена предложения акций путем проведения первичного (IPO) и вторичного (SPO) публичных предложений акций определяется организатором»;
б) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«сбор заявок на приобретение акций, реализуемых посредством первичного (IPO) и вторичного (SPO) публичных предложений акций, осуществляется организатором или группой организаторов, с которыми заключено соглашение о проведении указанных IPO или SPO;
организатору предоставляется право на выбор инвесторов для распределения акций на основе договора, заключенного с инициатором, а также установление срока запрета реализации инвесторами акций, приобретенных в рамках первичного (IPO) и вторичного (SPO) публичных предложений акций;
распределение акций посредством IPO и SPO проводится на основе единой цены, определяемой организатором исходя из спроса и предложения на акции».
«9. Организатором, по результатам предварительного изучения акционерного общества, определяется диапазон цен предложения акций для сбора заявок на покупку акций»;
«13. Сбор заявок на приобретение акций, реализуемых посредством первичного (IPO) и вторичного (SPO) публичных предложений акций, осуществляется организатором или группой организаторов, с которыми заключено соглашение о проведении указанных IPO или SPO»;