Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2202, 2011 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 2-банднинг
иккинчи хатбошиси «суд видеофонография экспертизаси» деган сўзлардан кейин «, озиқ-овқатлар экспертизаси, суд электротехникавий экспертизаси, суд компьютер-техникавий экспертизаси, суд психология экспертизаси, суд автомобиль йўллар экспертизаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«45. Суд экспертизаси тугатилгандан сўнг суд эксперти томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тадқиқот файли шакллантирилади ва бу тадқиқот файли суд эксперти хулосаси нусхаси билан сақланади.».
3.
1-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг
иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.