Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Қарори
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1461-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 96-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 ноябрь,
37-2021-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 ноябрь,
26-мҳ-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 ноябрь,
47-2021-Қ/Қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сон қарорига ИЛОВА
«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
«Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
«1. Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
«Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида низом»;
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ профессионал таълим муассасаларининг бўш (вакант) ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Танлов профессионал таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида ўтказилади.»;
в) 1-банддаги «Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда директор ўринбосарлари ва педагог деб юритилади)» деган сўзлар «Профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда педагоглар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«11. Педагог лавозими бўшаганидан кейин 10 кун ичида педагог лавозимига профессионал таълим муассасаси томонидан оммавий ахборот воситаларида ва профессионал таълим муассасасининг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.»;
д) 2-банддаги «Директор ўринбосарлари ва педагог лавозимларига» деган сўзлар «Педагог лавозимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 3-банддаги «Таълим муассасаларига» деган сўзлар «Профессионал таълим муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Халқ ҳунармандчилиги йўналишларидаги профессионал таълим муассасаларининг касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.»;
«9. Педагогларни танловдан ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи ва танлов ўтказиш жадвали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ёхуд бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора томонидан ишлаб чиқилади.»;
м) II бобнинг номидан «тартиби» деган сўз чиқариб ташлансин;
«13. Педагог лавозимига танлов ўтказиш учун профессионал таълим муассасаси директорининг буйруғи билан танлов комиссияси тузилади.»;
р) 14-банддаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора, шунингдек касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «Профессионал таълим муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;