ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Касбий таълим ташкилоти педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 мартда 1461-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. Касбий таълим ташкилоти педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 3, 19 ва 19-сон қарори билан тасдиқланган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги низом (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1093) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори в.в.б. Х. МАСУДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
04/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01-76-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01/1184-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Касбий таълим ташкилотлари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида
низом
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
Мазкур Низом касбий таълим ташкилотларининг бўш (вакант) ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Танлов касбий таълим ташкилотларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида ўтказилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
1. Касбий таълим ташкилотларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда педагоглар деб юритилади) лавозимларига номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Танлов бўш (вакант) лавозимларга эълон қилинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
11. Педагог лавозими бўшаганидан кейин 10 кун ичида педагог лавозимига касбий таълим ташкилоти томонидан оммавий ахборот воситаларида ва касбий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
2. Педагог лавозимига танлов мазкур Низомга асосан тузиладиган танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
3. Касбий таълим ташкилотларига соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга қабул қилинаётган шахслар директор буйруғи билан танловсиз расмийлаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
умумтаълим фанлари бўйича педагог лавозимини эгаллаш учун танловда илмий даражага (илмий унвон) ёки педагогик мутахассислик бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга ёхуд дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;
махсус фан ва касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимига ўтказиладиган танловда таълим ташкилоти йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган илмий даражага (илмий унвон) ёки бакалавр ёхуд магистр даражасига эга, шунингдек дипломли мутахассислар иштирок этади. Халқ ҳунармандчилиги йўналишларидаги касбий таълим ташкилотларининг касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
6. Касбий таълим ташкилотига айлантирилаётган бошқа турдаги таълим муассасалари педагоглари танловда умумий асосда иштирок этадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
7. Педагог лавозимини эгаллаш учун ўтказиладиган танловда номзодлар аризасига биноан иштирок этадилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
8. Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида қайд этилган шахслар танловга қўйилмайдилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9 апрелдаги 5-Қ/Қ-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 8 апрелдаги 5-2024/В-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-3, 26.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 10/24/1461-3/0305-сон)
9. Педагогларни танловдан ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи ва танлов ўтказиш жадвали Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
12. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси) ва таржимаи ҳол;
маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;
илмий даража ва илмий унвонлари ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлса);
илмий-услубий ишлар ва ихтиролар рўйхати (мавжуд бўлса);
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
Номзодга ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.
(12-банднинг олтинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
121. Танлов номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш тугагандан кейин 15 кун ичида ўтказилади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
13. Педагог лавозимига танлов ўтказиш учун касбий таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан танлов комиссияси тузилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
14. Касбий таълим ташкилоти раҳбари томонидан тайинланадиган масъул ходим номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва танлов комиссиясига тақдим қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
15. Танлов комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат бўлади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
16. Танлов комиссияси кўпчилик томондан очиқ овоз бериш йўли билан танлов натижалари бўйича қарор қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Танловни ўтказиш ва танлов натижалари танлов комиссияси баёни билан расмийлаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 37-2021-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги 26-мҳ-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 8 ноябрдаги 47-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-2, 02.12.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон)
18. Педагог лавозимига танлаб олинган номзод билан касбий таълим ташкилоти директори белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 декабрдаги 61-қ/қ-сон ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 31-2025-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 1461-4, 18.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)
19. Танлов комиссияси қароридан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 96-модда; 2017 й., 31-сон, 788-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон; 27.04.2024 й., 10/24/1461-3/0305-сон; 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)