toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги 770-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 770-сон қарори билан тасдиқланган Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ва ташиш ҳисобга олиш бўйича талабларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 ноябрь,
720-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 720-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 770-сон қарори билан тасдиқланган Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ва ташиш ҳисобга олиш бўйича талабларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Номидаги ва талабларга илованинг белгиланишидаги «реализация қилиш ва ташиш ҳисобга олиш» сўзлари «реализация қилиш, ташиш, йўқ қилиш ва ҳисобга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Талабларга иловага қуйидаги мазмундаги 7-позиция қўшилсин:

«

7.

Родник

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/720/1109-сон)