2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.78.00 (Кучини йукотган) Таълимнинг бошқа турлари. Қўшимча (мактабдан ташқари) таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2597-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон «Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 40, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2597, 2014 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 320-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 октябрь,
30-mh-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 октябрь,
32-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 30-mh-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 32-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Фаол китобхон ўқувчи» танловининг республика босқичи 1, 2, 3-ўрин совриндорлари;
умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва ижодкор (шеър ёзадиган, расм чизадиган ва ҳ.к.) ўқувчилари;
халқ таълими органлари ва «Баркамол авлод» болалар мактаблари томонидан ташкил этиладиган турли тадбирлар ғолиблари ва фаол иштирокчилари;
мусиқа ва санъат соҳаси бўйича халқаро ва республика танловлари ғолиблари;
умумтаълим мактаблари «Ёшлар иттифоқи» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг фаол аъзолари.».
2. 10-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Камолот» ЁИҲнинг» деган сўзлар «Ёшлар иттифоқининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«13. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади) қуйидаги таркибда тузилади:
Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вазир ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим;
Вилоятларда — вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бош мутахассиси ва 1 нафар тажрибали ходим;
Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, бошлиқнинг биринчи ўринбосари, бошлиқнинг ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим.».