toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Халқ таълими соҳасидаги мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Республика «Болалар кутубхонаси»нинг тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 6-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
«Болалар кутубхоналари» тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумий ўрта ва қўшимча таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларида фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом-ашёлар ва жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 май,
331-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига
5-ИЛОВА
Республика «Болалар кутубхонаси»нинг
ТУЗИЛМАСИ

Илмий-методик кенгаш

Директор

Директорнинг ташкилий ва маркетинг масалалари бўйича ўринбосари

1

Директорнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари

1

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Медиа бўлим

3

Услубий бўлим

7

Ахборот ресурслари ва технологиялари бўлими

4

Молия ва бухгалтерия бўлими

3

Назорат ва девонхона бўлими

2

Маданий — оммавий тадбирларни ташкиллаштириш бўлими

6

Адабиётларни сақлаш бўлими

4

Китобларни жамлаш ва каталог яратиш бўлими

4

Хизмат кўрсатувчи ходимлар*

Инвестицияларни жалб этиш ва халқаро алоқалар мутахассиси

1

Ҳудудий кутубхоналар билан ишлаш ва мониторинг бўлими

5

Маълумот ва библиография бўлими

3

Юрисконсульт

1

Маркетинг бўлими

3

Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими

9

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 60 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари — 17 нафар.
* Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига
6-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари
1. Директор, директор ўринбосарлари, бошқарув ва бошқа ходимлар намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари

Т/р

Лавозимлар номи

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳар

Жами штат бирлик сони

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан

(коэффициентда)

Директор

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

14

*

Директор ўринбосари

3

2

2

2

2

2

2

3

2

2

2

3

2

2

31

*

Бўлим бошлиқлари

5

2

3

2

3

2

2

5

3

2

3

5

2

3

42

*

Бош бухгалтер

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

14

*

Шўъба мудири-бош кутубхоначи

1

1

1

3

*

Шўъба мудири-бош библиограф

1

1

1

3

*

Бош кутубхоначи

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

42

*

Бош библиограф

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

14

*

Етакчи кутубхоначи

5

2

2

2

2

2

2

5

2

2

2

5

2

2

37

*

Услубчи

7

2

2

2

2

2

2

7

2

2

2

7

2

2

43

*

Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўлими услубчиси****

*

Маданият ишлари бўйича ташкилотчи

1

1

1

3

**

Бухгалтер

1

1

1

3

2,870

Юрисконсульт

1

1

1

3

***

Жами

31

14

15

14

15

14

14

31

15

14

15

31

14

15

252

Изоҳ.
* Ушбу лавозимларга Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига мувофиқ I гуруҳ бўйича иш ҳақи тўланади.
** Ушбу лавозимга Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига асосан иш ҳақи тўланади.
*** Юрисконсультга Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ иш ҳақи тўланади.
**** Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатувчи бўлимига ҳар 10 та туман (шаҳар)лар учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) услубчи лавозими киритилади.
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 14 — 31 нафаргача (бунда, Мактабларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатувчи бўлими услубчи сони инобатга олинмаган), шундан, бошқарув ходимлари — 6 — 12 нафаргачани ташкил этади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналари техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан

(коэффициентда)

1.

Гардеробчи

1,000

2.

Ўт ёқувчи

1,384

3.

Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи

1,269

4.

Хизмат хоналари фарроши

1,053

5.

Ҳовли супурувчи

1,053

6.

Боғбон

1,106

7.

Қоровул

1,106

8.

Автомобиль ҳайдовчиси (енгил, юк ташувчи), автобус ҳайдовчиси

*

9.

Электромонтёр

1,384

10.

Чилангар-сантехник

1,384

11.

Раҳбар котиби (референт-котиб)

1,269

12.

Хўжалик мудири

1,505

Изоҳ.
Мазкур лавозимлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади.
3. Техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларни киритиш меъёрлари иловага мувофиқ белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига
ИЛОВА
Болалар кутубхоналарининг техник, хизмат кўрсатувчи ва бошқа лавозимларини киритиш
МЕЪЁРЛАРИ
1. Гардеробчи лавозими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Болалар кутубхоналарида (кейинги ўринларда — кутубхона) кийим-бош сақлаш учун мўлжалланган хона мавжуд бўлса мавсумий 5 ой учун 1,0 бирлик киритилади.
2. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган кутубхонада иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:
марказлашган иситиш тизимида кўмир, торф, мазут, табиий газ кабилар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун 1,0 бирлик ҳисобидан;
локал иситиш қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти (смена) учун қозонлар сони 6 тагача бўлса 1,0 бирликдан, кейинги ҳар 6 та қозонга 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда);
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печь учун 1,0 бирлик ва кейинги ҳар 5 — 9 дона печь учун қўшимча 0,5 бирлик, бироқ 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда;
Кутубхона марказий иситиш тизими орқали иситилганда ҳамда ҳудудида иссиқлик пункти ёки элеватор жойлашган бўлса 1,0 бирлик биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи лавозими, агар муассасада бойлер ва насослар (ер остидан насос орқали сув тортиб оладиган сув йиғувчи минора (иншоот)) мавжуд бўлса, бир ўрин алмашиш иш вақти(смена)га 1,0 бирликдан киритилади.
Йил давомида ювиниш хонаси ёки ошхона ички қозонхона ҳисобидан иссиқ сув билан таъминланадиган кутубхонада юқорида қайд этилган ўт ёқувчи лавозими биттаси доимий киритилади.
3. Биноларнинг барча ички қисмлари шу жумладан, хизмат хоналари, тўгарак ва машғулот хоналари, йўлак (коридор)лар, томоша заллари, бассейн жойлашган ҳудудлар, зинапоялар ва ётоқхона майдонини тозаловчи хизмат хоналари фарроши лавозими ҳар 400 кв. метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) киритилади. Ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.
4. Кутубхонанинг ҳар қоплама тўшалган (асфальт, бетон. брусчатка) майдонининг ҳар 2500 кв.метр майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) ҳовли супурувчи лавозими киритилади.
5. Боғбон лавозими мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 тадан 2,0 гагача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда) боғбон лавозими киритилади, ижарага берилган майдон бундан мустасно.
6. Кутубхонанинг ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган биноси учун дам олиш, байрам ва меҳнат таътили вақтида ўрин алмашишни ҳисобга олган ҳолда 3,0 бирликдан қоровул лавозими киритилади.
7. Автомобиль ҳайдовчиси (енгил, юк ташувчи), автобус ҳайдовчиси лавозими ҳар бир соз ҳолатдаги автотранспорт воситаси учун 1,0 бирликдан киритилади.
8. Электромонтёр лавозими ҳар 500 ёритиш ва электр нуқталарига (включатель, чироқ, розетка, балансда бўлган кўча ёриткичлари сони ҳисобга олинади) 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
9. Чилангар-сантехник лавозими сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 000 кв метр майдонига 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (мутаносиб равишда), бироқ ушбу лавозим 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда киритилади.
10. Кутубхона учун 1,0 бирлик раҳбар котиби (референт-котиб) лавозими киритилади.
11. Кутубхона учун 1,0 бирлик хўжалик мудири лавозими киритилади.
12. Иш шароитлари ва ҳажми бўйича мазкур Намунавий штатларни қўллаб бўлмайдиган айрим кутубхонанинг штатларига улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, умумий ходимлар сонининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган иш ҳақи жамғармаси доирасида ўзгартириш киритилишига рухсат этилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига
7-ИЛОВА
«Болалар кутубхоналари» тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Болалар кутубхоналари»нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. «Болалар кутубхоналари» давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.
3. «Болалар кутубхоналари» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруқларига, шунингдек ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика болалар кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) тизимига киради.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
4. «Болалар кутубхоналари»нинг намунавий устави Вазирлик томонидан тасдиқланади. «Болалар кутубхонаси» мазкур намунавий устав асосида ўз уставини ишлаб чиқади. Устав муассис томонидан тасдиқланади.
5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тегишлича «Болалар кутубхоналари»нинг муассислари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Республика болалар кутубхонасининг муассиси ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
6. «Болалар кутубхоналари»нинг умумий фаолияти Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Болалар кутубхоналари» умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналарига кутубхоначилик ва библиографик хизмат кўрсатиш бўйича методик ёрдам беради ва уларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради. Кутубхоналар фондини болаларнинг ёши ва психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, турли жанрдаги болалар адабиётлари билан тўлдириб боради.
8. «Болалар кутубхоналари» болаларга китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилишга хизмат қиладиган, уларни халқимизнинг бой интеллектуал маданий мероси ва умумбашарий қадриятлари, фан-техникага оид адабиётларга бўлган талаб-эҳтиёжларини янги ахборот-кутубхона технологиялари орқали қондиришга мўлжалланган миллий ва хорижий болалар нашрларини (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) сақлайдиган, кутубхона хизмати кўрсатадиган маданий-маърифий муассасадир.
9. «Болалар кутубхоналари»нинг ахборот-кутубхона фонди давлат мулки ҳисобланади.
2-боб. «Болалар кутубхоналари»нинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар «Болалар кутубхоналари»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
замонавий ва юқори самарали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборотлар олишнинг манбаи, шакл ва методларини танлаш имкониятини таъминлаш орқали ўқувчиларнинг интеллектуал, билим, маънавий-ахлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
китобхонларга хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини, шакл ва усулларини такомиллаштириш, махсус дастурларни жорий этиш, электрон ахборот-маълумот хизматлари яратиш, замонавий компьютер воситаларидан ва маълумотлар узатиш технологияларидан фойдаланиш асосида кутубхоналар фаолияти жараёнлари автоматлаштирилишини таъминлаш;
хорижий илмий-таълим маълумотлар базаларига уланган ҳолда йиғма электрон каталогини ва китоб фондини шакллантириш ва юритиш;
йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш;
кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли тўлдириб бориш, нашрларнинг библиографик ҳисобини юритиш;
юртимиз ҳамда жаҳон тажрибаларига таянган ҳолда тизимдаги кутубхоналар учун book reader миллий модел стандартларини амалиётга жорий қилиш;
умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналари фондини таҳлил қилиш, янги адабиётлар билан бойитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аудио ва аудиовизуал ресурслар тайёрлаш ва тарқатиш;
фойдаланувчиларга каталоглар, картотекалар ва библиографик маълумот беришнинг бошқа шакллари орқали кутубхона фонди таркиби тўғрисида маълумот тақдим этиш;
ўқувчиларнинг умумий ва якка тартибда китоб ўқиш маданиятини, ижодий фикрлашини ривожлантиришга ёрдам берувчи оммавий китобхонликни ташкил этиш;
оммавий ахборот воситаларида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, тегишли муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
кутубхонанинг маълумот-қидирув аппарати (каталоглар, картотекалар, маълумотлар базалари) билан ишлаш бўйича фойдаланувчиларга маслаҳатлар бериш;
маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, адабиётларнинг очиқ ва мавзули кўргазмалари, турли оммавий тадбирлар, китобхонлик клубларини ташкил этиш;
фойдаланувчиларга масофадан туриб ҳужжатларни электрон етказиб бериш (электрон почта орқали);
мактаб ўқувчиларининг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини шакллантириш.
11. «Болалар кутубхонаси» ўз асосий вазифаларини амалга оширишда қуйидаги функцияларни бажаради:
умумий ўрта таълим мактаблари кутубхоналарини ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан бойитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
«Болалар кутубхоналари» раҳбар ва ходимларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган режаларини ишлаб чиқади;
ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш доирасида, шу жумладан ахборотларни алмашиш ва ўзаро фойдаланиш борасида самарали ҳамкорликни таъминлайди;
ўқувчилар ўртасида reading (ўқиш), writing (ёзиш), poetry (шеърият) танлов ва акцияларини амалга оширади;
Интернет жаҳон ахборот тармоғининг миллий сегментида ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида ўз веб-сайтларини яратади;
ижтимоий тармоқларда саҳифаларини ташкил этади, «Йилнинг энг яхши китоби», «Энг яхши китобхон-тарғиботчи» тадбирларини йўлга қўяди;
ахборот кунлари, янги келган адабиётлар тақдимотларини ўтказади;
ахборот манбаларини қидириш ва танлашда маслаҳатлар беради;
маълумот-библиографик хизмат кўрсатади (библиографик маълумотномаларни тайёрлайди);
ўқувчилар учун таниқли ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар ташкил этиб боради;
китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган турли танлов, фестиваль ва тадбирларни ўтказади;
ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш бўйича стажировкаларни ташкил этади;
«Болалар кутубхоналари»ни юқори малакали мутахассислар билан таъминлашни ташкил этади;
тажрибали кутубхоначилар фаолиятини оммалаштириб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кутубхоначиларни соҳага оид янги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа турдаги янгиликлар билан ўз вақтида таништириб бориш бўйича туман (шаҳар)ларда ўқув-семинар, конференция ва илмий-амалий тадбирлар ташкил этади;
(17-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
китобхонларга қулайлик яратиш учун қўшимча хизмат турлари, шу жумладан пуллик хизматлар, шунингдек таржима қилиш, сканерлаш, нашр этиш каби хизматлар кўрсатади, пуллик хизматлар рўйхати ва нархнома (прейскурант)ларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлатади.
(17-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3-боб. «Болалар кутубхоналари» фаолиятини ташкил этиш
12. «Болалар кутубхонаси» болалар учун турли китобхонлик кўрик-танлов ва тадбирларни ташкил этади, умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарига услубий-амалий ёрдам кўрсатади.
13. «Болалар кутубхонаси» ҳар чоракда ўқувчиларнинг қўшимча адабиётларга бўлган қизиқишларини ўрганади, улар учун миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналарига кирадиган энг сара асарлар ҳақида маълумот бериб боради.
14. «Болалар кутубхонаси» қардош тилларда ўқитиладиган умумтаълим муассасаларининг китоб фондини ўрганади ва бадиий адабиётлар билан бойитиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
15. «Болалар кутубхоналари» болалар учун мўлжалланган илмий, маърифий, маънавий адабиётлар, овозли, аудиовизуал ва бошқа форматдаги электрон ресурсларни йиғади ва сақлайди.
Ўқувчилар «Болалар кутубхонаси»да ўз ёшларига мос бадиий адабиётлар, санъатга доир китоблар, ноталар ва бошқа медиаресурсларни ўрганади.
16. «Болалар кутубхонаси» болаларнинг ўқишига бевосита раҳбарлик қилувчи соҳа ходимлари, педагоглар ва кутубхона ходимлари учун илмий-услубий нашрлар, аудиовизуал ва электрон ресурслар захирасини яратади ҳамда улар билан мунтазам ишлайди.
17. «Болалар кутубхонаси» китоб захирасини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари даражасида сақлайди, муқовалаш, таъмирлаш тадбирларини режа асосида амалга оширади ҳамда аудиовизуал материаллар, электрон нашрлар ва бошқа ахборот ташувчи манбаларни, медиаресурсларни сақлайди.
18. «Болалар кутубхонаси» электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради, йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади, бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади.
19. «Болалар кутубхонаси» умумий ўрта таълим ташкилотлари кутубхоналарига кутубхона хизмати кўрсатиш бўйича тавсиялар беради, хизмат кўрсатиш ҳолатини таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
20. «Болалар кутубхоналари» кутубхоначилик соҳасидаги илғор хорижий иш тажрибаларини ўрганади ва оммалаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Республика болалар кутубхонаси Жамғарма билан, бошқа «Болалар кутубхоналари» эса Вазирлик билан келишган ҳолда ўз ходимларини республикадаги барча ҳудудларга ва хорижий давлатларга хизмат сафарига юборади ҳамда амалий ёрдам кўрсатади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
22. «Болалар кутубхоналари»да ўқувчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, уларда нотиқлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган нотиқлик, бошловчилик ва театр тўгараклари, ёш китобхонлар клублари ташкил этилиши мумкин.
23. «Болалар кутубхоналари»да китоб дўконлари ва «Китоб кафелари» каби турли пуллик ва ижтимоий хизмат турлари йўлга қўйилиши мумкин.
4-боб. «Болалар кутубхоналари»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
24. «Болалар кутубхоналари» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
республика ахборот-кутубхона муассасаларидан уларнинг ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида зарур материалларни сўраш ва олиш;
ахборот-кутубхона муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-методик ва илмий-тадқиқот масалалари бўйича ишлаб чиқиладиган қоидалар, низомлар, йўриқномалар, ўқув дастурлари ва бошқа ҳужжатларни келишиш;
тасдиқланган хизматлар рўйхати ва нархлар прейскурантларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари асосида пулли кутубхона хизматлари кўрсатиш;
адабиётларга ва ахборот манбаларининг бошқа турларига кутубхоначилик услубида қайта техник ва илмий ишлов беришни амалга ошириш;
ғоявий, мазмунан эскирган ва маънавий жиҳатдан эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган адабиётларни ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқариш;
ўз кутубхона фондларидан, уларнинг тўлиқлиги ва бутлигига зарар етказмасдан кутубхона ресурсларининг ортиқча сони ва нусхаларини ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ сотиш;
китобхонларга кутубхона ва унинг ўқув залларида, абонементда, кўчма кутубхонада, сиртқи абонемент ва кутубхоналараро абонемент орқали хизмат кўрсатиш;
ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан оммавий китобхонлик тадбирлари, китоблар кўргазмалари, фестивалларини ташкил этиш;
ходимларни замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланиши, чет тилни билиши, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этганлиги учун моддий рағбатлантириш;
ахборот маҳсулотини яратиш, ахборотларга таҳлилий қайта ишлов беришни амалга ошириш, маълумотнома-библиография аппаратини ташкил этиш ва юритиш, шу жумладан:
электрон каталоглар (алфавит ва тизимли тартибдаги) яратиш;
электрон картотекалар — мақолаларнинг мазмун жиҳатдан ва тизимли картотекаларини яратиш;
тавсиявий библиографик қўлланмалар (адабиётлар рўйхатлари, библиографик кўрсаткичлар, библиографик шарҳлар) ишлаб чиқиш;
фойдаланувчиларни ахборот маҳсулотидан хабардор этишни таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг ахборот олиш эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли ташувчилардаги ахборот-ресурсларини тақдим этиш;
ахборот олиш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган, танқидий тафаккурни ўстиришга, медиамаконни ўзлаштиришга ёрдам берадиган тадбирларни ташкил этиш;
инновацион технологиялар асосида ахборот олиш эҳтиёжларини аниқлаш ва сўровларни қаноатлантириш;
ўқув фанлари, бўлимлар, мавзулар бўйича ахборот тўплаш ва тизимга солиш, ахборот банкларини вужудга келтириш.
25. «Болалар кутубхоналари» қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
китоб фондини молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, ўзбек ва жаҳон болалар адабиёти, энциклопедиялар, педагогикага оид адабиётлар, иқтисодий соҳага доир хорижий тиллардаги (ахборот) адабиётлар ва луғатлар билан тўлдириш;
ортиқча (такрор) адабиётларни алмаштириш, захира фонди орқали уларни бошқа кутубхоналарга ўтказиш ҳамда кам фойдаланиладиган адабиётларни танлаш ишларини амалга ошириш ва депозитларда сақлаш учун топшириш;
чоп этилган нашрларнинг умумий ва якка ҳисобини олиб бориш;
китоблар фонди таркибини бойитиш ишини таъминлаш.
5-боб. «Болалар кутубхоналари»ни бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Республика болалар кутубхонасига Жамғарма раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик тизимидаги ҳудудий «Болалар кутубхоналари»нинг директорлари Вазирлик билан келишилган ҳолда Республика «Келажак» маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
27. Директор:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кутубхонага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
кутубхонанинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
кутубхона ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кутубхона ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;
белгиланган тартибда кутубхонанинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади, кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
кутубхонанинг моддий-техника базасини сақлаш ва ривожлантириш, кутубхона фойдаланувчилари ва ходимлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади, ахборот-кутубхона фондлари, шунингдек бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар, кутубхонанинг бошқа мол-мулки сақланиши ва улардан зарур даражада фойдаланилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Вазирлик ҳар чоракда бир марта директорлар кенгашини ташкил этади, улар бажариши лозим бўлган вазифаларни белгилайди ва амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиб боради.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
29. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Болалар кутубхонаси» директорлари ташаббускор, фидокор ва тажрибали кутубхоначиларини турли мукофотларга тавсия қилади ва уларнинг ишини оммалашишига кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Вазирлик «Болалар кутубхоналари» фаолиятини ривожлантиришга қаратилган концепция, «йўл хариталари» ва дастурлари ишлаб чиқади ҳамда уларнинг кутубхоналарда бажарилишини мониторинг қилиб боради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
31. Болалар кутубхонаси директори Муассис билан келишган ҳолда директор ўринбосарларини лавозимга тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Вазирликда китобларнинг мазмун ва моҳиятини ўрганиш, миллий менталитетга ёт бўлган китобларни таълим муассасаларига кириб боришининг олдини олиш ва мазмунан бой, болаларни ватанпарварликка ундайдиган ва китоб ўқишга қизиқтира оладиган асарларни муҳокама қилишга қаратилган Илмий-методик кенгаш тузилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий методик кенгаш раиси Вазирлик мутахассислари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Илмий методик кенгаш аъзолари ҳар чоракда бир маротаба йиғилади, илмий, услубий, бадиий ва публицистик китобларни амалиётга жорий этиш ҳамда илғор иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил қилиш юзасидан қарорлар қабул қилади.
6-боб. «Болалар кутубхоналари»ни молиялаштириш
33. Муассис ёки ваколатли давлат органи «Болалар кутубхоналари»га мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктиради.
«Болалар кутубхоналари» ўзига бириктирилган мол-мулкни ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
«Болалар кутубхоналари» фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
34. Қуйидагилар «Болалар кутубхоналари»нинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ўқувчиларга хизмат кўрсатишдан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
35. Қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк «Болалар кутубхоналари»нинг мол-мулки таркибига киритилади.
36. «Болалар кутубхоналари» ходимларини мукофотлаш белгиланган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
«Болалар кутубхоналари»нинг бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ойлик, чораклик ёки йиллик тушган маблағлари бўйича (мақсадли ҳомийлик хайрияларидан ташқари) жами суммасидан ўн фоизгача бўлган миқдори мазкур кутубхона раҳбарини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
37. «Болалар кутубхоналари» қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кутубхоначилик бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.
Уларнинг халқаро ҳамкорлиги шартномалар асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, мутахассисларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилиши мумкин.
38. «Болалар кутубхоналари» қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
«Болалар кутубхоналари» тугатилган тақдирда унинг маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда «Болалар кутубхоналари» уставига мувофиқ фойдаланилади.
39. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
40. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низомнинг I боби 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Баркамол авлод» болалар марказлари» сўзлари «Баркамол авлод» болалар мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:

Халқ таълими муассасасининг типи

Контингент сони (киши)

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

Умумтаълим мактаблари*

1601 нафар ва ундан ортиқ

881 — 1600

401 — 880

400 нафаргача

«Меҳрибонлик» уйлари

201 нафар ва ундан ортиқ

200 нафаргача

Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари

401 нафар ва ундан ортиқ

400 нафаргача

Мактабдан ташқари муассасалар

601 нафар ва ундан ортиқ

301 — 600

300 нафаргача

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари

Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда:
7-кичик бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:
«ўқувчи ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан дунё бозорига миллий анъаналаримиз асосида «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида «Art shop» электрон дўконларини ташкил этиш ва сотувини йўлга қўйиш;
болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш учун хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида «Баркамол авлод» болалар мактабларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Болалар технопарки» лойиҳаларини ташкил этиш»;
олтинчи хатбошидаги «шакллантиради» сўзларидан кейин «кўчма кутубхоналар фаолиятини ташкиллаштиради, болалар ва мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштиради,» сўзлари қўшилсин;
еттинчи хатбошидаги «Баркамол авлод» болалар марказларидаги» сўзлари «Баркамол авлод» болалар мактабларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низомнинг 20-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Баркамол авлод» болалар марказлари» сўзлари «Баркамол авлод» болалар мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Маданий-маърифий муассасаларнинг ижодий ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари Миқдорларида изоҳдаги «Халқ таълими вазирлигининг Республика болалар кутубхонаси» сўзлари «Халқ таълими вазирлигининг Республика болалар кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Болалар кутубхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Баркамол авлод» болалар марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 11 майдаги 130-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 12 майдаги 275-сон қарорига илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон қарорининг 6-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 14-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2021 й., 09/21/331/0501-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)