1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
3.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2033-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 18 майдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 14 майдаги 23-сонли «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3877, 30.06.2026 й.) асосан 2026 йил 3 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 2009-43 ва 38-сон Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2033, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 491-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 июнь,
38-сон
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 июнь,
26-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сон қарорига ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Мазкур Қоидалар талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурталовчилар бундан мустасно.».
«юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахслари билан ижтимоий ва касбий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган шахслар.».
3. Рус тили матнидаги 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «и финансирования терроризма» деган сўзлар «финансирования терроризма и финансирования распространения оружия массового уничтожения» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно ва (ёки) пул маблағларини ёҳуд бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда бундай операция ҳақида тўхтатиб турилган куннинг ўзида махсус ваколатли давлат органини хабардор этиш;»;
ўн иккинчи хатбошидаги «ва терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш.».
5. 271 ва 28-бандлардаги «Агентлик» деган сўз «Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирларини кўриш;»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув тадбирларида иштирок этиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни профессионал иштирокчиларнинг ходимларига етказиш;»;
ўнинчи хатбоши тегишинча ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
«111. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва мижозларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ушбу ахборотдан махсус ваколатли давлат органи томонидан фойдаланиш имкониятини яратган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.».
10. Қуйидаги мазмундаги 112-банд билан тўлдирилсин:
«112. Назоратчи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини билиши лозим.».
11. 12-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақи» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Алоҳида ҳолларда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади.».
«мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишни;»;
14. 133-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юқори мансабдор шахс, унинг оила аъзолари ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларига киришиш (шу жумладан, мавжуд бўлган бундай мижозлар билан иш муносабатларни давом эттириш) фақатгина профессионал иштирокчиларининг раҳбари рухсати билан амалга оширилади;».
15. 14-банддаги «паспорт» деган сўз «паспорт/идентификация ID-картанинг рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Қуйидаги мазмундаги 161 — 163-бандлар билан тўлдирилсин:
«161. Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганда профессионал иштирокчилар улардан мижознинг мулк ва бошқарув тузилмасини (юқори орган, ижроий орган, бошқа органлар) олишлари лозим.
162. Биржа аъзоларининг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.
Профессионал иштирокчиларнинг хориждаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида профессионал иштирокчининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда айнан профессионал иштирокчи ички қоидаларига риоя қилишлари керак.
163. Профессионал иштирокчиларнинг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, профессионал иштирокчиларнинг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида профессионал иштирокчилар бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.».
17. 181-банддаги «Агентликка» деган сўз «Молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар».
19. Қуйидаги мазмундаги 185-банд билан тўлдирилсин:
«185. Молия вазирлиги йилига камида бир марта, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгариши муносабати билан профессионал иштирокчилар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.».
21. Қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Ташкилотлар Молия вазирлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган шубҳали операцияни эрта аниқлаш бўйича услубий қўлланмаларни татбиқ этишлари мумкин.».
«Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатиб турилади, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкларни эса ишга солмай тўхтатиб қўйилиб, махсус ваколатли давлат органига хабар берилади, агар:»;
«мижоз — рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахс эгалик қиладиган ёки бошқаруви остида бўлган юридик шахс».
23. Қуйидаги мазмундаги 273-банд билан тўлдирилсин:
«273. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги профессионал иштирокчилар томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
24. Қуйидаги мазмундаги 282-банд билан тўлдирилсин:
«282. Профессионал иштирокчининг ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, ички назорат тизимининг самарадорлигини мониторинг қилиш ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон)