toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсияларига мувофиқ, шунингдек, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 42-сон, 450-модда) рус тилидаги матнига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига бир ой муддатда крипто-актив муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси-IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиги О.М. Умаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 июнь,
375-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 375-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаш гиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорининг рус тилидаги матнига киритилаётган қўшимчалар
1. 1-илованинг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«лица, осуществляющие деятельность в области оборота крипто-активов».
2. 2-илованинг иловаси қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:

«

лица, осуществляющие деятельность в области оборота крипто-активов

960

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/375/0560-сон)