1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.02.00 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 07.07.02.02 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сонли «Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти учун мажбурий бадалларнинг тўлиқ келиб тушиши ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича пенсия ва нафақаларни тўлашга харажатларни ўз вақтида молиявий таъминлаш учун ижтимоий таъминот органларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва ижтимоий таъминот маҳаллий органлари қошида тегишли ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари бўлган Пенсия жамғармаси ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Пенсия жамғармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмаларни йиғиш ва жамлаш;
ижтимоий суғурта бўйича пенсия ва нафақаларни белгиланган миқдорларда тўлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш;
пенсионерлар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифаларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир давлат дастурларини маблағ билан таъминлашда шартнома асосида иштирок этиш;
пенсия таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш Пенсия жамғармаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳақиқий ҳажмининг, улгуржи ва чакана дорихона муассасаларининг эса ялпи даромадининг 0,5 фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалар;
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 375-сонли қарори таҳририда)
суғурта бадаллари ва ажратмаларни ўз вақтида тўламаганлик учун солинган жарималар ва пенялар суммаси;
муддатидан олдин пенсия тайинлаш билан боғлиқ қопланадиган маблағлар, шунингдек «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари.
Пенсия жамғармасининг пул маблағлари 1997 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига киритилади, бунда бу жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлиги сақлаб қолинади.
4. Пенсия жамғармасига қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар бўйича вақтида тўланмаган суммадан кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида пеня солиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
Пенсия жамғармасига раҳбарлик қилиш Пенсия жамғармасининг 9 кишидан иборат бошқаруви ҳамда доимий фаолият кўрсатувчи ижро этувчи органи — Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири Пенсия жамғармаси бошқаруви раиси ҳисобланади;
Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг ўринбосари ҳисобланади;
Бошқарув таркибига Ижтимоий таъминот вазири, унинг ўринбосари — Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлари киради.
Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг бошлиқлари лавозимига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига биноан Пенсия жамғармаси бошқаруви томонидан тайинланадилар.
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари лавозимига кўра туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тавсиясига биноан Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан тайинланадилар.
6. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси марказий аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
4-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг барча органлари ходимларининг чекланган сони 991 кишидан (биноларни қўриқлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари), шу жумладан Пенсия жамғармаси марказий аппаратиники — 36 кишидан иборат этиб;
«Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тўғрисида Низом» 5-иловага мувофиқ.
7. Пенсия жамғармаси (бошқарув аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари харажатлари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда тегишли маҳаллий ижтимоий таъминот органлари ҳузурида:
9. Пенсия жамғармаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ва ажратмаларнинг тўлиқ йиғилишини таъминласин.
10. Пенсия жамғармаси йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жамғарма даромадлари ва харажатларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарорнинг қабул қилиниши билан боғлиқ тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
13. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 4 августдаги 391-сон қарорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ижтимоий Суғурта жамғармасини ташкил этишга тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 декабрь,
459-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси марказий аппарати (ижро этувчи дирекция)
ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси органлари ходимларининг чекланган сони
Туман ва шаҳар бўлимлари бўйича ходимларнинг умумий чекланган сони
— 835 нафар
Ходимларнинг жами чекланган сони
— 991 нафар
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб юритилади) аҳолини давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни амалга ошириш учун зарур молиявий базани яратиш мақсадида ташкил этилган.
Пенсия жамғармаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тизимига киради.
2. Пенсия жамғармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ва Молия вазирлигига ҳисоб беради.
3. Пенсия жамғармаси маблағлари маблағларнинг уларни шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлиги сақланиб қолган ҳолда Давлат бюджетига киритилади.
II. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
4. Қуйидагилар Пенсия жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуртага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш;
давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар ва ажратмаларни йиғиш ва жамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бадалларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни таъминлаш;
«Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ пенсияларнинг ўз вақтида тўланишига, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўлашга харажатларни маблағ билан таъминлаш;
Пенсия жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш;
Пенсия жамғармаси бюджети даромад қисмини кўпайтириш тадбирларини амалга ошириш.
5. Кўрсатиб ўтилган вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси қуйидагиларни амалга оширади:
пенсия таъминоти ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тўлаш учун мўлжалланган мажбурий бадалларни йиғиш ва жамлаш;
жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланадиган давлат пенсиялари ва нафақаларини маблағ билан таъминлаш;
давлат ижтимоий суғуртасига йўналтириладиган маблағларни ҳудудий бўлинмалар ўртасида қайта тақсимлаш;
юридик ва жисмоний шахслардан ижтимоий суғуртага бадаллар ўз вақтида ва тўлиқ тушишини, шунингдек жамғарма маблағларининг тўғри сарфланишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш;
Пенсия жамғармаси томонидан маблағ билан таъминланадиган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича пенсиялар ва нафақалар тайинланиши ва тўланишининг қонунийлигини текшириш;
давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш мақсадида актуал ҳисоб-китоблар ўтказиш;
ижтимоий суғуртага мажбурий бадаллар миқдорлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш;
ижтимоий суғуртага тушувчи бадалларни шахслар бўйича ҳисобга олишни ташкил этишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ўз ваколатлари доирасида пенсия жамғармаси вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўриқномалар ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмалари ва туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек улар фаолиятини назорат қилиш;
жамоатчиликни ўз фаолиятидан хабардор қилиш;
пенсия таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан халқаро ҳамкорлик.
III. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ БУРЧЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
6. Пенсия жамғармаси қуйидагиларга мажбурдир:
қонун ҳужжатларига мувофиқ Пенсия жамғармасига бадаллар тўлашга мажбур бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;
Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаш бўйича қарздор бўлган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатини ҳар ойда Давлат солиқ қўмитасига ва унинг жойлардаги органларига тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Ижтимоий таъминот вазирлигига белгиланган тартибда ҳисоботлар, шунингдек бир йилда бир марта Пенсия жамғармаси ва унинг бўлинмаларининг мустақил аудиторлик текшируви натижаларини тақдим этиш;
Пенсия жамғармаси бюджети ижроси тўғрисида ҳар йиллик ҳисоботни эълон қилиш.
7. Пенсия жамғармаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларнинг бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини, шунингдек фуқароларни шартномалар бўйича ёлловчи ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, шу жумладан якка тартибда (жамоа) ижараси шартларида ёки шахсий деҳқон хўжалигида, жисмоний шахсларнинг Пенсия жамғармасига бадаллари ва ажратмаларини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини текшириш;
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахслардан (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно), шунингдек, тегишли органлардан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган статистика ҳисоботини белгиланган тартибда олиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 193-сонли қарори таҳририда)
даромадларни яшириш ёки бухгалтерия ҳисобини бузиш натижасида бадаллар нотўғри тўланганлиги аниқланган тақдирда бадал тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилиш учун Давлат солиқ қўмитаси органларига мурожаат қилиш;
юридик шахс бўлмаган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларни яшириши ҳоллари аниқланган тақдирда тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат органларига мурожаат қилиш;
мажбурий тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўлов суммасидан Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,15 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаш;
жарималар, пенялар ва бошқа санкциялардан тушувчи маблағлар ҳисобига 15 фоиз миқдорида Пенсия жамғармасини ривожлантириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш.
ижтимоий таъминот органлари томонидан тайинланадиган пенсиялар;
болаликдан ногиронларга, давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга, нафақахўрларга;
бола туғилганда бериладиган нафақалар;
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
дафн маросими нафақалари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Пенсия жамғармасидан маблағ билан таъминланадиган бошқа тўловлар.
Пенсия жамғармаси бошқарув аппаратини, унинг таркибий бўлинмаларини сақлаш, моддий-техникавий базани ташкил этиш ва ривожлантириш Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
10. Пенсия жамғармаси, бюджети лойиҳаси, тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, унинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) бўлимлари бюджет лойиҳалари асосида Ижро этувчи дирекция томонидан ишлаб чиқилади ва Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқиши учун киритилади.
Пенсия жамғармаси бюджети лойиҳаси Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети билан биргаликда киритилади ва Давлат бюджети таркибида тасдиқланади.
14. Пенсия жамғармаси маблағларидан қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
V. ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
15. Пенсия жамғармасининг 9 кишидан иборат бошқаруви ва Ижро этувчи дирекцияси Пенсия жамғармасининг бошқарув органлари ҳисобланади.
16. Бошқарув таркибига Ижтимоий таъминот вазири, унинг ўринбосари — Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи директори, Пенсия жамғармаси Ижро этувчи директорининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлари киради.
Пенсия жамғармаси бошқарувининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири лавозимига кўра Пенсия жамғармаси бошқаруви раиси ҳисобланади.
17. Пенсия жамғармаси бошқаруви:
Пенсия жамғармаси бюджети ижроси учун тўлиқ жавоб беради;
Пенсия жамғармасининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини белгилайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар миқдорлари тўғрисидаги таклифларни Ҳукуматга киритади;
Пенсия жамғармаси маблағларидан фойдаланиш нормативларини ва тартибини, шу жумладан Пенсия жамғармаси бошқаруви органларига сарфланадиган маблағларни тасдиқлайди;
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ва бўлинмалари штат жадвалларини ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ижро этувчи директорнинг тақдимномасига биноан Пенсия жамғармаси Ижро этувчи директори ўринбосарини тайинлайди;
Пенсия жамғармасининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун захира жамғармаси ва бошқа жамғармалар ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда ушбу жамғармалар маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилайди. Захира жамғармаси ва бошқа жамғармалар фақат Пенсия жамғармасининг ўз бўш маблағлари ҳисобидан шакллантирилиши мумкин.
18. Пенсия жамғармаси бошқаруви йилнинг ҳар бир чорагида камида бир марта чақирилади. Бошқарув ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда қарор қабул қилишга ваколатли бўлади. Қарор бошқарувнинг ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
19. Пенсия жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси Пенсия жамғармасининг доимий ишловчи ижро этувчи органи ҳисобланади.
Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига кўра Ижтимоий таъминот вазирининг ўринбосари ҳисобланади. Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг такдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
20. Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи дирекцияси:
давлат ижтимоий суғуртасига бадалларнинг ўз вақтида ва тўла йиғилиши учун тўлиқ жавоб беради;
Пенсия жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни амалга оширади;
Пенсия жамғармаси барча тузилмаларининг моддий-техникавий жиҳозланишини амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахслардан тушувчи бадалларнинг шахслар бўйича ҳисобини ташкил этиш ишларини олиб боради;
Давлат солиқ қўмитаси тузилмалари билан биргаликда ижтимоий суғуртага бадалларнинг ўз вақтида ва тўғри тўланиши текширилишини ташкил этади;
йўриқнома, услубий ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқиши учун киритади;
ижтимоий ҳимоянинг давлат тизимини молиявий таъминлаш бўйича жорий ва истиқболли актуар ҳисоб-китобларни ўтказади ҳамда уларни Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқишига тақдим этади;
ижтимоий суғуртага бадаллар тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Пенсия жамғармаси бошқарувининг кўриб чиқишига киритади.
21. Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари лавозимларига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг, ижтимоий таъминот вилоят, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Пенсия жамғармаси бошқаруви томонидан тайинланадилар;
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари лавозимларига кўра ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимлари раҳбарлари томонидан тайинланадилар.
22. Пенсия жамғармаси, ҳудудий бўлинмалар, туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахслар ҳисобланадилар, муҳрга ҳамда банкда ҳисоб-китоб счётига эга бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 12-сон, 37-модда)