2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш, уларга жойлаштириш учун ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш, уларда жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш, шунингдек, тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартибини назарда тутувчи Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма фаолиятини бошқариш, жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, шунингдек, унинг маблағларидан фойдаланишга доир ҳисобот ва назорат юритиш тартибини назарда тутувчи Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
ёш тадбиркорлик субъекти ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади;
барча ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ажратилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов) Ёшлар ишлари агентлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йилнинг 20 майигача:
2021 йил 1 сентябригача 77 та ҳамда 2022 йил 1 январигача 142 та Ёшлар саноат зоналарини ишга туширилишини назарда тутувчи иш режа ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
ҳар йили 25 декабргача — Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ҳар йили 20 январгача — Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилсин.
5. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Умурзаков) бир ойда камида бир маротаба Ёшлар саноат зоналарини ташкил қилиш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини танқидий муҳокама қилсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 605-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/605/0932-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 май,
294-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ушбу зоналар ҳудудларида амалга ошириш учун ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
ёш тадбиркорлик субъекти — ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ёки хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — Ёшлар саноат зоналари) — тегишли ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини, энг аввало «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган махсус ҳудуд;
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари — Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг маблағлари, шу жумладан, ҳисобварағидаги маблағлар, кредит маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган маблағлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон)
2-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш ва бошқариш тартиби
3. Ёшлар саноат зоналари фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этилади.
4. Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинади.
Ёшлар саноат зоналари ҳудудининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан тасдиқланади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётганларининг чегараларини ўзгартириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мўлжалланган ер майдонлари чегаралари чизиб кўрсатилган ер-кадастр режасининг кўчирма нусхаси;
мўлжалланган чегараларда жойлашган ерларнинг таркиби, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер майдонлари ижарачиларининг ва мулкдорларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) рўйхати ҳамда уларнинг Ёшлар саноат зоналари ташкил этилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёзма шаклда берилган розилиги;
тегишли ҳудуддаги коммуникациялар билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилган Ёшлар саноат зоналарини йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича дастур.
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ўрганиб чиқиб, Ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган Ёшлар саноат зоналарининг чегараларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
7. Вазирлар Маҳкамаси келиб тушган ҳужжатларни ўн кунлик муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хулосаси ва Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаларини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда — Ягона дирекциялар) билан биргаликда Ёшлар саноат зоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради, уларни ривожлантириш ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
9. Ягона дирекциялар Ёшлар саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳар бир босқичида ёш тадбиркорлик субъектининг ҳамда тегишли давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича масалаларни ҳал этишга доир ишларни ташкиллаштиради;
инвестиция лойиҳаларини ажратилган ер майдонлари чегарасигача етарли қувватда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилади;
инвестиция лойиҳалари бўйича улар фойдаланишга топширилгунга қадар бўлган жараённинг тўлиқ мониторингини амалга оширади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритади ва уларга етакчи халқаро электрон савдо майдонларига чиқаришда кўмаклашади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари Ягона дирекциялар билан биргаликда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида назарда тутилган имкониятлар, имтиёзлар, амалий кўмаклашув чора-тадбирлари юзасидан ёшлар орасида кенг тарғибот ишларини олиб боради;
ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун «лойиҳалар фабрикаси»га йўналтиради;
Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ёш тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга оширилишини ва уларнинг давлат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлайди;
ёш тадбиркорлик субъектининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар ойда маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этади;
ёш тадбиркорлик субъектларини ишлаб чиқарилган маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишдаги мавжуд имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди.
11. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари «лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда, шунингдек молиялаштириш учун буюртманома тақдим этилган инвестиция лойиҳаларига доир лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тайёрлашда ёш тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
4-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш тартиби
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
23. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади, бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ижара тўловлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкалар бўйича белгиланган тартибда ижарага берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Бунда Ёшлар саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион орқали ер ижарага олинганда, ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб тўланиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
24. Ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой давомида лойиҳани амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер майдонларидан уларга доир узоқ муддатли ижара шартномада кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланилиши ажратилган ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш учун асос бўлади.
5-боб. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни хусусийлаштириш тартиби
25. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида лойиҳа ташаббускорлари қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йилдан кейин, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш;
инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажариш шарти билан (ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширмасдан), бироқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунланган санадан бошлаб беш йилдан кейин тўловларни беш йил мобайнида тенг улушларда амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳолда, белгиланган тартибда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш.
251. Ягона дирекциянинг тегишли қарорининг қабул қилиниши Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади.
Бунда киритилган инвестициялар миқдори Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан жалб этиладиган ташкилотларнинг назорат ўлчови ва аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи асосида аниқланади.
252. Ягона дирекция заруратга кўра, инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этиши мумкин.
253. Ягона дирекция қуйидаги асосларга кўра инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганда;
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини лойиҳада кўрсатилган қувватда амалга оширмаганда ёки инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга оширмаганда;
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига мазкур Низомга мувофиқ ер участкалари ҳамда давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) ажратиб берилмаганда.
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти Ягона дирекциянинг инвестиция мажбуриятлари бажарилишини рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда судга мурожаат этишга ҳақли.
254. Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) мазкур Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ хусусийлаштирилади.
Инвестиция мажбуриятларини бажарган Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ягона дирекцияга ариза билан мурожаат қилади:
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга асосан давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) қабул қилинган кундан бошлаб хусусийлаштиришга ариза берилган даврда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) бўйича назорат ўлчови ҳамда Ёшлар саноат ёш тадбиркорлик субъекти мақомини олганига камида уч йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат;
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти мақомини олганига камида беш йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат ва давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан Ягона дирекция билан келишилган ҳолда уларга қилинган харажатлар бўйича назорат ўлчови.
255. Ягона дирекция беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни (инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилганлиги тўғрисида Ягона дирекция қарори, кадастр ҳужжати, назорат ўлчови, Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумот) илова қилган ҳолда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
256. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси мазкур Низомнинг 255-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, хулоса келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни Ягона дирекцияга қайтаради.
257. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ беш иш куни ичида давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади;
балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан етти кун муддатда баҳоловчи ташкилотни белгиланган тартибда жалб этади. Бунда баҳоловчи ташкилотни жалб этиш учун ишлаб чиқилган техник шартда ўн кун муддатда баҳоловчи ташкилот томонидан давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақидаги эксперт хулосасида объектнинг бугунги кундаги баҳоланган қиймати ва Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) сарфланган харажатлари чегирилган ҳолдаги қиймати, шунингдек, бинога сарфланган харажатларни чегиришда, аввал мазкур Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақи юзасидан берилган чегирмалар инобатга олиниши лозимлиги кўрсатилади;
белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот жалб этилгандан сўнг унга мазкур Низомнинг 255-бандида назарда тутилган ҳужжатларни ҳамда балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланган тегишли хатловдан ўтказиш далолатномалари, маданий мерос, фуқаро муҳофазаси объектлари ва сервитут мавжудлиги ҳамда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
258. Давлат кўчмас мулк объектининг баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан аниқлангандан кейин Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бир иш куни ичида Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади.
Бунда ёш тадбиркорлик субъекти томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақида эксперт хулосаси олиниши мумкин.
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, ўн иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектини Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади.
Бунда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишни рад этган ёки бир ой муддатда муносабат билдирмаган тақдирда, давлат мулкини ижарага олиш бўйича шартномада белгиланган муддатда фаолиятини амалга оширишга, шунингдек, ижарага олиш шартномаси бўйича муддат якунланганда, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан қайта шартнома расмийлаштиришга ҳақлидир.
Тарафларнинг ўзаро келишувига эришиш имконияти бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судларида кўриб чиқилади.
Тарафлар судларга мурожаат қилишдан аввал келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
259. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун тўловларни амалга ошириш муддати олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш йил ичида тенг улушларда тўланиши мумкин.
Бунда тўловнинг 35 фоизи бир ой ичида тўланиши лозим, агар тўланмаган тақдирда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.
2510. Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни доирасида Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент талаблари асосида хусусийлаштирилади.
2511. Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлашган ва тадбиркорларга берилган ҳамда инвестиция битимлари ёки шартномаларда хусусийлаштирилиши кўрсатилмаган давлат кўчмас мулк объектлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларга қонунга мувофиқ хусусийлаштириб берилади.
(251 — 2511-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон)
6-боб. Тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш тартиби
26. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бириктирилган тижорат банклари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги Ёшлар саноат зоналарида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан лизингга ёки ижарага бериш мақсадида бино ва иншоотлар қуриши мумкин.
Ёшлар саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бинолари биринчи босқичда 2-3 қават қилиб, келгусида 5 қаватгача қуриш имконини берувчи лойиҳалар асосида барпо этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
27. Тижорат банклари томонидан қурилган бино ва иншоотларни ёш тадбиркорлик субъектларига лизингга беришда улар бошланғич тўлов сифатида мазкур объектлар қийматининг камида 10 фоизлик қисмини тўлаши талаб этилади.
28. Тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектига бино ва иншоотларни лизинг ёки ижарага бериш шартнома асосида амалга оширилади.
29. Ягона дирекциялар томонидан инвестиция лойиҳаларининг маъқулланиши тижорат банки томонидан бино ва иншоотларнинг ёш тадбиркорлик субъектларига лизинг ёки ижара шартлари асосида ажратилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
7-боб. Якунловчи қоидалар
30. Ёшлар саноат зоналари фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
31. Шаҳар (туман) ҳокимликлари ҳамда Ягона дирекциялар, инвестиция лойиҳаси Ёшлар саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган ёш тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ушбу Низом талабларига риоя этилишига шахсан масъул ҳисобланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
32. Ушбу Низомнинг талабларини бажаришда юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва молиялаштириш
СХЕМАСИ
Масъул орган
Тадбирлар
Кўриб чиқиш муддати
I. Ешлар саноат ва тадбиркорлик зонасида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш
Еш тадбиркорлик субъекти
Инвестиция лойиҳасига доир таклифларини ишлаб чиқади.
Реал вақт режимида
Лойиҳалар фабрикаси
Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади.
10 календарь куни ичида
Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини лотларга ажратган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш учун «Yerelektron» ААТга киритади.
10 календарь куни ичида
Ёш тадбиркорлик субъекти
«E-auksion» савдо майдончаси орқали ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасидан ер участкасини сотиб олиш учун ариза киритади
Реал вақт режимида
II. Ишлаб чиқариш биноларини лизинг ва ижара асосида ажратиб бериш тартиби
Ёш тадбиркорлик субъекти
Ишлаб чиқариш биноларини лизингга ёки ижарага олиш бўйича масъул тижорат банкига мурожаат қилади.
Реал вақт режимида
Тижорат банки
Еш тадбиркорлик субъектига миллий валютада йиллик ўсими (фойдаси) 14 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда ишлаб чиқариш биноларини 7 йилга лизингга ажратиш бўйича ёш тадбиркор билан шартнома имзолайди.
10 календарь куни ичида
III. Еш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш
Ёш тадбиркорлик субъекти
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида тегишли тижорат банкига мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
Реал вақт режимида
Тижорат банки
Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади ва маблағ ажратиш бўйича буюртманома киритади.
Ёш тадбиркорлик субъекти аризаси қабул қилингандан кейин
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида, миллий валютада 10 фоиз ставкада, хорижий валютада 2 фоиз ставкада амалга оширилади.
10 банк иш куни ичида
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманомани кўриб чиқади ва кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида тижорат банкига билдиришнома юборади.
Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
10 банк иш куни ичида
Тижорат банки
Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради.
Молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга маълум қилади.
3 банк иш куни ичида
Ёш тадбиркорлик субъекти
Молиявий ресурс ажратилиши рад этилганда «Лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда инвестиция лойиҳасини янада пухта ишлаб чиқади ва тегишли тижорат банкига такроран тақдим этади.
Реал вақт режимида
Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил этиш, уларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини мувофиқлаштириб боради.
Ҳар ойда
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
__________ шаҳар (туман) ҳокимлигига
«______________________» ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида жойлашган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун
ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИ
1. Талабгор ҳақида маълумот:
Ёш тадбиркорлик субъектининг номи
Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар
Давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
Беш иш куни ичида
3-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади.
Беш иш куни ичида
2. Баҳоловчи ташкилотни жалб этади ва давлат кўчмас мулки объектини баҳолатади.
Ўн етти кун муддатда
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтада топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади.
Бир иш куни ичида
4-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси,
Ягона дирекция,
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, давлат кўчмас мулк объектини Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади.
Ўн иш куни ичида
5-босқич
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.
Тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарорига
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс мақомига эга эмас ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) алоҳида очилган ғазна ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
3. Қуйидагилар Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллар;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия ташкилотларининг қарзлари;
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш (бундан савдо, воситачилик, бино ва иншоотлар қуриш соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, давлат корхоналари ва устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно);
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш;
рақамли технологиялар соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 майдаги 303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон)
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
6. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
7. Вазирлик:
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун иш-режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар режаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
қиймати 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган инвестиция лойиҳаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисмини қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
олинган молиявий ресурслар бўйича тижорат банки ўз маржаси миқдорини йиллик миллий валютадаги кредитлар бўйича 4 фоиз, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1 фоиздан оширмасдан;
молиявий ресурслардан фойдаланиш учун алоҳида ҳисобварақ очилган ҳолда;
олинган молиявий ресурслардан ёш тадбиркорлик субъекти томонидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиб бориш ҳамда молиявий ресурсларни ўз вақтида қайтарилиши устидан назорат ўрнатиш асосида;
молиявий ресурслар тижорат банкларига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун бир йўла эквивалентда 500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда 7 йилгача муддат билан тақдим этилиши мумкин. Бунда кредит миқдори эквивалентда 500 минг АҚШ долларигача бўлган инвестиция лойиҳалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, ундан ошган қисми эса ушбу қарорда назарда тутилган имтиёзларсиз, тижорат банклари орқали умумий тартибда тақдим этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 605-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/605/0932-сон)
9. Тижорат банки Жамғармадан молиявий ресурслар олиш учун Жамғарма билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош келишув тузади.
Бунда, бош келишувда мазкур Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, молиявий ресурсларни тақдим этиш ва улардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари белгилаб қўйилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бош келишув тузилган банклар ҳақида доимий равишда маълумотлар етказиб боради.
10. Тижорат банклари ўзларининг ички низомлари қоидалари билан бир қаторда ёш тадбиркорлик субъектини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда қуйидаги шартларнинг бажарилишини текшириб боради:
ташаббускорнинг кредит қарздорлиги ва салбий кредит тарихи бўлмаслиги;
Жамғарма молиявий ресурслари ҳисобидан аввал олинган маблағлар тўлиқ қайтарилган бўлиши.
11. Тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида, миллий валютадаги кредитлар бўйича 10 фоиз ставкада, хорижий валютадаги кредитлар бўйича 2 фоиз ставкада амалга оширилади.
12. Бош келишув тузган тижорат банки молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклда буюртманома тақдим этади.
Буюртманома тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тегишли тижорат банки масъул раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
Тақдим этилган буюртманомадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун тижорат банки жавобгар ҳисобланади.
13. Тижорат банклари томонидан киритилган буюртманома Вазирлик томонидан 10 кунгача муддат ичида кўриб чиқилади.
Буюртманома молиялаштириш тури, миқдори, муддати ҳамда мазкур Низомда белгиланган бошқа талабларга ва шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
14. Вазирлик буюртманомани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади.
Билдиришномада молиявий ресурслар (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
15. Тижорат банки молиявий ресурслар ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб, уч иш куни ичида белгиланган тартибда ёш тадбиркорлик субъекти билан ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Вазирликка мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шакл бўйича тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва реестрини киритади.
Ушбу ҳужжатлар тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали киритилиши мумкин.
Тижорат банки молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда бу тўғрисида буюртманома берган ёш ташаббускорга тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида маълум қилади.
16. Вазирлик томонидан тижорат банкларидан мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.
17. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун бинолар қуриш мақсадларига молиявий ресурслар Жамғарманинг молиявий кўрсаткичлари ва унинг ресурс базасидан келиб чиққан ҳолда берилади.
18. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида бино қуришга лизинг асосида бериладиган молиявий ресурслар миллий валютада йиллик 10 фоиз миқдорида тақдим қилинади.
19. Тижорат банклари томонидан қурилган биноларни ёш тадбиркорлик субъектига лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада амалга оширилади.
20. Биноларни қуриш, сотиш ва ижарага ёки лизинга бериш тижорат банкларининг шуъба ташкилотлари (инвестиция компаниялари) орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
21. Ёш тадбиркорлик субъекти бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизини ташкил этадиган қисмини тўлайди.
22. Тижорат банкига молиявий ресурслар тақдим этиш рад этилиши учун қуйидагилар асос бўлади:
мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида назарда тутилган шартлардан бири ёки уларнинг бажармаслиги;
тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртманомада мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ёки маълумотлар бузиб кўрсатилганлиги.
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар ва асослардан кўра бошқа сабабларга кўра молиявий ресурслар тақдим этиш рад этишига йўл қўйилмайди.
24. Тижорат банки буюртманома бўйича рад этиш тўғрисида билдиришномада кўрсатилган рад этиш учун асос бўлган сабаб ва камчиликларини бартараф этган ҳолда, билдиришнома олган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида молиявий ресурслар олиш учун Вазирликка қайта буюртманома тақдим этишга ҳақли.
25. Вазирлик буюртманома такроран келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотларнинг буюртманома ва билдиршномадаги маълумотларга мувофиқлигини текширади ҳамда маълумотлар тўлиқ мувофиқ бўлган тақдирда тегишли молиявий ресурсларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
26. Жамғарма ўз маблағлари ҳисобидан ёш тадбиркорлик субъектининг инвестиция лойиҳаларини тўғридан-тўғри миллий валютада йиллик 14 фоиз, хорижий валютада эса 3 фоиз миқдорида молиялаштириши ҳам мумкин.
27. Жамғарма томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш тартиби Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 605-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/605/0932-сон)
271. Жамғарма ҳисобидан рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ томонидан ўтказиладиган танлов асосида рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-кувватлаш учун бир лойиҳага 1 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Бунда Рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларини танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссияси қарори Жамғарма ҳисобидан грант ажратиш учун асос ҳисобланади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 майдаги 303-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон)
272. Жамғарма ҳисобидан IT-паркнинг «Алоқабанк» AT банкида очилган банк ҳисоб рақамига рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш учун молиявий ресурслар ажратилади.
(272-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 майдаги 303-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2024 й., 09/24/303/0389-сон)
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот ва назорат
28. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирлик томонидан юритилади.
29. Жамғарма маблағларининг тақсимланиши бўйича йиллик ҳисобот ҳар йили 15 январгача Вазирлик томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
30. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
31. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият Вазирлик зиммасига юклатилади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмас ёки ____(млн. сўм ёки минг АҚШ доллари) миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд деб кўрсатилади
4.
Солиқ қарзи
(Мавжуд эмас ёки __ млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлик мавжудлиги кўрсатилади)
5.
Қарз олувчи ташаббускор-ташкилотда Жамғарма томонидан тақдим этилган молиявий ресурслар ҳисобидан
(Мавжуд эмас ёки мавжуд, ____млн. сўм, қайтариш муддати __ йил ______ ойи, икки ҳолатидан бири кўрсатилади)
Маблағлар олиш учун тақдим этилаётган таъминот тури ва қиймати (банк томонидан қабул қилинадиган қиймат бўйича)
(кўчмас мулклар — ____ млн. сўм, автотранспорт воситалари — ___ млн. сўм, хорижий банк кафолати — ____ минг АҚШ доллари, банк аккредитиви — ____ минг АҚШ доллари, суғурта полиси — ___ млн. сўм — тегишлилари кўрсатилади)
8.
1)Молиялаштириш тури
2)Банк фоиз ставкаси
1) Инвестиция кредити, айланма маблағ учун кредит
2) _______
9.
Молиялаштириш бўйича маблағларни қайтариш муддати
(ойлар сони кўрсатилади)
10.
Маблағлардан фойдаланиш мақсади
Импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)