1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил учун солиқ ҳисоботи 2020 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 апрель,
2021-20-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 апрель
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 2021-20-сон қарорига ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш
(6-илова)
012
»;
7 — 9-сатрлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 0608-сатр билан тўлдирилсин:
«
тўланмаган солиқларни ҳисобдан чиқариш
0608
»;
изоҳда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 4-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
д) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 5-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин;
е) Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 6-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. 2-иловадаги Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобига илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 3, 4 ва 6-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3 — 5-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
4. 5-иловадаги Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлардаги «Фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия» деган сўзлар «Фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (ёки тегишли шартнома рақами ва санаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
020-сатрнинг «Солиқ солинмайдиган мол-мулк» устунидан «, шу жумладан (0201-сатр + 0202-сатр)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
0201-сатрнинг «Солиқ солинмайдиган мол-мулк» устунидан «маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектлари;» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
0202-сатрнинг «Солиқ солинмайдиган мол-мулк» устунидан «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк;» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 0203 ва 0204-сатрлар билан тўлдирилсин:
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китоби чиқариб ташлансин;
Мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд бўлган суғориладиган ва лалми ерлари учун тўланадиган ер солиғи ҳисоб-китобига илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. 9-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
8. 10-иловада:
а) Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоб-китоб мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;