(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 3 октябрдаги 2025-18-сонли қарори (рўйхат рақами 3221-7, 16.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2025 й., 10/25/3221-7/0944-сон)
1. Қуйидаги солиқ ва бошқа ҳисоботлар ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 5-иловага мувофиқ;
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 3 октябрдаги 2025-18-сонли қарори (рўйхат рақами 3221-7, 16.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2025 й., 10/25/3221-7/0944-сон)
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;
(8-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 27 июндаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3221-5, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 10/23/3221-5/0528-сон)
олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича 10-иловага мувофиқ;
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 2021-20-сонли қарори (рўйхат рақами 3221-2, 06.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 10/21/3221-2/0439-сон)
давлат божи ва йиғимлар бўйича 11-иловага мувофиқ;
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 мартдаги 2022-10-сонли қарори (рўйхат рақами 3221-4, 20.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 10/22/3221-4/0337-сон)
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 мартдаги 2022-10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3221-4, 20.04.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 10/22/3221-4/0337-сон)
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича 13-иловага мувофиқ.
(13-илова Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026 йил 26 январдаги 2025-28-сонли қарори (рўйхат рақами 3221-9, 04.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2026 й., 10/26/3221-9/0107-сон)
фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича 14-иловага мувофиқ.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 мартдаги 2022-10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3221-4, 20.04.2022 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 10/22/3221-4/0337-сон)
маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида фаолият юритувчи корхоналар томонидан тақдим қилинадиган солиқ ҳисоботлари 15-иловага мувофиқ.
(15-илова Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 3 октябрдаги 2025-18-сонли қарори (рўйхат рақами 3221-7, 16.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2025 й., 10/25/3221-7/0944-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки, ўтган солиқ даври учун солиқ ҳисоботи айнан ўша солиқ даврида амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 мартдаги 2022-10-сонли қарори (рўйхат рақами 3221-4, 20.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 10/22/3221-4/0337-сон)
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.