2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3234-сон ва 2020 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 февраль,
ПҚ-5010-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрелдаги ПФ-49-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2023 й., 06/23/49/0210-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрелдаги ПФ-49-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2023 й., 06/23/49/0210-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда:
ҲТК ва тиббий комиссияларни тузиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг хулосаларини расмийлаштириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.
Йиғиш пунктларидаги ҲТКлар ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сон қарори, мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади»;
биринчи хатбошидаги «Миллий гвардия ва ФВВнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларини ва уларнинг» сўзлари «Миллий гвардия ва ФВВнинг ҳарбий хизматчиларини ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «тиббий комиссия ва ҲТК» сўзлари «ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ҲТК ва тиббий комиссиялар» сўзлари «ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ҲТК ва тиббий комиссияларнинг» сўзлари «ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲТК ёки тиббий комиссиянинг» сўзлари «ҳудудий тиббий комиссия, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссия, йиғиш пунктларидаги ҲТК ва ҲТКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«17. Мазкур Низомнинг 7-банди «а», «и» — «м», «о», «п» кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи тиббий комиссиялар таркиби (жарроҳ, терапевт (катта шифокор вазифаси жарроҳ ёки терапевт зиммасига юкланади), дерматовенеролог, стоматолог, офтальмолог, оториноларинголог, психиатр ва невропатолог) туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бирлашмалари (органлари) раҳбарларининг тақдимномасига кўра қабул қилган қарорлари билан тасдиқланади.
Мазкур Низомнинг 7-банди «б»-«в» кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи ҳудудий тиббий комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сон қарори билан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Мазкур Низомнинг 7-банди «а» — «в», «и» — «м», «о», «п» кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги мунозарали масалалар таркибига олий малака тоифасига эга шифокор-мутахассислар жалб қилинадиган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўсмирлар ва чақирув ёшидаги ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази ҳузуридаги республика муқобил тиббий комиссияси (кейинги ўринларда — РМТК), маҳаллий ҳудудларда эса таркибига олий ва биринчи малака тоифасига эга шифокор-мутахассислар жалб қилинадиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббий марказларининг Ўсмир ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда ҳал этилади.
Мазкур Низомнинг 7-банди «д», «е», «с», «т» кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги мунозарали масалалар МҲТК томонидан белгиланган тартибда ҳал этилади;
Ҳудудий тиббий комиссиялар томонидан қабул қилинган хулосаларнинг асосланганлигини назорат қилувчи ва мазкур Низомнинг 7-банди «б» кичик бандида назарда тутилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи йиғиш пунктларидаги ҲТК таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сон қарори билан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳудудий тиббий комиссиялар, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ва йиғиш пунктларидаги ҲТКлар ишини ташкил қилиш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларидан шифокор-мутахассислар билан бирга ўрта бўғин тиббиёт ходимлари ҳам жалб қилинади»;
«21. МИББ ҳудудий тиббий комиссия ва МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиянинг (қайд этиш комиссияси) катта шифокорлари билан биргаликда мазкур Низомнинг 7-банди «а» — «б1» кичик бандларида назарда тутилган фуқароларни тайёрлашда уларнинг соғлиғи ҳамда жисмоний ривожланиши ҳолатини аниқлаш учун ҳар томонлама ўрганишларини ташкил этади ва ўтказади»;
«а) руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлар, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларидан — ҳисобда турувчи шахслар рўйхатларини»;
«Мазкур Низомнинг 7-банди «а», «б»-«б1» кичик бандларида назарда тутилган фуқаролар сони ҳудудий тиббий комиссиялар ва МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида бир иш куни мобайнида 50 нафардан ошмаслиги лозим»;
«Тиббий текширув натижалари кўриб чиқиш учун ҳудудий тиббий комиссия ёки МИББ ҳузуридаги тиббий комиссияга тақдим қилинади, улар чақирилувчининг соғлиғи, жисмоний ривожланиши ҳолати ва бошқа барча маълумотларни инобатга олган ҳолда унинг ҳарбий хизматга яроқлилиги масаласини ҳал қилади»;
«МИББ ҳузуридаги қайд этиш комиссияси ёки МИББ ҳузуридаги ҳудудий комиссия ёхуд МИББ ҳузуридаги Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси иши тугагунига қадар фуқарони тиббий текширувдан ўтказишни (даволашни) якунлашнинг имкони бўлса, унга нисбатан ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги ҳақидаги хулоса қабул қилинмайди. Бундай ҳолатда шифокор-мутахассис фуқаронинг тиббий текширувга (даволанишга) муҳтожлиги ҳақида ҳамда такрорий тиббий кўрикдан ўтиш учун келиш муддатини кўрсатган ҳолда хулоса беради.»;
«41. МИБ йиғиш пунктидан қайтарилган ҳар бир фуқаро бўйича хизмат текширувини ўтказиш учун йиғиш пунктларидаги ҲТКлар раислари томонидан МИББ номига расмий хизмат хати жўнатилиб, унда фуқаронинг қайтарилиши сабаблари кўрсатилади»;
«42. Йиғиш пунктларидаги ҲТКларнинг ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси бўйича хулосаларидан норози бўлиб мурожаат қилган фуқаролар Раҳбарият кенгашлари қарори асосида Мудофаа вазирлиги ҲТКга ёки МҲТКга назорат тиббий кўригидан ўтиш учун юборилади. Ҳарбий-тиббий муассасаларда назорат тиббий текширув ва тиббий кўрикдан ўтказиш фақат Мудофаа вазирлиги МҲТК раисининг рухсати билан амалга оширилади»;
учинчи хатбошидаги «чақирув комиссияси» сўзлари «йиғиш пунктларидаги ҲТК» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мазкур Низомнинг 7-банди «г» кичик бандида назарда тутилган фуқаролар ҳарбий йиғин жойларига етиб келгач, биринчи сутка давомида ҳарбий қисм тиббий хизмати томонидан Мудофаа вазирлигига қарашли госпиталлар (поликлиникалар) шификор-мутахассислари билан ҳамкорликда уларнинг лаборатор-инструментал текширув хулосалари ўрганиб чиқилади ва тана кўриги ўтказилади.
Лаборатор-инструментал текширувлар хулосаларини ўрганиш ва тана кўриги вақтида мазкур Низомнинг 7-банди «г» кичик бандида назарда тутилган фуқароларда стационар шароитда даволанишни талаб этадиган ва ҳарбий йиғин ўташга монелик қиладиган ўткир касалликлар, жароҳатлар аниқланса, улар соғломлаштириш учун чақирув жойидаги МИБга қайтарилади ҳамда ҳарбий йиғинларга кейинги ойларда юборилиши лозим. Ушбу фуқароларда Е ва F яроқлилик тоифалари бўйича хулоса беришни назарда тутувчи касалликлар ёки шикастланиш (ярадорлик, жароҳат) асоратлари аниқланса, улар йиғинга жалб қилинган жойдаги Мудофаа вазирлиги ҲТКга тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади»;
29) 50-банднинг биринчи хатбошисидаги «йиғинга жалб қилган МИБга қайтариб юборилади» сўзлари «йиғинга жалб қилинган жойдаги Мудофаа вазирлиги ҲТКга юборилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
«59. Оддий аскар ва сержантлар таркибидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни ҲТМ, офицерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсига ўқишга ёки чет давлатлар ҲТМга ўқишга (малака оширишга) юбориш вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш тегишли вазирлик ва идоралар ҲТКда амалга оширилади.»;
38) 68-банднинг учинчи хатбошисидаги «шартнома» сўзи «контракт» сўзи билан алмаштирилсин;
39) 70-банднинг биринчи хатбошисидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати томонидан унинг ҳудудий органлари шифокор-мутахассислари ёки МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар шифокор-мутахассислари» сўзлари «ҲТКлар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ёки унинг ҳудудий бошқармалари (органлари) шифокор-мутахассислари» сўзлари билан алмаштирилсин;
40) 72-банднинг биринчи хатбошисидаги «шартнома» сўзи «контракт» сўзи билан алмаштирилсин;
41) 73-банддаги «шартнома» сўзи «контракт» сўзи билан алмаштирилсин;
42) 74-банднинг биринчи хатбошидаги «ёш чегарасига етмаган» сўзларидан кейин «контракт бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин;
«78. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи ёки унинг оила аъзолари даволанишни давом эттириш учун бир даволаш-профилактика (ҳарбий-тиббий) муассасасидан бошқасига ўтказилишга муҳтож бўлса, шунингдек, ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган, ҳарбий хизматдан бўшатилган офицерлар стационар даволанишга ёки санаторий-курорт муассасаларида даволанишга (бир йилда бир марта) муҳтож бўлиб, уларнинг даволаниш манзилига бориш ва қайтишда темир йўл, ҳаво, сув ва автомобиль (таксидан ташқари) транспортидан фойдаланиш зарурати туғилса, ҲТК уларни кўчиришга ва транспортдан фойдаланишга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқаради. Кўрсатиб ўтилган офицерлар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, ҲТК уларнинг оила аъзоларига ҳам кўчиришга ва транспортдан фойдаланишга муҳтожлиги тўғрисида хулоса чиқаради»;
«руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлар, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши деспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларидан маълумотномалар»;
«Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган касаллик ва шикастланиш (ярадорлик, жароҳат) туфайли саломатлигига кўра тиббий комиссиялар ёки ҲТК томонидан аввал F тоифаси ёки руҳий ва хулқ атвор бузилишлари (руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан руҳий ва ҳулқ-атворнинг бузилишларидан ташқари), эпилепсия ва эпилептик тутқаноқлар, кафт ёки бармоқларнинг нуқсонлари ёки шакл бузилишлари ёки йўқлиги, ясси оёқлилик ёки оёқ панжасининг бошқа шакл ўзгаришлари ёки бармоқларнинг нуқсонлари, бош суягининг жароҳати ва жарроҳлик амалиётидан кейинги нуқсонлари аниқланиб Е яроқлилик тоифаси тайинланган шахслар такрорий тиббий кўрикдан ўтказилмайди»;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «шартнома» сўзи «контракт» сўзи билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «шартнома» сўзи «контракт» сўзи билан алмаштирилсин;
54) 116-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «шартнома» сўзи «контракт» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сон қарорида:
1) 1-илова 2-банднинг «Ташкил этилаётган ҲАЛнинг номи» ва «Жойлашган манзили» устунларидаги «Қибрай «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи» ва «Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи» ва «Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 3-уй» сўзлари билан алмаштирилсин;