Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон
Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 7-банднинг
учинчи хатбошиси «паспорти» деган сўздан кейин «(идентификация ID-картаси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2.
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Суҳбат саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:
давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш;
Саволлар комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.».
3. Қуйидаги мазмундаги 261-банд билан тўлдирилсин:
«261. Саволлар талабгор томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Талабгор томонидан тасодифий равишда танланган саволлар комиссия масъул котиби томонидан принтерда чоп этилади ва талабгорга тақдим қилинади.».