ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ, ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГЛАРНИНГ БЎШ ЛАВОЗИМЛАРНИ ЭГАЛЛАШ УЧУН УЛАРНИ ТАНЛОВ АСОСИДА ТАНЛАБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 мартда 1461-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 3, 19 ва 19-сон қарори билан тасдиқланган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги низом (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1093) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори в.в.б. Х. МАСУДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
04/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01-76-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01/1184-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
Танлов таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида ўтказилади.
1. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда директор ўринбосарлари ва педагог деб юритилади) лавозимларига номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Танлов бўш (вакант) лавозимларга эълон қилинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
11. Директор ўринбосари ёки педагог лавозими бўшаганидан кейин 10 кун ичида:
директор ўринбосарлари лавозимига — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситаларида ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг расмий веб-сайтида;
педагог лавозимига — касб-ҳунар коллежи томонидан оммавий ахборот воситаларида ва касб-ҳунар коллежининг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
2. Директор ўринбосарлари ва педагог лавозимларига танлов мазкур Низомга асосан тузиладиган танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
4. Академик лицейларнинг директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказилаётган танловда (асосан умумтаълим фанлари ёки педагогика фанлари бўйича) илмий даражага (илмий унвон) эга бўлган шахслар ҳамда педагогик соҳа бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга ёхуд дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказиладиган танловда илмий даражага (илмий унвон) ёки педагогик (касбий-таълим) ёхуд таълим муассасасининг йўналиши бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга, шунингдек дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;
умумтаълим фанлари бўйича педагог лавозимини эгаллаш учун танловда илмий даражага (илмий унвон) ёки педагогик мутахассислик бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга ёхуд дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;
махсус фан ва касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимига ўтказиладиган танловда таълим муассасаси йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган илмий даражага (илмий унвон) ёки бакалавр ёхуд магистр даражасига эга, шунингдек дипломли мутахассислар иштирок этади. Халқ ҳунармандчилиги, спорт ва маданият йўналишларидаги касб-ҳунар коллежларининг касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, шунингдек спорт устаси ёки маданият соҳасида унвонга эга ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
6. Академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига айлантирилаётган бошқа турдаги таьлим муассасалари директор ўринбосарлари ва педагоглари танловда умумий асосда иштирок этадилар.
7. Директор ўринбосари ва педагог лавозимини эгаллаш учун ўтказиладиган танловда номзодлар аризасига биноан иштирок этадилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
9. Директор ўринбосарлари ва педагогларини танловдан ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи ва танлов ўтказиш жадвали Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ёхуд бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора томонидан ишлаб чиқилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
11. Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 20 кун ичида:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
директор ўринбосарлари лавозимларига танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодларнинг аризалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирликка ёки идорага;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
Номзодга ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.
(12-банднинг олтинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
121. Танлов номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш тугагандан кейин 15 кун ичида ўтказилади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
13. Директор ўринбосари лавозимига танлов ўтказиш учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора раҳбарининг буйруғи, педагог лавозимига танлов ўтказиш учун эса, касб-ҳунар коллежи директорининг буйруғи билан танлов комиссиялари тузилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора, шунингдек касб-ҳунар коллежи раҳбари томонидан тайинланадиган масъул ходим номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва танлов комиссиясига тақдим қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
15. Танлов комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат бўлади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
16. Танлов комиссияси кўпчилик томондан очиқ овоз бериш йўли билан танлов натижалари бўйича қарор қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Танловни ўтказиш ва танлов натижалари танлов комиссияси баёни билан расмийлаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
III. Танлов натижалари
17. Директор ўринбосарлари лавозимларига комиссия томонидан танлаб олинган номзодлар билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки тегишлича бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.
18. Педагог лавозимига танлаб олинган номзод билан касб-ҳунар коллежи директори белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
19. Танлов комиссияси қароридан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 54/ҚҚ, 16/ҚҚ ва 21-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 1461-1 03.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 788-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 96-модда; 2017 й., 31-сон, 788-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/1461-2/1119-сон; 27.04.2024 й., 10/24/1461-3/0305-сон; 19.12.2025 й., 10/25/1461-4/1185-сон)