

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;16.12.2025
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC370731" id="onLBC370731">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7317"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.81.00 (Кучини йукотган) Педагог кадрлар. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS370731" id="onLS370731">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3702"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="370733" id="370733">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="370734" id="370734">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="370735" id="370735">ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="370737" id="370737"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="7931466" id="7931466">Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги <a href="/mact/7919147?ONDATE=16.12.2025 00#7921851">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370738" id="370738">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини янада ошириш ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари ва Кадрлар тайёрлаш миллий <a href="/mact/48401">дастури</a> талабларига жавоб берадиган юқори малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370739" id="370739">1. Қуйидагилар 2001—2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370740" id="370740">академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрлари, шунингдек уларни ўқитишда иштирок этувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби касбий савиясининг узлуксиз равишда ўсиши ва малакаси ошириб борилишини таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370741" id="370741">ўқитиш жараёнига замонавий хорижий методикалардан фойдаланиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагогларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг ривожланган мамлакатларнинг етакчи ўқув марказларида тажриба орттириши амалиётини кенгайтириш орқали илғор халқаро педагогик тажрибаларни жорий этиш; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370742" id="370742">замонавий технологияларга асосланган корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланган ҳолда уларнинг базавий олий таълим муассасалари билан кооперациялашувини ва ҳамкорлигини чуқурлаштириш йўли билан муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370743" id="370743">академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг мунтазам равишда, камида уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш. Раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини танлов асосида тўлдириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370744" id="370744">замонавий ахборот технологиялари ва Интернет халқаро ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда педагог кадрларни масофадан туриб ўқитиш методини жорий этиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370745" id="370745">2. Қуйидагилар:</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC370746" id="onLBC370746">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6157"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370746" id="370746">2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури <a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#370771">1-иловага </a>мувофиқ; </div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi2043036" id="edi2043036"><a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#370747">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2043036" id="2043036">(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 243-сонли <a href="/mact/2041975?ONDATE=10.08.2012 00#2042463">қарорига</a> асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 390-модда)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5491438" id="5491438"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5491444" id="5491444">3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб борсин ва давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ баҳоласин. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5491457" id="5491457">(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли <a href="/mact/5443524?ONDATE=04.06.2021 00#5446286">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370749" id="370749">4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370750" id="370750">манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга давлат талабларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370751" id="370751">2001—2010 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда улар малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370752" id="370752">ҳар йили ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш касбий даражаси мониторинги натижаларига кўра академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг миқдорий кўрсаткичларини ва тартибини аниқласин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370753" id="370753">Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370754" id="370754">«Устоз» жамғармаси билан биргаликда 2001—2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини рўёбга чиқаришнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370755" id="370755">Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг минтақалардаги ёшлар ва жамиятнинг маънавий ҳамда ақлий ривожланишига кўмаклашувчи маърифат, маданият, оммавий компьютер саводхонлиги марказлари сифатидаги ролини, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг ижтимоий мақоми ва жамиятдаги обрў-эътиборини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370756" id="370756">5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари директорларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370757" id="370757">Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси раҳбари (Ҳ.С.Кароматов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг танловдан ўтган директорларини тайинлаш тартибини 15 кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370760" id="370760">6. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Давлат тест маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370761" id="370761">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги <a href="/mact/551013">Низомни</a>;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370762" id="370762">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги <a href="/mact/550755">Низомни </a>икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар, тасдиқласинлар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370763" id="370763">7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5491462" id="5491462"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5491463" id="5491463">ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига академик лицейлар, профессионал таълим муассасаларининг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш учун зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин; </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5491464" id="5491464">(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли <a href="/mact/5443524?ONDATE=04.06.2021 00#5446288">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5491468" id="5491468"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5491470" id="5491470">Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқув асбоб-анжомлари харид қилиш учун жалб этилаётган грантлар ва хорижий кредитлар маблағларидан, шунингдек, ўқитувчиларни ривожланган мамлакатларнинг етакчи ўқув марказларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ҳам фойдаланишни назарда тутсин.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5491471" id="5491471">(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли <a href="/mact/5443524?ONDATE=04.06.2021 00#5446288">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370766" id="370766">8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="370767" id="370767">Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="370768" id="370768">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="370769" id="370769">2001 йил 4 октябрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="370770" id="370770">400-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="370771" id="370771"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="370772" id="370772">Вазирлар Маҳкамасининг<br />2001 йил 4 октябрдаги 400-сон <a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#370733">қарорига</a><br />1-ИЛОВА</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="370773" id="370773">2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="370774" id="370774"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="370776" id="370776">I. Умумий қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370777" id="370777">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини шакллантириш ва ривожлантириш академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини махсус тайёрланган юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлашни, улар фаолиятининг рақобат муҳитини шакллантиришни назарда тутади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370778" id="370778">Кадрлар тайёрлаш миллий <a href="/mact/48401">дастурини</a> амалга оширишнинг бошланғич босқичида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалари тармоғининг икки босқичли тизими ташкил этилди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370779" id="370779">Мазкур дастур Кадрлар тайёрлаш миллий <a href="/mact/48401">дастурини </a>амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги босқичи вазифаларидан келиб чиқиб ислоҳотлар жараёнини чуқурлаштиришни назарда тутади, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ҳамда муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ўзгартириш ва такомиллаштириш йўли билан республика иқтисодиёти тармоқлари учун кадрларни ўқитиш ва уларни тайёрлаш сифатини оширишга кўмаклашади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="370780" id="370780">II. Дастурнинг мақсади ва вазифалари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370781" id="370781">Дастурнинг мақсади – педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириш йўли билан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берувчи юқори малакали педагоглар ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370783" id="370783">Асосий вазифа – педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг тузилмаси ва мазмунини такомиллаштириш.</div></div><div class="TEXT_BOLD"><div name="370788" id="370788">Мақсадни амалга ошириш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370790" id="370790">1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими талабларини ҳисобга олувчи, педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мослашувчан таълим дастурларини ишлаб чиқиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370792" id="370792">2. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370794" id="370794">3. Олий таълим муассасалари, институтлар, факультетлар ҳамда педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг касб даражасини ошириш, хорижий тилларни ўрганишни кенгайтириш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370795" id="370795">4. Тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишга касб-ҳунар таълимининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган (дуаль) тизимини жорий этиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370796" id="370796">5. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларнинг касб даражасини ошириш жараёнига илғор замонавий педагогик технологияларни жорий этиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370797" id="370797">6. Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар олдиндан тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини таъминлайдиган қуйидаги кўрсаткичларни ҳар йили аниқлаш:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370799" id="370799">педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган мутлақ ва қўшимча эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370801" id="370801">академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини қоплаш манбалари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370804" id="370804">педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кўрсаткичлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370806" id="370806">педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини маблағ билан таъминлаш манбалари.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="370808" id="370808">III. Вазифаларни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар </div></div><div class="TEXT_BOLD_CENTER"><div name="370811" id="370811">Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370813" id="370813">Янги педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ, ўқув режалари ҳамда бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370815" id="370815">Педагогик ва муҳандис-педагогик йўналишдаги бакалаврлар тайёрлаш умумий таълим мактабларининг 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари орасидан, педагогика мутахассислари магистрлари эса – педагогик йўналишдаги бакалавриат базасида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370816" id="370816">Умумтаълим фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг эҳтиёжига мувофиқ республиканинг базавий ва етакчи университетларида ва педагогика институтларида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370818" id="370818">Касб-ҳунар коллежларининг тармоқ йўналишлари бўйича махсус фанлар ўқитувчилари ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари ва факультетларида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370820" id="370820">Умумий раҳбарлик, педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш йўллари ва усулларини белгилаш, улар базасида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш амалга ошириладиган ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари рўйхати, шунингдек улар фаолиятини мувофиқлаштириш, идоравий қарашлилигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370822" id="370822">Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини, уларни тайёрлашнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини белгилайди.</div></div><div class="TEXT_ITALIC"><div name="370825" id="370825">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси – <a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#370771">1-илова</a>.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370827" id="370827">Педагогик фаолият учун зарур бўлган билимлар, ўқув ва малака ҳажми Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда тасдиқланадиган малака талаблари билан белгиланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370831" id="370831">Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қуйидагилар воситасида амалга оширилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370833" id="370833">ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида ўқув режалари ва дастурларини янгилаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370835" id="370835">педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашнинг илмий-методологик асосини ривожлантириш ва такомиллаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370838" id="370838">ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқув базасидан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг илғор моддий-техника базасидан фойдаланиш йўли билан педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашнинг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган (дуаль) тизимини жорий этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370841" id="370841">замонавий ахборот технологиялари ва Интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг интерактив методларини жорий этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370843" id="370843">педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибини босқичма-босқич аттестациядан ўтказиш.</div></div><div class="TEXT_BOLD_CENTER"><div name="370845" id="370845">Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370847" id="370847">Педагог кадрларни қайта тайёрлаш – ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига ва замонавий талаблар асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурларига мувофиқ педагог кадрларнинг касб билимлари, ўқув ва малакасини олдиндан янгилаш. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370848" id="370848">Қайта тайёрлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини, янги педагогик технологияларни ўрганишни, замонавий техникани ва ишлаб чиқариш технологиялари ривожланиши соҳасидаги билимларни чуқурлаштиришни, хорижий тилларни ўрганишни тақозо этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370850" id="370850">Умумтаълим мактабларидан, касб-ҳунар техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларидан бўшаб қоладиган педагог ва муҳандис-педагог кадрлар қайта тайёрлаш билан қамраб олинади. Қайта тайёрлаш муддатлари педагогларнинг касб малакаси даражасига қараб буюртмачи томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370853" id="370853">Кадрлар малакасини ошириш — ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ кадрларнинг касб билимлари, ўқув ва малакасини чуқурлаштириш ва такомиллаштириш, юксак педагогик маҳоратни шакллантиришга кўмаклашувчи фанлар бўйича замонавий билимлар бериш.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi1065474" id="edi1065474"><a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#370855">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="1065474" id="1065474">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш даврийлиги ушбу муассасалар эҳтиёжига қараб белгиланади. Тингловчиларни ўқитиш муддатлари давлат талабларига мувофиқ ва уларнинг касб тайёргарлиги даражаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1065477" id="1065477">(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли <a href="/mact/973504?ONDATE=16.02.2006 00#999107">қарори </a>таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370857" id="370857">Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буюртмаси бўйича институтларда, олий таълим муассасаларининг факультетларида ва ихтисослаштирилган марказларида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370859" id="370859">Қайта тайёргарликдан ўтган кадрларнинг билим даражаси буюртмачи томонидан қўйиладиган малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370861" id="370861">Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш шаклларидан бири – ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим ва тренинг марказларида тажриба орттиришни ривожлантириш давом эттирилади. Бунда «Устоз» жамғармаси ва ушбу мақсадлар учун жалб этиладиган хорижий грантлар ва кредитлар ҳисобига тажриба орттиришни ташкил этишга асосий эътибор берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370863" id="370863">Хорижий мамлакатларнинг тренинг марказлари барпо этиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тажрибаси асосида касб-ҳунар коллежларида таълимнинг инновация усулларини ўрганиш бўйича таянч марказлари ташкил этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370865" id="370865">Умумтаълим фанлари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг эҳтиёжига мувофиқ етакчи ва базавий университетларда, махсус фанлар ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш эса – олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари, факультетлари ва марказларида амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370867" id="370867">Электрон почта ва Интернет тармоғи қўлланилган ҳолда педагог кадрларни масофадан туриб қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш кенг ривожланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370870" id="370870">Умумий раҳбарлик қилиш, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш йўллари ва усулларини белгилаш, улар базасида кафедралар, факультетлар ва ихтисослаштирилган малака ошириш марказлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати, шунингдек улар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370872" id="370872">Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртмачи вазифасини бажаради ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370874" id="370874">Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлар олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi1065484" id="edi1065484"><a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#370877">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1065484" id="1065484">(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли <a href="/mact/973504?ONDATE=16.02.2006 00#999108">қарори </a>билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370880" id="370880">Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қуйидагилар воситасида амалга оширилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370883" id="370883">малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимининг илмий-методологик асосини кучайтириш ва давлат талабларини доимий равишда янгилаб бориш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370885" id="370885">академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида дарс беришнинг замонавий усуллари ва шаклларига ўқитишга қаратилган вариантли ўқув режалари ва табақалаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370887" id="370887">институтлар, кафедралар, факультетлар ва малака ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370890" id="370890">малака ошириш курслари тингловчиларининг амалий машғулотлари таянч ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, касбий ўқитиш мутахассислари ва махсус фанлар ўқитувчиларининг амалий машғулотлари эса – ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари қўлланиладиган ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илғор ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилишини ташкил этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370892" id="370892">илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ҳузурида таълимнинг инновация усулларини ўрганиш бўйича минтақавий таянч марказлари ташкил этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370894" id="370894">замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ва Интернет тармоғи қўлланилган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини масофадан туриб ўқитиш тизими ва механизмини ташкил этиш.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="370897" id="370897">IV. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кўрсаткичлари </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370900" id="370900">Прогноз ҳисоб-китобларга кўра янги ва қайта таъмирланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишга туширилиши давомида педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган мутлақ эҳтиёж 2010 йилда 167 минг кишидан кўпроқни ташкил этади (1-жадвал<a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#914037">*</a>).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370902" id="370902">2010 йилгача ташкил этиладиган 178 академик лицейнинг педагог кадрларга эҳтиёжи 8,4 минг кишини ташкил этади, 1689 касб-ҳунар коллежи учун зарур бўлган ўқитувчилар сони эса 158,8 минг кишигача ўсади (2, 3 ва 4-жадваллар)<a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#914037">*</a>.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370904" id="370904">Эҳтиёжни қоплаш учун келгусида 2010 йилгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш ҳажмларини ҳар йили ошириб бориш кутилади. Ҳисоб-китоблар бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш учун 10 йил ичида 101,2 минг мутахассис тайёрланиши керак, яъни олий таълим муассасаларида педагог ва муҳандис-педагог йўналишлари бўйича абитуриентлар қабул қилиш ҳар йили 9-10 минг кишигача етказилади (5-жадвал)<a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#914037">*</a>.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370906" id="370906">Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ўқув юртлари ва касб-ҳунар билим юртларидан бўшаб қоладиган 77 мингдан кўпроқ ўқитувчи академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига жалб этилади. Олий таълим муассасалари ўқитувчиларини педагогик фаолиятга, айниқса академик лицейларга жалб этиш давом эттирилади. Ҳар йили 16 мингдан 56 минггача ўқитувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан қамраб олинади (6 ва 7-жадваллар)<a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#914037">*</a>.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370908" id="370908">2001—2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлашнинг ҳисоблаб чиқилган баланси 8-жадвалда<a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#914037">*</a> берилган.</div></div><div class="FOOTNOTE"><div name="914037" id="914037">*Жадваллар берилмайди.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="370910" id="370910">V. Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370911" id="370911">Халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, илмий-педагог кадрларни ва педагогик тажрибани айирбошлашни кенгайтириш мақсадида мазкур Дастурнинг мақсадлари ва асосий вазифаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370913" id="370913">олий ўқув юртларининг ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан халқаро ҳамкорлиги амалиёти кучайтирилади, Интернет тармоғи бўйича улар билан электрон алоқа ўрнатилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370914" id="370914">етакчи хорижий мамлакатларнинг илмий-педагогик салоҳиятини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб этиш амалиёти кенгайтирилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370916" id="370916">олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кафедралари мудирлари ва ўқитувчиларининг хорижда тажриба орттиришлари фаоллаштирилади, ушбу мақсадлар учун халқаро молиявий институтларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари жалб этилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370919" id="370919">институтлар, факультетлар ва малака ошириш марказлари профессор-ўқитувчилари таркибининг, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва педагогик кадрларининг «Устоз» жамғармаси орқали хорижда тажриба орттиришлари ҳажмлари кўпайтирилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="370921" id="370921">VI. Тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнида қатнашувчи таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370923" id="370923">Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини такомиллаштириш олий таълим муассасалари, кафедралар, факультетлар ва марказларнинг ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан биргаликда олиб борилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370925" id="370925">Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370927" id="370927">институтлар, кафедралар, факультетлар ва олий таълим муассасаларининг малака ошириш марказлари моддий-техника базаси даражаси ва ҳолати ўрганилади ҳамда уларнинг ўқув-лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини яхшилаш чора-тадбирлари дастури тайёрланади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370929" id="370929">ўқитиш жараёнига компьютер техникасини, аудио-видео материалларни жорий этиш ва Интернет тармоғига уланиш чора-тадбирлари кўрилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370931" id="370931">мультимедий ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370933" id="370933">педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий масофадан туриб таълим бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари кўрилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370935" id="370935">олий таълим муассасаларини жиҳозлашга қўшимча грантлар ва имтиёзли кредитлар жалб этилади, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="370936" id="370936">VII. Дастурни маблағ билан таъминлаш манбалари</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370937" id="370937">Педагог ва муҳандис-педагоглар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370939" id="370939">республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳар йилги параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370941" id="370941">олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари бошқа даромадлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370943" id="370943">ҳомийлар ва таълим муассасаларининг васийлари маблағлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370945" id="370945">асбоб-ускуналар сотиб олиш, таълим жараёнини такомиллаштириш, шунингдек ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган грантлар ва хорижий кредитлар маблағлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370948" id="370948">«Устоз» жамғармаси маблағлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="370950" id="370950">амалдаги қонун ҳужжатлари шартларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="805085" id="805085"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="805090" id="805090">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш <a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#370771">дастурига</a><br />1-ИЛОВА</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="805095" id="805095">Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун педагог кадрлар тайёрлаш тизими</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="805096" id="805096">тузилмаси</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="805098" id="805098"></div></div><div class="TEXT_CENTER"><div name="805105" id="805105"><img src="/files/805080" /></div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi1065486" id="edi1065486"><a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#805106">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="1065486" id="1065486">(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли <a href="/mact/973504?ONDATE=16.02.2006 00#999109">қарорига </a>мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi2043040" id="edi2043040"><a href="/mact/370731?ONDATE=04.10.2001 00#805175">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2043040" id="2043040">(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 243-сонли <a href="/mact/2041975?ONDATE=10.08.2012 00#2042463">қарорига</a> асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 390-модда)</div></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="370736" id="370736">(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 19-сон, 137-модда; 2003 й., 1-2-сон, 11-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 6-7-сон, 39-модда; 2008 й., 33-сон, 319-модда; 2012 й., 33-34-сон, 390-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) </div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
