ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ, ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГЛАРНИНГ БЎШ ЛАВОЗИМЛАРНИ ЭГАЛЛАШ УЧУН УЛАРНИ ТАНЛОВ АСОСИДА ТАНЛАБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 мартда 1461-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сонли Фармойишининг 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 3 январдаги 3, 19 ва 19-сон қарори билан тасдиқланган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги низом (2002 йил 4 январь, рўйхат рақами 1093) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори в.в.б. Х. МАСУДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
04/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01-76-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 март,
01/1184-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида
Танлов таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида ўтказилади.
1. Таълим муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог (кейинги ўринларда директор ўринбосарлари ва педагоглар) лавозимларига номзодлар танлов асосида қабул қилинадилар. Танлов бўш (вакант) лавозимларга эълон қилинади.
2. Танлов мазкур Низом асосида тузиладиган таълим муассасалари директор ўринбосарлари ва педагог лавозимларига танлов ўтказиш комиссияси (Танлов комиссияси) томонидан ўтказилади.
директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказилаётган танловда (асосан умумтаълим фанлари ёки педагогика фанлари бўйича) илмий даража (илмий унвон)га эга бўлган шахслар ҳамда педагогик соҳа бўйича магистр ёки дипломли мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкин;
педагог лавозимига ўтказилаётган танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик мутахассислик бўйича магистр, дипломли мутахассис ва педагогик йўналиш бўйича бакалаврлар иштирок этишлари мумкин.
директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказилаётган танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик (касбий-таълим) ёки таълим муассасасининг йўналиши бўйича магистр, дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;
умумтаълим фанлар бўйича педагог бўш ўринларини эгаллаш учун танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик мутахассислик бўйича магистр, дипломли мутахассис ва бакалаврлар иштирок этишлари мумкин;
махсус фан ва касбий таълим (амалиёт) педагоглари лавозимларига ўтказилаётган танловда таълим муассасаси йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган илмий даража (илмий унвон)ли ёки магистр, дипломли мутахассис ва бакалаврлар иштирок этадилар. Халқ ҳунармандчилиги, спорт ва маданият йўналишларидаги касб-ҳунар коллежларининг касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимларини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, шунингдек спорт устаси ёки маданият соҳасида унвонга эга ўрта ёки ўрта махсус маълумотли шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин.
6. Академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига айлантирилаётган бошқа турдаги таьлим муассасалари директор ўринбосарлари ва педагоглари танловда умумий асосда иштирок этадилар.
9. Таълим муассасалари директор ўринбосарлари ва педагогларини танловдан ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи ва танлов ўтказиш графиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора томонидан ишлаб чиқилади.
10. Бўш (вакант) директор ўринбосарлари лавозимига танлов Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг ҳудудий бошқармалари ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора томонидан, педагог лавозимларига — таълим муассасалари раҳбарияти томонидан марказий ёки маҳаллий матбуот орқали 1 ой олдин эълон қилинади.
директор ўринбосарлари лавозимларига танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодларнинг аризалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирликка ёки идорага;
13. Директор ўринбосари лавозимига танлов ўтказиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан ушбу бошқармалар ҳузурида ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик буйруқлари билан ушбу вазирликлар ҳузурида ёки идора раҳбарининг буйруғи билан ушбу идора ҳузурида;
педагог лавозимларига танлов ўтказиш учун таьлим муассасалари директорларининг буйруқлари билан таълим муассасалари ҳузурида танлов комиссиялари тузилади.
16. Танлов комиссияси очиқ овоз бериш асосида ва кўпчилик овоз билан танлов бўйича якуний хулоса қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
17. Директор ўринбосарлари лавозимларига комиссия томонидан танлаб олинган номзодлар билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки тегишлича бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.