Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
«Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 622-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сон «Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2527-1, 2014 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 323-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2 ва 123-сон «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2527-2, 2018 йил 28 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 329-В-3 ва 48-сон «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2527-3, 2019 йил 22 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2527-3/2986-сон).