Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон қарори (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 622-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандининг
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.