Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 январь,
9-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 1-ИЛОВА
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Регламентнинг асосий мақсади маълум бир ҳудуднинг ер ости сувлари ҳолати юзасидан гидрогеологик хулосалар бериш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, берилган гидрогеологик хулосалар ҳисобини юритиш ҳамда тегишлича сувга қудуқ бурғилаш жараёнига методик жиҳатдан кўрсатмалар беришдан иборат.
Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, сувга қудуқ бурғилаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади. Бурғилаш лойиҳаларини тузиш белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг талабларига асосан тайёрланади.
3. Гидрогеологик хулоса Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.
4. Гидрогеологик хулосада қуйидаги асосий маълумотлар акс эттирилади:
кўрсатилган ҳудуднинг геологик-гидрогеологик тузилиши ҳақида маълумот;
ер ости сув қатламининг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари ҳақида маълумот;
5. Гидрогеологик хулоса ҳудуднинг геологик-гидрогеологик ва сув хўжалиги шароитлари ўзгаришини инобатга олган ҳолда, икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.
6. Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Гидрогеологик хулоса бериш тартиби
7. Ариза берувчилар гидрогеологик хулоса олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
8. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда аризани электрон шаклда тўлдиради.
9. Аризада келтирилган барча сўров саволларига маълумотлар тўлиқ тўлдирилган бўлиши шарт. Маълумотларнинг тўғрилиги ва кўрсатилган ҳудуднинг аниқлигига қараб гидрогеологик хулоса аниқ бир майдон учун берилади.
10. Аризага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда ва аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ҳам тасдиқланиши мумкин.
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
(12-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
қолган маблағлар тўлиқ гидрогеология корхоналарининг банк ҳисоб рақамига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
(12-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси очилган электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига;
қолган маблағлар тўлиқ гидрогеология корхоналарининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
13. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.
14. Ариза берувчилар томонидан ариза маълумотларининг кўрсатилган ҳудуднинг ёки тегишлича қудуқ географик жойининг тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳажмда тақдим этилганлиги ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
15.Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчилар томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда гидрогеология корхоналарига юборилади.
17. Гидрогеология корхоналари ариза тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар) дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПга маълумот юборади. Аризани қабул қилиш рад этилганда, ундирилган йиғим ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тўлиқ қайтарилади.
18. Махсус дала гидрогеологик тадқиқот ишлари ва фонд маълумотларини ўрганиш натижасида кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари мавжуд (етарли) эмаслиги аниқланса, ҳудудни сув билан таъминлашнинг бошқа манбалари тавсия этилган ҳолда (мавжуд бўлган ҳолларда) гидрогеологик хулоса тайёрланади.
19. Гидрогеологик хулоса электрон шаклда матн кўринишида жадваллар, хариталар ва чизмалар каби қўшимча маълумотлар билан тўлдирилган ҳолда тайёрланади.
Гидрогеологик хулосани тайёрлаш ва Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юбориш жами саккиз иш кунидан ошмаслиги зарур.
20. Гидрогеология корхоналари гидрогеологик хулосанинг титул варағига ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйиб, гидрогеологик хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали юборади.
21. Давлат хизматлари маркази гидрогеологик хулоса келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази ариза берувчига рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
22. Давлат хизматлари марказлари ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
24. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Гидрогеологик хулоса олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Зарур бўлганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Ариза шаклини тўлдириб, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналарига юборади.
Сўровнома тўлдирилгандан
кейин 10 дақиқада
Аниқ вақт режимида
Гидрогеология корхоналари
Аризани дастлабки кўриб чиқади ва гидрогеологик хулосани бериш учун аризани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали маълумот юборади.
1 кун
3-босқич
Гидрогеология корхоналари
Гидрогеологик хулосани тайёрлайди, титул варағига QR-кодни қўяди, хулосанинг қолган қисмларини электрон шаклда бириктириш орқали электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
8 кун
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
1. Гидрогеологик хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда гидрогеологик хулосани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.
1. 10 дақиқада
2. Ариза берувчининг сўровига кўра
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
______________________
____________________
сана
рақам
Гидрогеологик хулоса олиш учун
АРИЗА
Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: (юридик шахслар учун)
5. Ер ости сувини олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)
хўжалик-ичимлик
ишлаб чиқариш-техник (саноат)
қишлоқ хўжалиги (суғориш)
зах қочириш (дренаж)
даволаш-балнеологик
6. Ер ости сувига бўлган талаб ҳажми (м3/кун):
Гидрогеологик хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI ____________________________________________________________________________________________ (gidrogeologiya korxonasining nomi)
GIDROGEOLOGIK XULOSA
seriya
raqam
Ushbu gidrogeologik xulosa ___________________________________________________________________ ga
(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)
________________________________________________________________________________ (koʻrsatilgan hududning joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha) ________________________________________________________________________________ da joylashgan __________________________________________________________________________________ maqsadlarda
berildi.
Gidrogeologik xulosaning amal qilish muddati 20____ yil «_____» ______________ gacha.
1. Ушбу Регламент ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга «Лицензия» ахборот тизими орқали ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома олувчи юридик шахс;
буюртма берувчи — ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга буюртма берувчи юридик ёки жисмоний шахс.
2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, бурғи қудуқлари ҳисобини юритиш, ер ости сувларига ноқонуний қудуқларни бурғилаш фаолиятини назорат қилиш ҳамда ер ости сувлари, биринчи навбатда, чучук ер ости сувлари захираларини муҳофаза қилишдан иборат.
3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси) томонидан «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ҳар бир бурғи қудуғи учун алоҳида берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
4. Қуйидагилар учун:
жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун ва суткасига кўпи билан 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олишга мўлжалланганда;
Давлат геология қўмитаси тизимдаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) учун ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари амалга оширилганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
5. Ушбу Регламентнинг 4-бандида назарда тутилгандан бошқа ҳар қандай ҳолатларда рухсатнома олмасдан ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш қатъиян тақиқланади.
6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бурғилаш ишларини бажариш даврига, лекин икки йилдан ошмайдиган давр учун берилади.
7. Рухсатнома мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.
2-боб. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш тартиби
8. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
9. «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун лойиҳа ҳужжатларининг электрон нусхалари;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
ариза берувчига тегишли бўлган бурғилаш ускунасининг мавжудлиги тўғрисида маълумот (ускуна техник паспорти ёки уни ижарага олганлиги тўғрисида шартнома нусхаси).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
13. Юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.
14. Ариза берувчи томонидан ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, ариза берувчи томонидан бурғиланган қудуқнинг техник паспорти тақдим этилмаслиги навбатдаги рухсатномани беришни рад этишга сабаб бўлади.
Аризани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
15.Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
17. Давлат геология қўмитаси ариза иловалар билан биргаликда тушгандан сўнг икки иш куни мобайнида ер ости сувларига қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборади.
18. Гидрогеология корхоналари икки иш куни мобайнида танланган ер майдони ва таклиф этилган қудуқ конструкциясини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлаб, Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
19. Давлат геология қўмитаси гидрогеология корхоналари томонидан тегишли маълумот асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва ўз ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
20. Рухсатнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.
Ариза берувчи ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.
Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.
Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Давлат геология қўмитаси такроран кўриб чиқилади.
Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
21. Рухсатнома «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
3-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари
23. Рухсатнома олган ариза берувчи рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:
гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш технологияси ва лойиҳа параметрларига амал қилиш;
ер ости сувларига қудуқ бурғилашда меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш;
қудуқда сув чиқариш тугаллангандан сўнг ер ости сувларининг талаб этиладиган сифат ва таркибга мувофиқлигини аниқлаш учун лаборатория таҳлилини ўтказиш;
қудуқни санитария-муҳофаза зонасини ўрнатиш учун жиҳозлаш;
бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бурғи қудуғини ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этиш.
24. Ариза берувчи ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шакл бўйича бурғи қудуғининг техник паспортини тайёрлаши ҳамда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этиши шарт. Техник паспортда ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геологик-гидрогеологик тавсифи батафсил ва тўлиқ ёритилган бўлиши керак.
Ариза берувчи буюртма берувчи билан тузилган шартномада бурғилаш ишлари мобайнида ёки бурғилаш тугаллангандан сўнг бажарилмаган қўшимча тадқиқот ишлари (тажриба синов ишлари, геофизик каротаж, сувнинг лаборатория таҳлили кабилар) тўғрисидаги маълумотларни келтириб ўтиши зарур. Хўжалик-ичимлик мақсадлари учун ер ости сувларига қудуқ бурғилангандан сўнг тажриба-синов ва лаборатория таҳлили ишларини ўтказиш мажбурий ҳисобланади.
Белгиланган шаклга мос келмайдиган техник паспортнинг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Бурғи қудуғининг техник паспортини рўйхатга олиш бўйича кўрсатилган давлат хизматлари учун йиғим ундирилмайди.
25. Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилган техник паспортни икки иш куни мобайнида кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақамини бериб, уни ҳисобга олади ва ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига бевосита ёки ЯИДХП орқали юборади.
Қудуққа тартиб рақам берилишида қудуқнинг эгаси сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси сифатида ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома олиши шартлиги бўйича тавсиялар қўшимча қилинади.
26. Техник паспорт «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
27. Рухсатнома олган ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 24-бандида белгиланган муддатда техник паспорт топширилмаган тақдирда, гидрогеология станциялари Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига рухсатнома бериш талаб ва шартларининг бажарилмаганлиги тўғрисида маълум қилади.
28. Техник паспортни Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга топшириш орқали қудуқни рўйхатга қўймаслик, ер ости сувлари камайиши ва ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқнинг тугатилишига ёки ёпилишига (тампонажлашга) асос бўлади.
Бунда бурғиланган қудуқни тугатиш ёки тампонажлаш рухсатнома олган ариза берувчи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш
29. Рухсатнома олувчи — юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда, рухсатнома олувчи ёки унинг вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.
Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун йигим ундирилмайди.
30. Рухсатнома ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан қайта расмийлаштирилади.
31. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Рухсатнома олинмай бурғиланган қудуқларни ҳисобга олиш ёки тугатиш тартиби
32. Рухсатнома олинмай бурғиланган қудуқларни ҳисобга олиш ёки тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги гидрогеология станциялари томонидан қўшимча тадқиқотлар ўтказиш натижалари асосида белгиланади.
Қудуқ бурғилашнинг техник талаблари бўйича бурғиланган қудуқларни ҳисобга олишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда мазкур Регламентнинг 24, 25 ва 26-бандларида келтирилган ишлар амалга оширилади. Техник талабларга риоя қилинмай бурғиланган қудуқларни тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда, улар гидрогеология станцияларининг тавсиялари асосида қудуқ эгасининг маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (эгасиз қудуқлар учун) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда тугатилади.
Фойдаланишга яроқли эгасиз қудуқлар Давлат геология қўмитаси бошчилигида экология органлари, сув, қишлоқ хўжалиги, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа тегишли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ қарори асосида янги сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчисига топширилади.
33. Рухсатнома олмасдан бурғиланган қудуқлар бўйича Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
34. Давлат хизматлари маркази ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
35. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
36. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
37. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ер ости сувларига қудуқ бурғилашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Заруратга кўра
1. Давлат хизматлари маркази
Ариза шаклини тўлдириб, Давлат геология қўмитасига юборади.
Танланган ер майдонини ва таклиф этилган қудуқ конструкциясини ўрганиб чиқади, ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлайди ва Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади.
2 кун
Давлат геология қўмитаси
Тайёрланган маълумот асосида сувга қудуқ бурғилаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
1 кун
3-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.
1. 10 дақиқада
2. Ариза берувчининг сўровига кўра
4-босқич
Ариза берувчи
1. Ўрнатилган шакл бўйича бурғи қудуғининг техник паспортини тайёрлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни тақдим этади.
Бурғилаш ишлари якуни билан бир ой муддатда
Гидрогеология станциялари
Техник паспортни кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақамини бериб, уни ҳисобга олади ва ўз электрон рақамли имзоси билан Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
2 кун
5-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Техник паспортни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, техник паспортни электрон ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.
1. 10 дақиқада
2. Ариза берувчининг сўровига кўра
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилашга рухсатнома олиш учун
АРИЗА
Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи
2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли
3. Юридик шахснинг номи, СТИРи, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами
4. Тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) Ф.И.О., диплом серияси рақами ва санаси
6. Ер ости сувларига қудуқ бурғуланиши лойиҳаланаётган майдон бўйича илгари олинган гидрогеологик хулосанинг серияси ва рақами
7. Ер ОСТИ сувини олишдан мақсад: (керакли қаторга белги қўйилади)
хўжалик-ичимлик
ишлаб чиқариш-техник (саноат)
қишлоқ хўжалиги (суғориш)
зах қочириш (дренаж)
даволаш-балнеологик
8. Ер ости сувга бўлган талаб ҳажми (м3/кун):
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI
Yer osti suvlariga quduq burgʻilash uchun RUXSATNOMA
seriya
raqam
1. Ushbu ruxsatnoma_________________________________________________________________________ ga
(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)
________________________________________________________________________________ (loyiha qudugʼining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha)_________________________________________________________________________________ da joylashgan _______________________________________________________________________________________uchun
(suvga quduq burgʻilashga buyurtma beruvchi yoki suvdan foydalanuvchi nomi)
______________________________________________________ maqsadlarda yer osti suvlariga quduq burgʻiilash
(suvdan foydalanish maqsadlari)
uchun berildi.
2. Quduqning parametrlari: boshlangʻich diametri ________________ mm; boshqa diametrga oʻtish chuqurligi __________ m; yakunlovchi diametr ______________ mm; chuqurligi ______ m. 3. Yer osti suvlaridan _________________ m3/kun miqdorida olish uchun moʻljallangan.
20____ yil «_____» ______________
QR kod
Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, _________________ м.
2.3. Қудуқ обсадка қувурлари билан маҳкамланди:
d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, ______________ м оралиқларда d ______ мм, _________________ м
2.4. Фильтр _________________ турда, d _________ мм _______________ м оралиқда ўрнатилган 2.5. Цементациялаш оралиғи _________________ м.
3. Сувни чиқариб олиш синови ҳақидаги маълумотлар 3.1. Компрессор ёки насос тури _________________________________________________________________
3.2. Сув кўтарувчи қувурнинг диаметри ва тушириш чуқурлиги (агар чуқурдаги насос бўлса, турини кўрсатиш, юкланиш чуқурликлари _______________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 3.3. Қудуқдаги сувнинг статистик сатҳлари:
чиқарилгунгача _______________м; чиқарилгандан кейин _______________ м.
3.4. Чиқариш натижалари:
сувнинг сарфланиши Q ___________ л/с, ўзи оқиб чиқишида унинг чиқарилгандан кейинги сарфланишини кўрсатиш ________________________ л/с; сув сатҳининг пасайиши: S ______________ м; солиштирма дебит: Q/ S __________а/с.
3.5. Қудуққа сув кўтарувчи ускунани ўрнатиш бўйича тавсиялар (насос тури, маркаси ва юкланиш чуқурликлари ___________________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________ 3.6. Қудуқнинг буюртмачига ва / ёки сувдан фойдаланувчига топширишдаги ҳолати _______________________________________________________________________________
4. Сувнинг сифати ҳақида маълумот
4.1. Сувнинг таҳлилини ўтказувчи лаборатория _____________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 4.2. Таҳлил турлари ва ўтказиш санаси ____________________________________________________________ _______________________________________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.
3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) томонидан «Лицензия» ахборот тизими» ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади»;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
4. Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.
Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).
5. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.
Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.
8. Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) рухсатномалар олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
9. «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Аризага мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар илова қилинади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.
10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
13. Ариза берувчилар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.
14. Ариза ва иловаларда нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
17. Гидрогеология корхоналари бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш, шунингдек, тегишли сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига уларнинг ўз ваколатлари доирасида суғориш мақсадларида сув олиш лимитларини келишиш учун юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
18. Гидрогеология станциялари ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари тўрт иш куни мобайнида:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижасида гидрогеология корхоналари тегишли маълумот тайёрлаб, Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборади;
сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари суғориш мақсадлари учун сув олиш лимитларини келишиб беради ва уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Зарур ҳолларда (аризада келтирилган маълумотларни солиштириш, илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаштириш, йиллик сув олиш ҳажми ёки сув олиш мақсадини белгилаб олиш кабилар) гидрогеология корхоналари ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари аризага ижобий жавоб бериш мақсадида ариза берувчилар билан телефон орқали қайта алоқа ўрнатишлари мумкин.
19. Гидрогеология корхоналари сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ариза берувчилар ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ариза берувчилар рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.
Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатлар Давлат геология қўмитаси томонидан такроран кўриб чиқилади.
Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
21. Рухсатнома «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
3-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари
23. Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:
белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;
ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларни сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чора-тадбирларини кўриши;
сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;
ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;
ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига йиллик ҳисоботни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 15 февралига қадар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.
Юқорида келтирилган ҳолларда ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчи етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Сув олиш объектининг янги эгасига рухсатнома ушбу Регламентнинг 2-бобида келтирилган тартибда қайта расмийлаштирилади.
Қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Регламентнинг 11-бандига мувофиқ ундирилади.
25. Рухсатномани ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан қайта расмийлаштирилади.
26. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
27. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш бўйича Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарлик чораларини кўради.
28. Адлия вазирлиги ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
29. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
30. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
31. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Хоҳишга кўра
2-босқич
1. Лицензия ахборот тизими
Сўровномани электрон шаклда тўлдириб, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Гидрогеология корхоналарига юборади.
1. 10 дақиқада
2. ЯИДХП
2. Аниқ вақт режимида
3-босқич
Гидрогеология корхоналари
Ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни гидрогеология корхоналарига уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш учун ва тегишли сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига суғориш мақсадларида сув олиш лимитларини келишиш учун юборади.
1 кун
Гидрогеология станциялари
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижасида тегишли маълумот тайёрлаб, Гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборади.
4 кун
Сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари
Суғориш мақсадлари учун сув олиш лимитларини келишиб беради ва уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
4-босқич
Гидрогеология корхоналари
Тайёрланган маълумот асосида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
1 кун
5-босқич
Лицензия ахборот тизими
1. Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
1. 10 дақиқада
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
_____________________
__________________
сана
рақам
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун
маълумотлар
1. Ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчининг номи_______________________________________________
а) хўжалик-ичимлик ва ишлаб чиқариш техник (саноат) мақсадлари учун (хўжалик фаолияти тури, ишлаб чиқариш қуввати, ишчи-ходимлар сони, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони, маиший шароити, ободонлаштириладиган ер майдонлари кабилар): _______________________________________________________________________________________________________________
г) даволаш-балнеологик мақсадлар учун (ишчи-ходимлар ва даволанувчилар сони, минерал сувнинг шифобахшлик хусусиятлари, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони): ____________________________________________________________________
7. Сув олиш объектларининг (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) рўйхати:
Т/р
Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами ва географик координатаси
Бурғи қудуғининг чуқурлиги, м
Эксплуатация қилинаётган оралиқ, м
Насос маркаси ва қуввати, м3/соат
Олинадиган ёки чиқариб ташланадиган сувнинг ҳажми
м3/кун
минг.м3/йил
1.
2.
3.
8. Фойдаланиладиган ер ости сувларининг сифати:
Т/р
Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами
Сув таҳлили ўтказилган сана
Сувнинг кимёвий таҳлил натижалари
рН
Сувнинг минерализацияси,
мг/л
Сувнинг умумий қаттиқлиги, мг-экв/л
Ичимлик ва балнеология учун сувнинг бактериологик таҳлили
Катион, мг/л
Анион, мг/л
Са
Мg
Na
K
SO4
CL
NO3
HCO3
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
9. Бошқа сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчига берилган сувнинг ҳажми (м3/сут, минг.м3/йилига), __________________ __________________________________________________________________________________________________________________
10. Сув олиш объектларида сув ўлчовчи асбобларнинг ўрнатилганлиги (тури ва маркаси) ва техник ҳолати тўғрисида маълумотлар ___________________________________________________________________________________________________________________
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Yer osti suvlaridan maxsus foydalanush yoki maxsus isteʻmol qilish uchun RUXSATNOMA
seriya
raqam
1. Ushbu ruxsatnoma__________________________________________________________________________ ga
(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)
________________________________________________________________________________ (loyiha qudugʻining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha) ________________________________________________________________________________ da joylashgan suv olish obʻyektidan __________________________________________________maqsadlarda yer osti suvlaridan
(suvdan foydalanish maqsadlari)
maxsus foydalanish yoki maxsus isteʻmol qilish uchun berildi 2. Pochta manzili, telefon raqami, faks, electron pochtasi, STIR raqami _______________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 3. Suv olish maqsadlariga qarab tavsiflar _____________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 4. Yillik suv olish hajmi ____________________________________mimg.m3/yil. 5. Suv olish obʻyektlari turi (burgʻi qudugʻi, buloq va boshqalar) va ularning soni: _____________________ ____________________________________________________________________________________________ 6. Boshqa suvdan foydalanuvchiga yoki isteʻmolchisiga berilgan suvning hajmi (m3/kun, ming.m3/yil) ____________________________________________________________________________________________ 7. Suv olish obʻyektlarida suv oʻlchovchi asboblarning oʻrnatilganligi (turi va markasi) va texnik holati toʻgʻrisida maʻlumotlar ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 8. Suv olish obʻyektlari va ularning atrofida sanitariya-muhofaza zonalari mavjudligi va holati ______________________ ____________________________________________________________________________________________ 9. Аylanma (ikkilamchi) suv isteʻmoli va suvdan foydalanish boʻyicha maʻlumotlar ______________________________ ____________________________________________________________________________________________ 10. Ruxsatnomaning amal qilish muddati 20____ yil «____» ____________ gacha.
20____ yil «____» ____________
QR kod
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
_____________________________________________________________________ томонидан 20____ йил учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш тўғрисида
(сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг номи)
Ҳ И С О Б О Т
1. Сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг манзили ______________________________________________________________________, телефон рақами _______________________, СТИР _______________________.
2. Сув олиш объектлари тўғрисида маълумот
Т/р
Сув олиш иншооти номи (қудуқ, булоқ ва бошқалар), уларнинг рақами ва жойлашуви
Ишга туширилган йили
Сув олиш усули (ўзи чиқувчи, насос русуми, қуввати ва бошқалар)
Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш мақсади (ХИ, ИЧТ, ҚХ, ДБ, Б, Қ, ШСЧ*)
Изоҳ
(сув олиш объектларининг умумий сони, улардан ишлайдиганлари ва бошқа маълумотлар)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш
белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;
ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларнинг сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чораларини кўриши;
сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;
ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;
ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига йиллик ҳисоботни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 15 февралига қадар Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.
10.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги ҳудудий гидрогеология станциялари.
11.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:
Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.
Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.
12.
Изоҳ:
Рухсатнома беришнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.
Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.
Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).
Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатининг «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III-тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари» бўлими 6-бандидаги «, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини бурғилаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 августдаги 672-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 27 мартдаги 184-сон қарорига илованинг 8-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/9/0007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон; 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)