toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.01.2021
Ҳужжат 22.06.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 175-модда; 1993 йил, № 6, 238-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 1 май,
616-I-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиб борилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонундагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб келаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади.
2-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш
Иш билан таъминланиш — фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир.
Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажаришга алоқаси бўлмаган фаолият билан шуғулланиш мутлақ ҳуқуқи фуқароларга тегишлидир.
Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Кишиларнинг ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслиги уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасига қаранг.
Қуйидагилар иш билан таъминланган деб ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ эвазига бажараётган касаначилик билан шуғулланаётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;
(2-модданинг тўртинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 21 июндаги ЎРҚ-36-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 225-модда)
бетоблиги, меҳнат таътилида, касбга қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқаришнинг тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг 8-бандига (рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.) қаранг.
ўзини иш билан мустақил таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг аъзолари, фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашаётган оила аъзолари;
Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни ўтаётган, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар;
таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган фуқаролар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораётган жамоат бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ишсиз деб эътироф этиш
Ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнатга қобилиятли шахслар ишсиз деб эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органи томонидан улар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай қабул қилинади.
Қуйидагилар ишсиз деб эътироф этилмайди:
меҳнат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида таклиф этилган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган шахслар;
рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган шахслар.
Таклиф этилган ишдан бош тортган кундан ёки мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган кундан бошлаб ўттиз календарь кун ўтганидан кейингина шахс иш қидираётган сифатида қайта рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлади.
Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг V-бўлимига («Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш») (рўйхат рақами 831, 13.10.1999 й.) қаранг.
4-модда. Мақбул келадиган иш
Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлиғи ҳолатини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Ушбу Қонун 27-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишсизликнинг дастлабки даври тугаганидан сўнг касбига (мутахассислигига) мос иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, унинг қобилиятини, кучини, олдинги тажрибасини ва унга қулай бўлган ўқитиш воситаларини инобатга олган ҳолда касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қуйидаги ҳолларда иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас, агар:
иш яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;
таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатидан қулай бўлмаса. Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқликни) мазкур жойда жамоат транспорти тармоғининг ривожланганлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи аниқлайди;
таклиф этилган ишда иш ҳақи шу мутахассислик ва малака учун белгиланган тартибда аниқланадиган энг кам миқдордан оз бўлса;
ишни рад этиш узрли сабаблар билан асосланган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:
меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоат бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш;
кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги;
иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш;
ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори билан тасдиқланган «Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисида низом».
иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;
аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшмалари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги;
аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро ҳамкорлик.
6-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари
Давлат:
иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни;
мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни;
янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни;
бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди.
7-модда. Аҳолининг айрим тоифаларини ишга жойлаштиришдаги қўшимча кафолатлар
Давлат:
ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга;
таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганларга;
(7-модданинг биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча кафолатлар қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, корхона, муассаса ва ташкилотларга мазкур тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чоралар билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Қуролли Кучлардан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришдаги қўшимча кафолатлар
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) ходим захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиққанидан кейин, башарти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кунидан бошлаб узоғи билан уч ой ичида ишга жойлашиш масаласида иш берувчига мурожаат этган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ходим, агар унинг ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кунидан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга.
Корхона қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни унинг ҳуқуқий вориси, корхона тугатилганда эса — маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.
Ходимларга ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган кафолатларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда, маҳаллий меҳнат органи ишга жойлаштиришни, зарур ҳолларда эса, касби бўйича бепул ўқитишни таъминлайди.
Ушбу моддада назарда тутилган кафолатлар муқобил хизматга чақирилган ходимларга ҳам татбиқ этилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган ходимларни ишга жойлаштиришдаги қўшимча кафолатлар
Давлат органларидаги ёки ходимларнинг вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозим) берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. ФУҚАРОЛАРНИНГ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ҲУҚУҚЛАРИ
10-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи
Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Касб-корга доир маслаҳат олиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва ахборотлар олиш ҳуқуқи
Иш қидираётган ва меҳнат органларига мурожаат қилган фуқаролар таъмин этиладиган иш турини, иш жойини ва меҳнат режимини эркин танлаш мақсадида касб-корга доир бепул маслаҳатлар олиш, касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтиш, малака ошириш ҳамда тегишли ахборот олиш ҳуқуқига эга.
12-модда. Ишсизлик даврида ижтимоий мадад олиш ҳуқуқи
Белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг V-бўлимига («Фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш») (рўйхат рақами 831, 13.10.1999 й.) қаранг.
13-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, мустақил иш қидириш ва ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом».
14-модда. Меҳнат органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят қилиш ҳуқуқи
Меҳнат органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бўйсуниш бўйича юқори органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш мумкин.
III. АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
15-модда. Давлат бошқарув органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Давлат бошқарув органлари:
меҳнат бозорини барпо этиш ва ривожлантиришни таъминловчи тузилмавий, молиявий, кредит, инвестиция ва солиқ сиёсатини амалга оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқади;
иқтисодиёт тузилишини таҳлилий тадқиқ этади, меҳнат бозори ҳолати ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги аҳволнинг истиқболини белгилайди, бу соҳада давлат статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритади;
аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
фуқароларнинг иш билан таъминланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан тегишли равишда кафолатланишини, шунингдек ҳимоя қилинишини таъминлайди;
қўшимча иш жойлари яратилишига, меҳнат шароитлари яхшиланишига кўмаклашади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг маҳаллий органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш ҳамда фуқароларга тегишли кафолатларни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳнат бозорини таҳлил этади ва истиқболини белгилайди ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш даражасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
аҳолини иш билан таъминлаш масалалари юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий меҳнат органларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларидан ишсиз шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш жойлари яратиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун фойдаланишнинг йўналишларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Маҳаллий меҳнат органлари:
фуқароларга мақбул келадиган ишни танлашда, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчиларга эса зарур ходимларни танлашда ёрдам беради;
меҳнат органларига мурожаат қилган фуқаролар ва иш берувчиларга иш топиш ва ишчи кучи билан таъминланиш имкониятлари тўғрисида, ходимларга нисбатан қўйилаётган талаблар ҳақида ва иш билан таъминлашга тааллуқли бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар беради;
ишламаётган фуқароларни касбга ўргатиш, қайта ўргатиш ва малакасини ошириш тўғрисида ўқув юртлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузади;
ишсиз шахсларни рўйхатга олишни таъминлайди ва уларга ёрдам кўрсатади, шу жумладан нафақалар тайинлаш ва тўлашни амалга оширади;
меҳнат бозорининг ҳолатига ва мазкур бозорни ривожлантириш истиқболларига баҳо беради, унинг мониторингини ташкил этади ва ўтказади ҳамда тегишли ахборот тарқатилишини таъминлайди;
бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) ҳамда иш қидириб мурожаат этаётган ва ишга жойлашишга муҳтож фуқаролар ҳисобини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан мўлжалланаётган тузилмавий ўзгаришлар ҳамда амалга оширилиши натижасида ходимлар ишдан озод этилиши мумкин бўлган бошқа тадбирлар тўғрисида, шунингдек бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги, меҳнат хусусияти ва шароитлари тўғрисида ахборотлар олади;
давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан уларнинг йўналиши ва ихтисослашуви, битирувчиларнинг касб-малака таркиби ва сони тўғрисида ахборотлар олади;
меҳнат органларига мурожаат этган фуқароларни касб тайёргарлиги ва малака даражасига мувофиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга уларда бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бўлган тақдирда ишга жойлаштириш учун юборади;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилишга мўлжалланган энг кам миқдордаги иш жойларини белгилаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади ва уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳокамасига киритади, шунингдек мазкур фуқароларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юборади;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишончномаси асосида улар номидан фуқароларни ишга жойлаштириш тўғрисида уларни олдиндан (зарурат бўлган тақдирда) касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, йўлкира, кундалик харажатлар ҳақини тўлаш шарти билан шартномалар тузади, шунингдек янги яшаш ва иш жойига кўчиб бориш чоғида тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан ёрдам пули беради;
ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига белгиланган тартибда уларнинг ўз хоҳишига кўра жўнатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлда 353-сон қарори билан тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомга қаранг.
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга ишсизлик нафақасини белгиланган тартибда тайинлайди;
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг VII-бўлимига («Ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш») (рўйхат рақами 831, 13.10.1999 й.) қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Меҳнат органлари томонидан аҳолига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, бошқа иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар, шу жумладан меҳнат бозори ҳолати тўғрисида ахборот бериш бепул амалга оширилади.
(16-модданинг номи, биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш;
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг умумий принциплари амалга оширилишини таъминловчи норматив ҳужжатлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан ҳудудий тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш ёки айрим турдаги ишларни (касбларни) эҳтиёт тариқасида сақлаб туриш;
меҳнат бозоридаги аҳвол барқарорлашувига кўмаклашувчи, шу жумладан меҳнат шартномалари оммавий равишда бекор қилинишининг олдини олишни, мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш ва янги иш жойларини яратишни, ҳақ тўланадиган вақтинчалик ва жамоат ишларини ташкил қилишни, устувор ривожланиш ҳудудларини аниқлашни ўз ичига олган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек жамоа келишувлари билан ушбу Қонунга зид бўлмаган, фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаланганлигини кучайтирувчи мақбул келадиган иш таклиф этиш, ишсизларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатга олишнинг бошқа шартлари ва тартиби, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ишсизлик нафақаларини тўлаш муддатларини узайтириш ва миқдорларини ошириш, жамоат ишларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек касбга ўқитиш даврида стипендия тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш тўғрисидаги қарорни олти ойгача муддатга тўхтатиб қўйиши мумкин, бунда улар ана шу кечиктириш туфайли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар кўрадиган зарарни қисман ёки тўлиқ қоплайди.
18-модда. Иш берувчиларнинг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишдаги иштироки
Ўзбекистон Республикасида иш берувчилар иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга қуйидаги йўллар билан кўмаклашадилар:
меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи шартнома ва келишувлар шартларини бажариш;
ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун шароит яратиш;
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига молиявий ажратмалар ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгилайдиган иш жойларига ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқароларни ишга жойлаштириш;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этиш. Бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ходимларнинг ишдан озод қилиниши тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Меҳнат органларига бўш иш жойларни (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги ва мўлжалланаётган ишдан озод этишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомга (рўйхат рақами 858, 22.12.1999 й.) қаранг.
(18-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳрирда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилмаслигида ва бўш иш жойларини (вакант лавозимларни) яширганликда айбдор бўлган ҳамда Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига ажратмалар ўтказишдан бош тортган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқарган қарорларни бажармаганлик учун иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима ундирилади. Аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёргарлик кўришга, малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун ҳам худди шу миқдорда жарима ундирилади. Ундириб олинган маблағлар Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасини тўлдириш учун ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчиларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган энг кам миқдордан ортиқроқ қўшимча иш жойларини яратиш, шунингдек бундай шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш мақсадида қилган сарф-харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари, Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг иш жойларини қисқартириш ёки тугатиш маҳаллий меҳнат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан касаба уюшмалари қўмиталари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Касаба уюшмалари ва ходимлар бошқа вакиллик органларининг аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашишдаги иштироки
Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, иш берувчиларга аҳолини иш билан таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий кафолатларига оид масалалар юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳақида таклифлар киритиш.
20-модда. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмиталари
Аҳолини иш билан таъминлаш сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш бўйича келишилган қарорларни ишлаб чиқиш мақсадида республика миқёсида ва маҳаллий миқёсларда касаба уюшмаларининг ёки ходимлар бошқа вакиллик органларининг, иш берувчилар уюшмаларининг, давлат бошқарув органларининг ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар манфаатларини ифодаловчи бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмиталари тузилади.
21-модда. Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларини молиялаш ва меҳнат органларининг самарали фаолият кўрсатиши учун Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси тузилади.
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қуйидагилар ҳисобидан ҳосил этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги мажбурий ажратмалар, бу харажатларни маҳсулот таннархига қўшиш шарти билан;
(21-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларидан тегишли бюджетларни шакллантириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган миқдордаги дотациялар;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бузганлик учун маҳаллий меҳнат органлари томонидан солинадиган жарима ва ҳисоблаб чиқариладиган пенялар суммаси;
юридик ва жисмоний шахсларнинг қўшимча ва янги иш жойларини яратиш учун Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларидан шартнома асосида фойдаланганидан келган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига ҳосил этиладиган Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларининг етмиш фоизи кейинчалик уларни туманлар ва шаҳарлар ўртасида қайта тақсимлаш шарти билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат органларининг тасарруфида қолади, ўттиз фоизи эса республика миқёсида марказлаштирилади.
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус дастурларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари меҳнат органларининг таклифига кўра ва уларнинг иштирокида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида ўз мулкидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳамда шартномалар асосида бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг амалга оширилишини ташкил этадилар.
Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун кейинчалик икки ойгача муддатга узайтириш ҳуқуқи билан муддатли меҳнат шартномалари тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамоат ишларини бажариш чоғида фуқароларга бажарилаётган ишга қараб, бироқ ўн беш фоизга оширилган ишсизлик нафақасидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш, ана шу ишлар муддатини умумий меҳнат стажига қўшиш, пенсия таъминоти ва вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан нафақалар олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш, шунингдек ишсиз шахсларнинг бундай ишларда иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
23-модда. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш
Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин, агар:
ишсиз шахс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мақбул келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;
ишсиз шахснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;
ишсиз шахс аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.
Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ўқув юртларида меҳнат органларининг йўлланмалари бўйича Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. ИШДАН МАҲРУМ БЎЛГАН ЧОҒДАГИ ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАР
24-модда. Ишсиз шахсларга моддий мадад беришга оид кафолатлар
Давлат ишсиз шахсларга қуйидагиларни кафолатлайди:
ишсизлик нафақаси тўлаш;
меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни умумий меҳнат стажига қўшиш;
ишсиз шахсга қарамоғидагиларини ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти;
меҳнат органларининг таклифига биноан ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш.
25-модда. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ходимларга моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар
Меҳнат шартномаси:
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли;
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли;
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатлар мулкдор ўзгарганлиги сабабли корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам татбиқ этилади.
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимларга уч ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган ва касби бўйича қайта ўқитилаётган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга ушбу Қонуннинг мазкур моддаси саккизинчи қисмида ҳамда 26-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорларда стипендия тўланади.
Агар иш берувчи ночор (банкрот) деб топилса, у билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ходимлар иш ҳақи ва ўзларига тегишли бошқа тўловлар хусусида бошқа барча кредиторларнинг талабларига нисбатан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тугатилаётган корхоналарнинг маблағи бўлмаган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларга компенсациялар Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
(25-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилиши, ходимлар сони (штати) қисқартирилиши муносабати билан ишдан озод этилган, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн кун ичида меҳнат органларида рўйхатга олинган ҳамда касби бўйича қайта ўқитилаётган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга меҳнатга оид муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб дастлабки уч ой давомида олдинги ишидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.
Меҳнат органи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ишдан бўшатилаётган шахсларни ишга қабул қилишда уларнинг ўқишини ташкил этиш харажатларини тўла ёки қисман қоплаши мумкин.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли ёки ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра касб касаллигига йўлиқиш натижасида ишдан маҳрум бўлган ҳамда ишга жойлашишга ва касбга тайёрлашга ва қайта тайёрлашга, малакани оширишга муҳтож шахслар ишдан озод этилган ходимларга тенглаштирилади.
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
26-модда. Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакани ошириш даврида фуқароларга тўланадиган стипендияларнинг миқдори
Ушбу Қонуннинг 25-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслардан ташқари ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган, меҳнат органларида рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш даврида олдинги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг камида етмиш беш фоизи (қарамоғида болалари ва бошқа кишилар бўлмаганларга эса — эллик фоизи) миқдорида, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Узоқ вақт (бир йилдан кўпроқ) ишламаётган, биринчи марта иш қидираётган ҳамда касбга тайёрлашга ва қайта тайёрлашга, малака оширишга муҳтож шахсларга аҳолининг шу тоифаси учун назарда тутилган ишсизлик нафақасидан оз бўлмаган ва қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Ишсизлик нафақаларини тўлаш шартлари ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақаси ушбу Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакларга ишсизлик нафақаси улар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Ишсизлик нафақаси уларга маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ёзилади ва тўланади.
Ишсизлик нафақаси кўпи билан:
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта;
илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса ўн икки ойлик давр мобайнида ўн уч календарь ҳафта тўланади.
Ишсиз шахс нафақа олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органида йўқламадан ўтиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Ишсизлик нафақаси миқдорларини аниқлаш тартиби
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун ишсизлик нафақаси олдинги иш жойидаги охирги бир йилги ўртача иш ҳақига фоиз нисбатида белгиланади. Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига фоиз нисбатида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган ишсиз шахсларга нафақа миқдори ўн фоизга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш ҳақига коэффициентлар белгиланган жойларда яшовчи шахсларга тайинланадиган ишсизлик нафақаси миқдорлари уларнинг шу жойларда яшаган даври учун мазкур жойда ноишлаб чиқариш тармоқларининг ходимларига белгиланган коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади. Ишсизлик нафақаси миқдорини ҳисоблаб чиқишда район коэффициентларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган тақдирда, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўлаш кафолатланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Ҳарбий хизматдан, Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Ҳарбий хизматдан, Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилиши муносабати билан иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар ушбу Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган шартлар асосида ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий хизматдан, Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга нафақа миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори даражасида ҳисоблаб чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31-модда. Биринчи марта иш қидираётган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жойлашиш имконияти берилмаган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг камида етмиш беш фоизи миқдорида нафақа тўлаш кафолатланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Узоқ танаффусдан кейин иш қидираётган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган ишсиз шахсларга қуйидаги миқдорда нафақа тўлаш кафолатланади:
мутахассислиги бўлган шахслар учун, шунингдек ўн икки ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги ўн икки календарь ҳафтадан кам бўлмаган шахслар учун, агар уларнинг ишга жойлашиши учун касбга қайта ўргатишни ёки малакасини оширишни талаб қилмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошқа ҳолларда, шу жумладан, мутахассислиги бўлмаган шахсларга, маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш имконияти берилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизи миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33-модда. Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтган, малака оширишни тугатган шахсларга мўлжалланган ишсизлик нафақасининг миқдори
Ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш
Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади:
ишсиз шахс ишга жойлашганда;
ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;
(34-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлган тақдирда;
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
ишсиз шахс суднинг ҳукми билан қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм этилган тақдирда;
ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинчалик бажариладиган ишга жойлашилган тақдирда;
ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олган тақдирда;
ишсиз шахс вафот этган тақдирда.
Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб қўйилади:
ишсиз шахс касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган бўлса, стипендия олган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида.
(34-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақа миқдори камайтирилиши мумкин.
35-модда. Ишсиз фуқароларга моддий ёрдам
Ишсизлик нафақасини тўлашнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан ишсизлик нафақасини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ишсиз фуқароларга Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасидан ёки маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ёки маҳаллий бюджетлар маблағларидан ажратиладиган моддий ёрдам кўрсатиш тартиби, миқдори ва шартлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 5-сон, 124-модда; 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)