Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
биринчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ҳамда назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолиятини олиб боришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
иккинчи, ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ишга жойлашишда кўмаклашиш;
учинчи, меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
тўртинчи, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
бешинчи, юридик шахсларга ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар ҳисобини юритиш.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касб малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаштартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармасининг Кузатув кенгаши таркиби 6-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ.
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Агентликнинг асосий вазифаларини ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, унинг ташкилий тузилмасини ва марказий аппарати тузилмасини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;
республика ташқарисида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Агентликнинг маълумотлар базасида ихтиёрий равишда масофадан рўйхатдан ўтказиш механизмини бир ой муддатда жорий этсин.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хорижга уюшган ҳолда танлаш бўйича кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини божхона ва паспорт назоратидан Агентликнинг талабномаларига асосан уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда жўнатишни таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикасининг бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига 2-ИЛОВА
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш, шунингдек, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг малака, билим ва кўникмаларга эгалигини баҳолаш тартибини белгилайди, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириш доирасида.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш — талабгор малакасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борадиган хорижий давлатларда қабул қилинган касбий стандарт қоидалари ёки малака талабларига мувофиқлигини шу жумладан, чет тилини билиш даражасини тасдиқлаш жараёни;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
талабгор — ўз малакаси, билими ва кўникмаларини ушбу Низомда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун билимни баҳолаш марказига, шу жумладан иш берувчининг йўлланмаси бўйича мурожаат қилган ходим ёки муайян турдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун даъво қилаётган жисмоний шахс;
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш воситалари — касб бўйича имтиҳон ўтказишда билимни баҳолаш марказлари томонидан фойдаланиладиган вазифалар, баҳолаш мезонлари мажмуи;
билимлилик тўғрисида сертификат — малака, билим ва кўникмаларга ижобий баҳо берилганини ҳамда ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касбий стандартлар ёки малака талабида назарда тутилган тегишли малака даражаси берилганини тасдиқловчи ҳужжат шунингдек, чет тилини билиш даражасини аниқлаш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
профессионал стандарт — муайян турдаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун ходимга зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борадиган хорижий давлатларда тасдиқланган малака, билим ва кўникмалар тавсифи;
билимни баҳолаш маркази — ушбу Низомга ҳамда касбий ва малака стандартлари талабларига мувофиқ малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича фаолият олиб борадиган ва ушбу Низомда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган юридик шахс;
аккредитация — хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий билимга эгалигини, шу жумладан касб кўникмалари ва чет тилларни билиш даражасини тасдиқлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига даъво қилувчи юридик шахсга билимни баҳолаш маркази мақомини бериш тартиб-таомили;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси (бўлинмалари);
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри — ишчи касблари ва мутахассислар тоифалари бўйича тасдиқланган касбий малака, билим ва кўникмаларга эга жисмоний шахслар тўғрисида мунтазам янгилаб бориладиган ахборот ресурси, маълумотлар базаси;
Билимни баҳолаш марказлари реестри — хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакаларини, шу жумладан касбий кўникмаларини ва чет тилларини билиш даражасини тасдиқлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун аккредитацияга эга бўлган юридик шахслар тўғрисида мунтазам янгилаб бориладиган ахборот ресурси, маълумотлар базаси (кейинги ўринларда билимни баҳолаш марказлари деб аталади).
2-боб. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш тизими
3. Қуйидагилар баҳолаш тизими иштирокчилари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий тартибга солиш функцияларини амалга оширувчи ваколатли орган сифатида;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
билимни баҳолаш марказлари;
иш берувчилар;
талабгорлар.
4. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича хизматлар билимни баҳолаш марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган хорижий давлатларда тасдиқланган ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касбий стандартлар ва малака талаблари асосида кўрсатилади.
5. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш якунлари бўйича талабгорга билимга эгалиги тўғрисида сертификат берилади ва у талабгорни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.
6. Билимни баҳолаш марказлари ўзлари томонидан бериладиган билимга эгалик тўғрисидаги сертификатлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган хорижий давлатларда тан олиниши учун малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш ваколатига эга органлар ёки тегишли хорижий давлатларнинг иш берувчилари билан ҳамкорлик битимлари тузади.
3-боб. Ариза берувчини аккредитациядан ўтказиш
7. Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгаш тақдимномасига биноан ваколатли орган томонидан қабул қилинади, унинг таркиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ва оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорини сўров ўтказиш йўли билан расмийлаштириш мумкин.
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг мажлисларига Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорлари тавсия хусусиятига эга.
8. Аккредитацияга даъво қилувчи ариза берувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиши;
штатида (ўриндошлик бўйича йўл қўйилади) олий маълумотли ва ариза берувчи малака, билим ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган йўналишларнинг ҳар бири бўйича олий таълим муассасасини битиргандан кейин камида 3 йиллик амалий иш стажига (шу жумладан ўриндошлик бўйича) эга бўлган камида бир нафар ходимнинг бўлиши;
тасарруфида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун баҳолаш воситаларига, шунингдек, малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техник базага эга бўлиши;
малака, билим ва кўникмаларни баҳолашда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши;
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариши;
малака, билим ва кўникмаларни баҳолашда мустақиллик, ошкоралик ва холисликни таъминлаши;
малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш тўғрисида ишончли ахборот тақдим этиши керак.
9. Аккредитацияга даъво қилувчи ариза берувчи умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, ишчи органга бевосита ёки почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда электрон имзо қўйилган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
штатида ва/ёки фуқаролик ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида ариза берувчи малака, билим ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган йўналишларнинг ҳар бири бўйича олий маълумотли мутахассиснинг (мутахассисларнинг) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
тасарруфида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун баҳолаш воситалари, шунингдек, малака имтиҳони ташкил этиш ва ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Билимни баҳолаш марказида касб малакасини ва чет тилини билиш даражасини (TOEFL, IELTS ва ҳоказолар) баҳолаш учун тегишли аккредитация мавжуд бўлса, қўшимча аккредитация талаб этилмайди.
10. Ариза берувчидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
11. Ариза берувчи ишончсиз ёки нотўғри маълумотларни тақдим этгани учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
12. Аккредитация олиш учун ариза ишчи орган томонидан ушбу ариза ва аккредитация олиш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ишчи орган хулоса тайёрлайди. Хулоса ваколатли органга берилади.
13. Аккредитация олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ишчи орган томонидан тўлов куни Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
14. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида ишчи орган ариза берувчиларнинг малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мазкур Низомда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини жойнинг ўзига бориб ўрганиши мумкин.
15. Ваколатли орган ишчи органнинг хулосасини олган кундан бошлаб беш кун мобайнида аккредитациядан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
16. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун давомида ариза берувчини қабул қилинган қарордан хабардор қилиши шарт.
17. Аккредитация чекланмаган муддатга берилади.
18. Аккредитация намунавий бланкда расмийлаштирилади. Унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Бланклар зарур ҳимоя даражасига эга, қатъий ҳисобот берадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга.
Бланкларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш ишчи орган зиммасига юкланади.
19. Ваколатли орган:
юридик шахс томонидан тегишли тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилса;
юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар бўлса;
юридик шахс ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга мос келмаса, юридик шахсни аккредитациядан ўтказишни рад этишга ҳақли.
Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича аккредитациядан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома асосланган бўлиши керак ва ариза берувчига рад этиш сабаблари ва юридик шахс кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
21. Юридик шахсга аккредитациядан ўтказиш рад этилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
22. Ҳужжатлар юридик шахснинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган санадан бошлаб беш иш куни ичида ваколатли орган томонидан такроран кўриб чиқилади. Юридик шахснинг аризасини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
23. Юридик шахснинг аризасини такроран кўриб чиқишда аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича аккредитациядан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
24. Аккредитациядан ўтказишни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун берилган муддат ниҳоясига етгач, юридик шахснинг аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризаси янги тақдим этилган ҳисобланади.
25. Ариза берувчи ваколатли орган қароридан норози бўлган, аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
4-боб. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш
26. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш иш берувчиларга малака разрядини ва мутахассисларга малака тоифасини бериш, шунингдек, чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича малака имтиҳони (кейинги ўринларда малака имтиҳони деб аталади) шаклида ўтказилади;
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Бунда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари малакани баҳолашда ихтиёрий асосда иштирок этади.
27. Малака имтиҳони билимни баҳолаш маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
28. Малака имтиҳони бошқа жисмоний ёки юридик шахслар маблағлари ҳисобига талабгорнинг ташаббуси билан ёки иш берувчи маблағлари ҳисобидан иш берувчининг йўлланмаси бўйича ўтказилади.
29. Малака имтиҳонидан ўтиш учун билимни баҳолаш марказига талабгор томонидан бевосита ёки почта алоқаси орқали ёки умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(29-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Мазкур ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Ушбу бандда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
паспортнинг ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
тегишли рухсат тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
30. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қиймати билимни баҳолаш марказлари томонидан мустақил белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат бозоридаги бандлик билан боғлиқ вазиятдан ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича халқаро шартномаларни бажариш заруратидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилашга ҳақли.
Бунда чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматини тўлашдан тушган маблағларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига йўналтирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
31. Малака имтиҳонини топширишни рад этиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
32. Малака имтиҳонидан ўтиш якунларига кўра, талабгорга уч кун муддатда билимни баҳолаш маркази томонидан билимга эгалик тўғрисида сертификат берилади, малака имтиҳонидан ўтишда қониқарсиз баҳо олган тақдирда эса малака имтиҳонидан ўтганлик тўғрисида тавсияларни ўз ичига олган хулоса берилади.
33. Билимга эгалик тўғрисида берилган сертификатлар ҳақидаги маълумотлар Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига ваколатли орган томонидан киритилади.
34. Билимни баҳолаш маркази томонидан малака имтиҳонидан ўтиш якунлари бўйича қабул қилинган қарорлардан норози бўлган талабгор ёки иш берувчи улар малака имтиҳонидан ўтиш натижалари тўғрисида хабардор қилинган санадан бошлаб ўн календарь кун давомида ваколатли органга ёки Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашга ёзма шикоят беришга ҳақли.
Малака имтиҳонини ўтказиш натижалари ва билимга эгалик тўғрисидаги сертификатни бериш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
5-боб. Сифатга ҳамда ўрнатилган талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш
35. Ваколатли орган билимни баҳолаш маркази томонидан ушбу Низомда назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини ишчи орган орқали назорат қилади.
36. Билимни баҳолаш марказлари ҳар ой ишчи органга ваколатли орган томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
37. Ваколатли орган билимни баҳолаш марказларининг сифатга ва шартларга риоя этишини назорат қилишда ўз ваколати доирасида:
баҳолаш сифатига ва шартларга оид талабларга риоя этилишини текшириш, шу жумладан, малакаси ҳақида сертификат олган ва Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахслар билимлари даражасини саралаб текшириш, бу жараёнга, заруратга кўра, миллий ва хорижий экспертларни пулли асосда жалб қилиш. Бунда малакани баҳоловчи муайян марказда малакаси ҳақида сертификат олган ҳамда Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахсларнинг кўпи билан 3 фоизи (бироқ камида беш нафар шахс) саралаб текширилади;
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
текширувлар ўтказишда юзага келадиган масалаларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тушган шикоятларга доир зарур ахборотни билимни баҳолаш марказларидан сўраш ва олиш;
текширувлар натижалари асосида далолатномалар (маълумотномалар) тузиш, уларда билимни баҳолаш марказлари томонидан ўрнатилган талаблар ва шартлар бузилган аниқ ҳолатларни кўрсатиш;
аниқланган қонунбузарликларни билимни баҳолаш марказлари томонидан бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, бундай қонунбузарликларни бартараф этиш учун етарли бўлган муддатларни белгилаш;
қонун ҳужжатлари бузилган ҳолатлар бўйича қарорлар қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
38. Аккредитация билимни баҳолаш маркази томонидан ўрнатилган талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланган, шунингдек аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида ваколатли органнинг кўрсатмалари улар томонидан бажарилмаган ҳолларда тўхтатилиши мумкин.
Ваколатли орган аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай бу ҳақда билимни баҳолаш марказини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
39. Ваколатли орган билимни баҳолаш маркази учун аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилайди.
40. Билимни баҳолаш маркази томонидан аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатлар бартараф этилса, ваколатли орган мазкур ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида ёзма тасдиқнома олган вақтдан бошлаб уч кун муддатда аккредитациянинг амал қилишини давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилади.
41. Билимни баҳолаш марказлари аккредитациянинг амал қилиши тўхтатилган даврда фаолият олиб бориши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
42. Аккредитациянинг амал қилиши ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:
билимни баҳолаш маркази аккредитациянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилса;
билимни баҳолаш марказининг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши натижасида ўз фаолиятини тўхтатганда, шунингдек, янги ташкил қилинган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада қайта ташкил этиладиган юридик шахслар бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлганда улар қўшилган тақдирда, марказ қайта ташкил этилган ҳолат бундан мустасно;
лицензиатнинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши оқибатида ўз фаолиятини тугатганда, шунингдек, қайта ташкил этиладиган юридик шахслар янги ташкил қилинган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлганда қўшилган тақдирда;
билимни баҳолаш маркази томонидан ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;
ваколатли орган томонидан белгиланган муддатда аккредитация амал қилишининг тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар билимни баҳолаш маркази томонидан бартараф этилмаганда;
агар ўтказилган саралаш текшируви якунлари бўйича малакани баҳоловчи муайян марказда малакаси ҳақида сертификат олган ҳамда Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахсларнинг 50 фоизидан ортиғининг билим даражаси касбий стандартининг белгиланган қоидаларига ёки малака талабларига, шу жумладан, чет тилини билиш даражасига қўйилган талабларга мос келмаса;
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
аккредитация тўғрисидаги ваколатли орган қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.
Ваколатли орган аккредитациянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай билимни баҳолаш марказини бу ҳақда асосланган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
билимни баҳолаш маркази аккредитацияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган;
сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда аккредитация олинганлиги аниқланган ҳолларда бекор қилинади.
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда аккредитация суднинг қарори билан, бошқа ҳолларда эса ваколатли органнинг қарори билан бекор қилинади.
44. Ваколатли орган аккредитацияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун ичида бу ҳақда билимни баҳолаш марказини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
45. Ваколатли органнинг аккредитация, уни тўхтатиш, давом эттириш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари ваколатли органнинг расмий интернет сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши лозим.
6-боб. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри
46. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри ваколатли орган томонидан юритилиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
47. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрининг электрон платформаси, шунингдек, малакани баҳолаш марказлари фаолиятининг дастурий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги «Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади ва қўллаб-қувватланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
48. Билимни баҳолаш марказининг талабгорга малака имтиҳонидан ўтказиш якунлари бўйича берилган билимга эгалик тўғрисидаги сертификати Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.
Билимни баҳолаш марказлари томонидан тегишли ахборотни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига автоматик киритиш механизмини жорий этишга йўл қўйилади.
49. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
аккредитация берилган сана ва аккредитация рақами.
Ваколатли орган Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига жойлаштириш учун талаб қилинган ахборот турларини кенгайтириши мумкин.
50. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестридаги ахборот ваколатли органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
51. Билимни баҳолаш марказларининг аккредитациясини тўхтатиш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган тегишли билимни баҳолаш маркази томонидан билимга эгалик тўғрисида берилган аккредитация муддати тўхтатилган, тугатилган ёки бекор қилинган сертификатга эга талабгор(лар)нинг малакаси, билими ва кўникмаларини баҳолаш натижаларини Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестридан чиқариб ташлашга ҳақли.
Бунда ваколатли орган билимни баҳолаш маркази томонидан талабгорлар малакаси, билими ва кўникмаларига берилган баҳо сифатини, шу жумладан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобига учинчи томонни жалб қилган ҳолда текширишга ва шундан сўнг Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрида шахсни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
7-боб. Ваколатли орган қарорлари юзасидан шикоят қилиш
52. Юридик шахслар ваколатли органнинг қарорлари, шунингдек, ваколатли орган ва ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
53. Ваколатли органнинг аккредитацияни тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари бўйича судга шикоят қилиш мумкин. Суд аккредитацияни бекор қилиш асосли эмас деб эътироф этса, ишчи орган билимни баҳолаш маркази олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
8-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғимлар ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
55. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш
СХЕМАСИ
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини, шу жумладан касбий кўникмаларини ва чет тилларни билиш даражасини тасдиқлаш фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини олишга аккредитациядан ўтказиш учун
Берилган сана: 20 ___ й. «____» _______________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
иш изловчи шахс (талабгор) — мос келадиган иш жойини танлаш ва хорижда ишга жойлашишга кўмаклашиш хизматларидан фойдаланиш учун юборувчи ташкилотга мурожаат қилган жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
юборувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), шунингдек, уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс;
лицензия — юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш ва хорижга ишга жойлаштириш учун юбориш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;
танлаш — хорижий иш берувчилар ва (ёки) уларнинг хорижий ишчиларни ишга жойлаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи ваколатли хорижий ташкилотларининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш мақсадида юборувчи ташкилот томонидан амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
хорижий иш берувчи — ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонун ҳужжатларида меҳнат мигрантларни ёллаш ҳуқуқи берилган хорижий давлатнинг жисмоний ёки юридик шахси;
ишга жойлаштириладиган давлат — меҳнат мигранти меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий давлат;
ходимлар ягона маълумотлар базаси — Агентликнинг махсус веб-сайтида рўйхатга олишнинг электрон тизими бўлиб, унинг ёрдамида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Агентлик, юборувчи ташкилотлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш марказлари деб аталади) талабгорнинг зарур маълумотларини киритиши мумкин;
меҳнат мигрантлари — хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ва дипломатик миссияларида ишловчи шахслар бундан мустасно;
Иш берувчилар реестри — Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини ушбу Низомга мувофиқ уюшган ҳолда танлаш ва хорижда ишга жойлаштиришда иштирок этувчи хорижий иш берувчилар рўйхати.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга уюшган тартибда жўнаб кетиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
4. Фуқароларни хорижда ишлаш учун уюшган ҳолда танлаш юборувчи ташкилотлар томонидан ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартноманинг матни уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани тузмасдан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиши тақиқланади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Юборувчи ташкилот хорижда ишга жойлашиш учун қонун ҳужжатлари шартлари ва талаблари тўғрисида аҳоли ўртасида тизимли тушунтириш ишларини олиб боради.
5. Агентликка танлаш фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши талаб этилмайди.
6. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Низомда назарда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
2-боб. Ходимлар ягона маълумотлар базасини шакллантириш
7. Ходимлар ягона маълумотлар базаси талабгор тўғрисида қуйидаги ахборотни ўз ичига олади: Ф.И.О., паспорт маълумотлари, туғилган санаси ва йили, яшаш жойи, телефон рақамлари, маълумоти, мутахассислиги, иш тажрибаси, бошқа кўникмалари, фотосуратлари.
8. Қуйидагилар маълумотлар базасига киритиладиган ахборот манбалари ҳисобланади:
талабгор томонидан мустақил тарзда киритилган ахборот;
талабгорнинг розилиги билан юборувчи ташкилот томонидан киритилган ахборот;
Талабгорнинг розилиги билан бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан киритилган ахборот.
9. Ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир талабгорга рўйхатдан ўтказилган шахсий рақам берилади.
91. Талабгор ходимлар ягона маълумотлар базасига киритилишидан олдин унга уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс томонидан ёзма шаклда билдиришнома берилади.
Билдиришномада уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс томонидан ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундирилмаслиги, шунингдек, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзиллари ҳамда алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
10. Талабгорнинг тегишли талабига кўра, шахсий маълумотлар ҳақидаги ахборот учинчи шахслар учун ёпиқ бўлиши керак.
11. Талабгорларнинг мурожаатлари асосида юборувчи ташкилот уларнинг маълумотлар базасини мустақил равишда шакллантириш ҳуқуқига эга.
12. Бандликка кўмаклашиш марказлари талабгорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш учун ягона маълумотлар базасидан фойдаланиши мумкин.
13. Ходимлар ягона маълумотлар базасида тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлик талабгорга юклатилади.
3-боб. Хорижда иш берувчиларни излаш
14. Ўзбекистон Республикасининг талабгорларини хорижда ишга иш берувчилар реестрига киритилган иш берувчилар билан биргаликда жойлаштириш тавсия этилади.
15. Хорижий иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар:
Агентликдан;
Агентлик ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юборилган талабнома асосида бир иш куни давомида юборувчи ташкилотлардан ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташесидан олинган ахборот асосида Иш берувчилар реестрига киритилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
16. Иш берувчилар реестри Агентлик томонидан юритилади ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
17. Иш берувчилар реестри маълумотлари очиқ ҳисобланиб ва улардан барча юборувчи ташкилотлар бемалол фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Агентлик сайтида эълон қилинади.
18. Иш берувчилар реестрига киритилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ҳам, ишга жойлаштириладиган давлатларда ҳам аввал меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларини бузган хорижий иш берувчилар учун талабгорларни хорижда ишга жойлаштириш учун танлаш тавсия этилмайди.
19. Агентлик холис, очиқ ва ишончли ахборотни шакллантириш мақсадида юборувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси доимий асосда:
меҳнат мигрантларини бошқа мамлакатларда ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида ахборот тўплайди;
бўлажак иш берувчилар билан суҳбатлар ўтказади;
хорижий иш берувчининг олдига бориб, меҳнат шартномаси шартларини, меҳнат мигранти меҳнат қилиш ва яшаш шарт-шароитларини батафсил текширади;
Иш берувчилар реестрини ва бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборотни тегишли веб-сайтларга жойлаштиради.
20. Хорижий иш берувчи томонидан қоидабузарликлар тўғрисида ахборот олинган ҳолларда Агентлик Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси билан биргаликда фуқаролар ишга жойлаштирилган жойларга бориб ўрганади ва ўрганиш якунлари бўйича далолатнома тузилади.
21. Ўрганиш якунлари бўйича тузилган далолатнома қоидабузарлик мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, Агентлик хорижий ишончсиз иш берувчини Иш берувчилар реестридан чиқариш бўйича шошилинч чоралар кўради.
22. Иш берувчилар реестридан чиқарилган ташкилотларда аввал ишга жойлашган ва меҳнат фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меҳнат мигрантларига нисбатан талабгор ва юборувчи ташкилот ўртасидаги барча келишилган шартлар тўлиқ бажарилгунга қадар сақлаб қолинади.
23. Хорижий иш берувчининг айби билан ишсиз қолган меҳнат мигрантларига нисбатан уларни такроран ишга жойлаштириш ёки ватанига қайтариш чоралари кўрилади.
4-боб. Талабгорлар танлаб олинишини ташкил этиш ва амалга ошириш
24. Юборувчи ташкилот талабгорларни уларнинг маълумотлар базаси, ўз маркетинг ишланмалари асосида хорижий иш берувчи билан олдиндан келишув бўйича танлайди.
Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс шартнома асосида талабгорга ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида тақдим этиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
25. Уюшган ҳолда меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган талабгорлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади, хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган талабгорлар бундан мустасно.
Юборувчи ташкилот талабгордан унинг малакасини ва чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни сўраш ҳуқуқига эга.
Агар талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, у давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
26. Агентлик талабгорнинг чет тилини билишини ва касбга яроқлилигини ушбу турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатни олмай туриб текшириши мумкин.
27. Хорижий иш берувчи томонидан билдирилган малака ва тил билиш даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган, шунингдек чет элга чиқиши чекланган талабгорларни уюшган ҳолда олиш мумкин эмас.
5-боб. Талабгорларни кетишдан олдин мослаштириш
28. Юборувчи ташкилот хорижий иш берувчи билан келишувларга эришгач, ишга жойлаштириладиган давлатга талабгорларни юбориш учун гуруҳ тузади.
29. Гуруҳ тузиш якунлари бўйича юборувчи ташкилот хорижда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида талабгор билан шартнома тузади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Юборувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
30. Талабгордан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундириш тақиқланади (ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари бундан мустасно).
Талабгорни ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
31. Юборувчи ташкилот юборилаётган мамлакатларнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, меҳнат мигрантларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича уларнинг ўқув-тайёргарлик, мослаштириш тадбирларидан дастлабки тарзда ўтказилишини таъминлайди, шу жумладан:
талабгорни хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳаси, яшаш ва меҳнат шароитлари билан таништириши, унинг розилигини олиши;
талабгорни тиббий кўрикдан ўтказиши, шу жумладан сил, руҳий, таносил касалликлари бор ёки йўқлиги ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш ёки истеъмол қилмаслигини текшириши;
зарурат бўлса, чиқиш визасини олиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда талабгорга кўмаклашиши;
ишга жойлаштириладиган давлат тилини, анъаналари ва қонун ҳужжатларини ўргатиш, хавфсизлик техникаси, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, таносил касалликлари ва ОИВ-инфекцияси тарқалишининг профилактикаси бўйича қисқа муддатли курслар ўтказиши;
талабгорлар ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш жараёнини ташкил этиши шарт.
32. Талабгорда атрофдагиларга хавф уйғотадиган касалликлар ва вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланса, талабгор тўлиқ соғайиб кетгунига қадар кетишдан олдин мослаштиришдан четлатилади.
6-боб. Талабгорларни жўнатиш
33. Талабгорлар учун қулай шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида юборувчи ташкилот темир йўл, авиа ва автотранспортга йўл чипталарини брон қилади ва харид қилади.
34. Талабгорларни республикадан ташқарида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига хавфсиз кузатиб қўйиш, йўлда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида талабгорлар тегишли лицензияга эга йўловчилар орқали юборилади.
35. Талабгорлар ишга жойлаштириладиган давлатга хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда юборувчи ташкилотнинг ходими ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб жўнатилади.
36. Белгиланган жойга келгач, юборувчи ташкилот талабгорлар ишга жойлаштирилгунга қадар уларни зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш чораларини кўради (патент, кириш йўриқномаси, яшаш, тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳоказо.)
37. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича ушбу Низомнинг 5-иловага мувофиқ шакл бўйича талабгорни ишга жойлаштириш тўғрисида ҳужжат тузилади. Унга шунингдек талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаларининг нусхалари илова қилинади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Ишга жойлаштириш тўғрисидаги ҳужжатнинг иккинчи нусхаси меҳнат шартномалари нусхалари илова қилинган ҳолда, юборувчи ташкилот томонидан Агентликка электрон шаклда тақдим этилади ва электрон имзо билан тасдиқланади.
38. Хорижий иш берувчи талаб қилинган ижтимоий ва маиший шарт-шароитларни, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини таъминламаса ёки иш берувчи меҳнат мигрантини ишга жойлаштиришни рад этишига сабаб бўлган бошқа масалалар юзага келса, юборувчи ташкилот талабгорни бошқа хорижий иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўради.
39. Талабгорни аввал келишилган талабларга мувофиқ ишга жойлаштириш имкони бўлмаса, юборувчи ташкилот унинг ўз ватанига қайтарилишини таъминлаши шарт.
Юборувчи ташкилот томонидан мазкур мажбурият бажарилмаган тақдирда, Агентлик талабгорни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида юборувчи ташкилотнинг захираланган маблағлар ҳисобига ўз ватанига қайтариш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўради.
40. Ишга жойлаштириладиган давлатда меҳнат мигрантлари фаолиятининг мониторинги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш:
Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси;
Агентликнинг хорижий ваколатхоналари;
Агентликнинг давлат ва нодавлат хорижий ҳамкорлари;
юборувчи ташкилотлар;
нодавлат нотижорат ташкилотлари;
бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
41. Агентлик меҳнат мигрантларини виждонсиз иш берувчидан ҳимоя қилишда ва меҳнат мигрантлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда қуйидаги барча жиҳатлар мониторингини олиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош ваколатли органи ҳисобланади:
вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун ўз мамлакатининг ваколатли органларида расман рўйхатга олинган ёки аккредитациядан ўтказилган хорижий иш берувчилар билан битимлар тузиш;
талабгорларни танлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юборувчи ташкилотлар томонидан тузиладиган шартномаларнинг ва меҳнат мигрантлари томонидан хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномаларининг қонун ҳужжатларига ҳамда халқаро ҳуқуқ ва бошқа қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида назорат қилиш;
ишга жойлаштириладиган давлатда ходимларнинг тегишли тоифаси учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган даражада меҳнат мигрантларини иш ҳақи билан таъминлаш нормаларига риоя этиш;
ишга жойлаштириладиган мамлакатда белгиланган муносиб яшаш ва ишлаш шарт-шароитларини таъминлаш нормаларига риоя қилиш.
42. Зарурат бўлса, Агентлик ва унинг хориждаги ваколатхоналари меҳнат мигрантлари манфаатдор бўлган турли масалалар юзасидан учрашувлар ўтказади, тиббий хизматлардан фойдаланишда кўмаклашади, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари иш берувчи томонидан бузилишининг олдини олади.
43. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
8-боб. Якунловчи қоида
44. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий ваколатхоналарининг, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари меҳнат масалалари бўйича атташесининг, юборувчи ташкилотларнинг хорижий иш берувчини Хорижда ишга жойлаштириш учун иш берувчилар реестрига киритиш БУЮРТМАНОМАСИ
Агентлик хорижий ваколатхоналари, меҳнат масалалари бўйича атташесининг, юборувчи ташкилотнинг номи)
Ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш ҳуқуқини олган ва текширилган хорижий иш берувчини хорижда ишга жойлаштириш учун Иш берувчилар реестирга киритиш учун у тўғрисида қуйидаги ахборотни тақдим этади:
Ташкилот номи
Фаолият тури
Жойлашган жойи (почта манзили)
Телефон
E-mail
Веб сайт
Давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рақами
Устав капитали
Телефон
E-mail
Лицензия рақами
Ишга жойлашган мамлакат ва шаҳар
Бошқа муҳим ахборот
Боғланиш мумкин бўлган шахс, ФИО, лавозими, телефон рақами
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА
201__ йил «___» ______________
_____________ шаҳри
Ушбу далолатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Устав ва ___________-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи __________________________________________________________ ҳамда _____________________________________
(юборувчи ташкилот)
(хорижий иш берувчи)
ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини _________________________________________________________
(ишга жойлаштирадиган мамлакат)
ҳудудида ишга жойлаштириш учун уюшган ҳолда танлаш тизими доирасида имзоланган 20___ йил «____» _____ даги ______-сон шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги таркибдаги фуқаролари келгани тўғрисида тузилди:
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган санаси
Паспорт серияси ва рақами
Фаолият тури
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) республика миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва уларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларига асосланган фаолиятни амалга оширади.
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентликнинг таъсисчиси ҳисобланади.
4. Агентлик давлат тасарруфида бўлган ва унга оператив бошқарувга берилган мулк негизида ташкил қилинган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига эга, ўз номидан ҳуқуқларга эга бўлиши, мажбуриятларни қабул қилиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Агентлик ўзига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкка, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида харид қилинадиган (олинадиган) ва Агентлик тасарруфида бўлган бошқа мулкка қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда белгиланган тартибда эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ҳайъат қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
6. Агентлик ва унинг ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар, бланкларга эга. Агентлик ўз эмблемасига эга.
Агентликнинг электрон почта манзили: info@migration.uz.
7. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
қисқартмаси — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
б) инглиз тилида:
тўлиқ — The Agency of External Labour Migration under the Ministry of Employment and Labour Relations of the Republic of Uzbekistan;
қисқартмаси — The Agency of External Labor Migration;
в) рус тилида:
тўлиқ — Агентство по внешней трудовой миграции при Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан;
қисқартмаси — Агентство по внешней трудовой миграции;
8. Агентлик ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади.
9. Агентлик республика ҳудудларида ўз филиалларини ва хорижда ваколатхоналарини белгиланган тартибда ташкил этади.
2-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланишга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш;
меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнларини тартибга солиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти учун тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқароларнинг ҳисобини юритиш.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
11. Агентлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнатиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни топади, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тўғрисида хорижий иш берувчилар ва хусусий агентликлар билан шартномалар тузади ҳамда уларнинг амалга ошишини таъминлайди;
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб боради, халқаро, давлатлараро ва идоралараро шартномалар, битимлар ва баённомалар лойиҳаларини тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятларнинг хорижий ҳамкорлар ва иш берувчилар томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради;
хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни ишга жойлашадиган давлатнинг қонун ҳужжатлари асослари, анъаналари ва у ерда ўзини тутиш нормаларидан хабардор қилади;
хорижга ишга юбориш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотлар билан шартномалар асосида танлаб олади, уларни кетишдан олдин тайёрлайди ва жўнатади;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради, шунингдек, хорижий иш берувчилар реестрини юритади;
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин мослаштиради, касбга тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади, уларга чет тилларни, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқаришда меҳнатни ҳимоя қилиш қоидаларини ўргатади;
хорижий иш берувчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштириш учун хорижга юборилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ваколатли тиббиёт муассасаларини жалб қилган ҳолда комплекс тиббий кўрикдан ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ҳудудидан транспортда кетаётганда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришда иштирок этади, авиа ва темир йўл транспортида имтиёзли йўл чипталарини сотиш бўйича Агентлик ҳузурида ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар ишини мувофиқлаштиради;
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни беради ҳамда уларнинг муддатини узайтиради;
(11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга иш берувчилар риоя этишини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга хорижий фуқаролар томонидан республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда назорат қилади;
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш марказлари, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш марказлари, тил ўргатиш марказлари фаолиятини, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этади ва бошқаради;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари орқали хорижда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолияти мониторингини олиб боради;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасалари билан ҳамкорликда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
меҳнат мигрантларини қайта интеграциялаштириш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади, хорижда вақтинча меҳнат фаолияти ниҳоясига етгач, ватанига қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кейинчалик ишга жойлаштириш учун уларнинг рўйхатларини аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашувчи ҳудудий органларга тақдим этади.
Агентликнинг ҳудудий филиалларига меҳнат миграцияси масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади, хорижий меҳнат бозори ҳамда салоҳиятли иш берувчилар тўғрисида маълумот беради, ходимларини рағбатлантиради ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
3-боб. Агентлик ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
12. Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тузилган шартномаларга мувофиқ хорижда ишлаш учун кадрларни танлаб олиш, уларнинг чет тилларни билишини ва касбга лойиқлигини текшириш, шунингдек, ишга жойлашадиган мамлакатнинг асосий қонунларини тушунтириш;
хорижий ҳамкорлар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ хорижга ишга юбориладиган номзодлар ҳақида ахборот олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш;
хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимларни (шартномаларни) ҳисобга олган ҳолда, дастлабки саралашдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан уларни хорижда ишга жойлаштиришда хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари (контрактлари) бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни мазкур юридик шахслардан заруратга қараб олиш;
хорижий ишчи кучини ёлловчи ёки бунга кўмаклашувчи хорижий ташкилотлар билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ушбу Низомда назарда тутилган айрим функцияларни бажариш учун ўқитувчиларни, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари мутахассисларини, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахсларни зарур бўлганда шартномалар (контрактлар) бўйича жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет тилларга ўқитиш ва касбга тайёрлаш якунлари бўйича уларга иловага мувофиқ сертификатлар бериш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришда кўмаклашиш ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини самарали тартибга солиш соҳасидаги юридик шахслар фаолияти мониторингини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда бўш пул маблағларини банклар ва бошқа ташкилотларнинг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда, хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин тайёрлаш, чет тилига ўқитиш ва имтиҳонга тайёрлашга ихтисослашган ҳудудий филиалларни, марказларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг хорижий ваколатхоналарини ташкил этиш ва тугатиш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сонига ўзгартиришлар киритиш.
13. Агентлик ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Агентлик мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
14. Агентлик мол-мулкини асосий жамғармалар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати мустақил балансда акс эттирилган бошқа қимматликлар ташкил этади.
15. Агентлик мол-мулки унга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентлик мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-боби.
16. Агентлик хўжалик ҳисоб-китоби асосида қуйидаги хизматларни кўрсатади:
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига темир йўл чипталарини, авиачипталарни харид қилишда ва бошқа транспорт-логистика масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;
хорижда ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
хусусий ва юридик шахслар талабномалари бўйича иш жараёнига жалб этилмаган Агентлик транспорт воситаларини жалб қилиш орқали транспорт хизматларини кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва чет эл фуқароларини меҳмонхоналарга жойлаштириш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.
17. Даромад Агентлик молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.
18. Қуйидагилар Агентлик молия ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
хўжалик фаолиятидан тушган фойда (даромад);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга кўра юридик шахсларга, чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бериш (узайтириш) учун олинган маблағлар;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
хусусий контрактлар бўйича хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига кўрсатиладиган хизматлар ҳақини ундиришдан олинадиган даромад;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш, кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, уларга чет тилларини, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш бўйича Агентлик томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинган маблағлар;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Агентлик ихтиёрида қоладиган соф фойдадан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарорига мувофиқ, шу жумладан Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтириш орқали фойдаланилади.
19. Агентлик пул маблағларини сақлаш ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган барча турдаги ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга ошириш учун тижорат банкларида ҳисоб рақам, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларни очиш ҳуқуқига эга.
20. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ вазифалар ва функцияларни бажариш учун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
21. Хўжалик фаолиятидан тушган валюта тушуми қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади, Агентликнинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади ва ундан Агентлик раҳбариятининг топшириғига кўра фойдаланилади.
22. Агентлик ўз фаолиятининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини, шунингдек, статистика ҳисоботини юритади.
5-боб. Агентликка раҳбарлик қилиш
23. Агентликка Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимидан озод этилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Агентлик бошлиғи:
умумий раҳбарлик қилади, Агентликнинг жорий фаолиятини ташкил этади ва ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Агентлик номидан иш юритади;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг штатлар жадвалини, уни сақлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;
юридик шахсларга ва чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ беради (узайтиради);
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 30-боби.
юридик шахсларга ва (ёки) чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар беришни (узайтиришни) таъминлайди;
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг ҳудудий филиаллари, хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш ва ўқитиш марказлари раҳбарларини, бўлинмалар раҳбарларини ва ходимларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
(23-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган уч нафар ўринбосарга, жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга. Агентлик бошлиғининг ўринбосарлари бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимидан озод этилади.
(23-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
6-боб. Якунловчи қоида
24. Агентлик қонунда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарорида назарда тутилган ҳолатлар ва қоидаларга татбиқ этилмайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамига, рамзига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган штамплари, бланклари ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрига ва бошқа реквизитларга эга.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5205-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 07/21/5205/0736-сон)
3. Жамғарма хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоя қилади ва уларга моддий ёрдам кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган беғараз молиявий ёрдам;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан тузилган лицензия битими доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга юборувчи ташкилотларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларини захиралаш, бунда захираланган сумма сарфлаб юборилган тақдирда маблағларни тўлдириш, шунингдек, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқи учун лицензиянинг амал қилиши тугатилган ва бекор қилинган тақдирда, маблағларни қайтариш шарти белгилаб қўйилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 764-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахслар, хайрия жамғармалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ихтиёрий хайрия маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма ҳисоб рақамларига тушади, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг тартиб-таомилларида ёки хорижий грантларни тақдим этиш шартларида бошқа тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун фойдаланилади:
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз, маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олиши, бахтсиз ҳодисага учраши, оғир касалликка чалиниши туфайли тиббий ёрдам талаб этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан кўрсатилган тиббий хизматлар қийматини тўлаш имкони бўлмаганда тиббий хизмат кўрсатиш;
меҳнат миграциясида бўлган вақтда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳат олган фуқароларни олиб келиш;
аввал уюшган ҳолда танлаш доирасида хорижга ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонун ҳужжатларини бузиши натижасида чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, кейинчалик тўланган маблағларни мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш;
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетиш олдидан мослаштириш, касбга тайёрлаш, уларга чет тилларни ўқитиш ва чет тилларни билишини имтиҳон қилиш, уларнинг касбий малакасини тасдиқлаш марказларини республика ҳудудларида ташкил этиш ва жиҳозлаш;
«Lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5205-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 07/21/5205/0736-сон)
фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш;
хорижда Агентлик ваколатхоналари ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иш билан таъминланишининг улар ишга жойлашган жойларга бориш орқали мониторингини юритиш;
Агентлик ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатлар учун Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг Маблағлар сарфини ташкил этиш схемасига мувофиқ ушбу Низомга иловага биноан тасдиқланган йўналишларга асосан фойдаланилади.
Ушбу Низом 6-бандининг иккинчи — бешинчи хатбошларида кўрсатилган харажатларни тез ва шошилинч молиялаштириш зарурати юзага келса, Агентлик ваколатхонаси ва Агентлик харажатларни белгиланган лимит доирасида мустақил молиялаштириш ваколатига эга. Шошилинч харажатларни молиялаштириш учун Агентлик ваколатхонасига Агентликнинг ҳар бир ваколатхонаси учун белгиланадиган умумий лимит доирасида корпоратив банк картаси очилади.
Агентлик ваколатхонаси Жамғарма маблағларидан ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишларда фойдаланишда Агентлик ҳамда Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси билан келишган ҳолда, борадиган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган ихтисослаштирилган ташкилотларни, Агентлик ваколатхоналарини, шу жумладан маросим хизматларини кўрсатувчи агентликлар, транспорт ва логистика компаниялари, тиббиёт муассасалари, суғурта компаниялари, юридик хизмат кўрсатадиган ташкилотлар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларни Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг юқорида қайд этилган йўналишлари бўйича хизмат кўрсатиш учун шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Агентлик тасдиқланган ҳужжатлар асосида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш мақсадида Жамғарма маблағларини олиш учун талабнома расмийлаштиради ва уни Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига юборади.
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Агентликнинг тақдим этилган талабномалари бўйича харажатларни мақсадли траншлар билан молиялаштиради.
8. Жамғарма маблағларидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини юборган ташкилотлар (кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб аталади) айби билан юзага келган ва ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган харажатлар учун фойдаланилса, Жамғарманинг фойдаланилган маблағлари Юборувчи ташкилотларнинг Жамғармада захираланган маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим.
Жамғарма харажатларини Юборувчи ташкилотларнинг захираланган маблағлари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор Ижро этувчи дирекция тақдимномасига биноан Жамғарма Кенгаши томонидан қабул қилинади.
9. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини сақлаш, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, асосий воситалар, инвентарь харид қилишга сарфланадиган харажатлар, хоналарни, алоқа воситалари ва ахборот-коммуникация ускуналарини сақлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, хўжалик харажатлари ва бошқа харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
10. Келгуси йил учун харажатларнинг ойма-ой бўлиб чиқилган прогноз сметаси Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
11. Жорий йилда Жамғарманинг фойдаланилмаган маблағлари қолдиқлари кейинги молия йилига ўтади ва кейинги йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва маблағларини бошқариш
12. Жамғарманинг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма Кенгаши деб аталади) Жамғарма олий бошқарув органи ҳисобланади.
Жамғарма Кенгаши:
Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатлари балансининг прогноз параметрларини ҳар йили кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларининг фоиз нисбатини белгилайди;
Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаларини тасдиқлайди, зарур ҳолларда тасдиқланган сметаларга тегишли ўзгартиришлар киритади, даромадларни шакллантириш ва маблағларнинг мақсадли тақсимланишини таъминлаш юзасидан Жамғарма фаолиятини назорат қилади;
Жамғарма фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам равишда эшитади ва тасдиқлайди;
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ва мониторинги самарадорлигини ошириш, Жамғарма маблағларини молиялаштиришни ташкил этиш ва мақбуллаштириш механизмларини яхшилаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни бажаради.
Жамғарма Кенгашининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
13. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан бошқарилади.
14. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекция:
Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбариятига тасдиқлаш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича ойма-ой ҳисобот киритади;
юборувчи ташкилотларнинг суғурта депозити шаклидаги пул маблағларини қабул қилади ҳамда улар бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритади;
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган вазифалар молиялаштирилишини таъминлайди;
аҳолини ва юборувчи ташкилотларни ташқи меҳнат миграцияси масалалари юзасидан ахборот билан таъминлаш бўйича чоралар кўради;
ташқи меҳнат миграцияси жараёнларида фуқаролар иштирокини ҳисобга олиш бўйича ахборот-компьютер тизимларини ишлаб чиқишда иштирок этади.
Ижро этувчи дирекция Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларига, шунингдек, Жамғарма Кенгаши қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
15. Ижро этувчи дирекция ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун:
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш;
юборувчи ташкилот айби билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилган ҳолларда юзага келган оқибатларни бартараф этиш учун юборувчи ташкилотнинг Жамғармада захираланган суғурта депозити маблағларидан акцептсиз фойдаланиш ва бу ҳақида акцептсиз фойдаланишдан кейин бир иш кунидан кечикмасдан юборувчи ташкилотни хабардор қилади;
зарурат бўлса, шакллантирилган устав капитали ва захира маблағларини Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни (маълумотномаларни) юборувчи ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Жамғарма фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий хулосаларни ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.
16. Ижро этувчи дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.
17. Ижро этувчи директор:
Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ижро этувчи дирекция ходимларини ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилади, уларнинг лавозим мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлайди;
ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;
Жамғарма пул маблағлари ва моддий қимматликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистика ҳисоботи белгиланган тартибда тузилишини ва тақдим этилишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ва ваколатларни амалга оширади.
18. Ижро этувчи дирекция Жамғарма Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот беради.
5-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улар бўйича ҳисобот тузиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш
19. Маблағларни шакллантириш ва уларнинг Жамғармага тушишини прогноз қилиш бўйича ҳисобни юритиш ва ҳисобот тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижро этувчи дирекция томонидан амалга оширилади.
20. Ижро этувчи дирекция Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни (электрон ва қоғоз шаклида), Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакллар бўйича харажатлар сметаси параметрларини бажариш кўрсаткичларини Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай ҳар ойда тақдим этади.
21. Жамғармага маблағлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши Ижро этувчи дирекция томонидан назорат қилинади.
22. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш Жамғарма Кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юкланади.
23. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Ижро этувчи дирекцияга юкланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Жамғарма фаолияти доирасида, шу жумладан Жамғарма маблағларидан фойдаланишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси.
26. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларининг тасдиқланган йўналишларга мувофиқ сарфланишини ташкил этиш
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга моддий ёрдам бериш.
1. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик) бошлиғи номига ариза.
3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).
4. Мурожаат қилган шахс хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлгани ва камситилгани, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилгани, мураккаб молиявий аҳволда қолгани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолгани тўғрисида ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ваколатли халқаро ташкилотлар тасдиқномаси (агар мавжуд бўлса).
1. Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш.
3 минг АҚШ долларигача
2. Хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун).
0,3 минг АҚШ долларигача
3. Мурожаат қилган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштириладиган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш.
–
4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.
–
6. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида
2.
Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш.
1. Маблағлар ёки тиббий суғурта полиси йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Агентлик бошлиғи номига ариза (шошилинч тиббий хизмат кўрсатилган ҳоллар мустасно).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш муддати 7 ва ундан ортиқ кунни ташкил этса, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).
4. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган тиббий ёрдам олиш заруратини тасдиқловчи маълумотнома (ҳужжат).
1. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш, шу жумладан меҳнат миграциясига юборилаётган/ундан қайтаётган шахслар йўл-транспорт ҳодисаларига учраган бўлса, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.
1,5 минг АҚШ долларигача
2. Суғурта полиси ҳисобига харажатлар тўланмаганлиги сабаби тўғрисида хорижий иш берувчига ва суғурта компаниясига сўров юбориш.
–
3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадалари) ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари, тиббий муассасалар нархларига мувофиқ
4. Тиббиёт ходими кузатуви остида фуқароларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари ҳақини тўлаш.
Транспорт, яшаш ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ
3.
Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жасадларини, шунингдек, меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш.
1. Агентлик бошлиғи номига ариза (фуқаролар вафот этган бўлса — яқин қариндошлар ёки бошқа шахслар мурожаати, бунда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади).
2. Вафот этган фуқаро паспортининг нусхаси.
3. Агар меҳнат мигранти ишга жойлаштирилган мамлакат ҳудудида вафот этган бўлса, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлимни тасдиқловчи маълумотнома.
4. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).
1. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш.
1 минг АҚШ долларигача
2. Вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистон Республикасига ташиш бўйича транспорт компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
4.
Аввал хорижга уюшган ҳолда олиш доирасида ишлашга юборилган ва ишга жойлаштирилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағларни кейинчалик мазкур фуқаролар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бажарилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш.
1. Агентлик бошлиғи номига ариза.
2. Ариза берувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.
3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).
4. Ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депортацияни (чиқариб юборишни) тасдиқлаши (қарор, хулоса, маълумотнома ва бошқалар).
5. Хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Агентлик, Ўзбекистон рекрутинг ташкилотлари, ишга жойлаштирилган мамлакатнинг меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органлари хулосалари).
1. Ўзбекистон Республикасига қайтгунга қадар меҳмонхоналар ва суткалик меҳмонхоналар хизматлари ҳақини тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун).
1 минг АҚШ долларигача
2. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш (хорижий иш берувчи ишга жойлаштириш шартларини бузганда).
–
3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
4. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш (депортация ва чиқариб юбориш ҳолатлари бундан мустасно).
–
5. Фуқаролар Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгач, уларни қайтаришга сарфланган маблағларни қоплаш тўғрисида шартнома тузиш.
–
5.
Кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш, жиҳозлаш ва таъминлаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.
1. Агентликнинг марказ ташкил этиш зарурати тўғрисидаги илтимоси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарори, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.
3. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш (зарур бўлса) ва жиҳозлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек, асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контрактлар (лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчи белгиланган тартибда саралангандан кейин).
1. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳалаштирувчилар ва пудратчиларни, шунингдек, асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни танлаш.
2. Молиялаштириш:
тасдиқланган режаларга мувофиқ зарур бўлса, параллел лойиҳалаштириш ва қуриш шартлари асосида қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари;
Тасдиқланган сметалар ва тузилган контрактларга мувофиқ
6.
«Lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш.
1. Хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
2. Хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш***.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида
7.
Ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоригача
8.
Хорижда фуқароларни уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш
1. Агентликнинг ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштириш учун шартномалар (роликлар, мақолалар, эълонлар, флаерлар, рисолалар, буклетлар, баннерлар ва бошқалар).
2. Тузилган шартномаларга мувофиқ ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштиришни молиялаштириш.
10 минг АҚШ долларигача
9.
Хорижда Агентлик ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш
1. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи.
3. Ваколатхона ташкил этишга сарфланадиган харажатлар сметаси.
4. Ваколатхонанинг штат жадвали.
1. Агентликнинг ваколатхона ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатхона ташкил этиш тўғрисида ТИВ билан келишилган қарорлари.
3. Молиялаштириш:
ваколатхона бинолари ва хоналарини капитал ҳамда жорий таъмирлаш (зарур бўлса);
ваколатхона ходимлари учун автотранспорт воситаларини харид қилиш;
мебель ва идора техникаси билан жиҳозлаш, тузилган ижара шартномаларига мувофиқ ваколатхона бинолари ва хоналари ҳамда ходимларнинг уй-жойи учун ижара ҳақи тўлаш.
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
10.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш.
1. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруғи.
3. Сафарга юбориш учун режа-вазифа ва харажатлар сметаси.
Харажатларни 5 суткадан кўп бўлмаган муддатга тўлашни молиялаштириш.
Транспорт, яшаш ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ
11.
Агентлик ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш.
1. Агентликнинг ходимларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва (ёки) Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентлик бошлиғининг Агентлик ходимларини узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи.
3. Хизмат сафарга юбориш учун режа-вазифа, харажатлар сметаси.
1. Ўзбекистондан узоқ муддатли хизмат сафарига юбориладиган Агентлик ходимларининг иш ҳақи, суғурта, хизмат сафари, ижара (офис ва турар жой учун), асосий воситалар ва жиҳозлар учун харажатларини молиялаштириш.
2. Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахсларга иш ҳақи тўлаш учун харажатларни молиялаштириш.
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорлари билан ушбу схемага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
**Лимитлар оширилиши мумкин:
1,5 баравар — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан келишилган ҳолда;
2 баравар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда.
*** Хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини маҳаллий ташувчилардан харид қилиш тавсия қилинади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Кузатув кенгашининг
ТАРКИБИ
1.
Ш.Д. Кудбиев
—
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Кенгаш раиси
2.
Э.М. Мухитдинов
—
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари
3.
Б.З. Асадов
—
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
4.
Р.Р. Ибрагимов
—
Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари
5.
А.Р. Каримов
—
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
6.
Ш.З. Давронов
—
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари
7.
А.Р. Исламов
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари
8.
Ш.Г. Расулов
—
«Микрокредитбанк» АТБ раисининг ўринбосари
9.
C.C. Холхужаев
—
«Ўзагросуғурта» АЖ суғурта компанияси раисининг ўринбосари
10.
лавозими бўйича
—
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг ижро этувчи директори, Кенгаш масъул котиби
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 6 нафар
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 11-сон, 117-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига 6-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 8-сон, 71-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 йил, 47-сон, 489-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 48-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 11-сон, 79-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 3-сон, 24-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига 1-илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 37-сон, 990-модда).