1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш жараёнини кучайтириш, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш механизмини соддалаштириш, республикага хорижий сармоялар оқимини рағбатлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорти соҳасида рақобат муҳитини вужудга келтириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида нотариф чоралардан тариф асосида тартибга солиш чоралари сари босқичма-босқич ўтиш ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштиришнинг асосий йўналиши ҳисобланади.
2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси:
— Ўзбекистон Республикасида ташқи савдони тариф ва нотариф асосида йўлга қўйиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарорини бир ҳафта муддат ичида қабул қилиб, бунда меъёрланадиган ва лицензияланадиган товарлар рўйхати анча қисқартирилишини кўзда тутсин;
— тариф асосида тартибга солиш чоралари юзасидан қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида божхона ҳақи ставкаларини кўриб чиқувчи идоралараро комиссия тузилсин. Комиссия заруриятга қараб, божхона ҳақи ставкаларини ўзгартиришга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
3. 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармоннинг товарлар импортидан бож ҳақи олишни бекор қилишга оид 14-бандининг амал қилиш муддати 1995 йил 1 октябргача узайтирилсин.
4. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импортини нодавлат мулкчилик шаклларига асосланган ташқи савдо фирмалари тендер шартлари асосида амалга оширадилар.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5055-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 411-модда)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.01.00 Квоталаштириш ва лицензиялаш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.02.00 Импорт ва экспортни чегаралаш]
5. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармоннинг меъёрлашга, лицензиялашга, бож ҳақига ва экспорт чеклашларига тааллуқли 3, 4, 5, 6-иловаларининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори чиққан пайтдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 19 июль,
ПФ-1205-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 7-8-сон, 160-модда; 2003 й., 6-7-сон, 93-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда)