1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР (АММИАКЛИ СЕЛИТРАДАН ТАШҚАРИ), ДЕФОЛИАНТЛАР ВА БОШҚА КИМЁВИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ БЎЙИЧА ЯРМАРКА САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 16 февралда 1450-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 24 июндаги 272-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1450-1, 24.06.2019 й.) асосан Давлат реестридан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.06.2019 й., 10/19/1450-1/3328-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги «Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 33-сонли қарорига мувофиқ («Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами», 2004 йил 3-сон, 33-модда) қарор қиламиз:
1. Минерал ўғитлар (аммиакли селитрадан ташқари), дефолиантлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сотиш бўйича ярмарка савдоларини ўтказиш тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.