Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
1. «Минерал ўғитлар (аммиакли селитрадан ташқари), дефолиантлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сотиш бўйича ярмарка савдоларини ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорни (рўйхат рақами 1450, 2005 йил 16 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 майдаги РГ-1-7/6-2248-5-сон, Молия вазирлигининг 2019 йил 13 июндаги ТИ/19-02-32-24/992-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йил 14 декабрдаги 48-сон, 125-сон ва 02-20/102-сон «Минерал ўғитлар (аммиакли селитрадан ташқари), дефолиантлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сотиш бўйича ярмарка савдоларини ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1450, 2005 йил 16 февраль) давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.