Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда) билан тасдиқланган Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
1. 2-банднинг
тўққизинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идораларига» деган сўзлар «нотариал идораларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 7-банднинг
еттинчи хатбошисидаги «руҳий касаллиги» деган сўзлар «руҳий ҳолатининг бузилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
1-иловадаги жадвалнинг еттинчи устунидаги «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар «нотариал идорага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5.
2 ва
3-иловаларнинг матнидаги «давлат нотариал идорасининг» ва «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар тегишли равишда «нотариал идоранинг» ва «нотариал идорага» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 9-илова
матнидаги «давлат нотариал идорасининг» деган сўзлар «нотариал идоранинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.