toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим турдаги товарлар учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 2020 йил 1 августдан бошлаб, утилизация йиғими миқдорлари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
2024 йил 1 июлдан бошлаб утилизация йиғими тўланадиган пневматик резина шиналар ва покришкаларнинг рўйхати ва утилизация йиғими миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади;
б) қуйидаги транспорт воситаларига утилизация йиғими тўланмайди:
умумэътироф этилган принципларга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадиган дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек, бундай ваколатхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспорт воситаларига;
ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва M1 тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчилар ва юкларни тижорат мақсадида ташиш учун мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сақланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспорт воситаларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспорт воситаларига;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2020 й., 09/20/665/1426-сон)
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиб, «вақтинчалик олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситаларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олиб кириладиган транспорт воситаларига. Бунда мазкур имтиёзларни қўллаш учун лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) томонидан божхона органларига лойиҳани молиялаштириш манбалари тўғрисида тасдиқнома тақдим этилади.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 727-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 09/24/727/0905-сон — Кучга кириш санаси 2025 йил 1 февраль)
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда хорижий илғор тажрибани ўрганиш асосида, транспорт воситаларини ва уларнинг таркибий қисмларини утилизация қилиш ва рециклинг жараёнини тартибга солувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
эскирган транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун техник ва экологик талабларни тартибга солиш чора-тадбирлари;
ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларига нисбатан утилизация йиғимларини йиғиш, ҳисоблаш, тўлаш, ундириш, шунингдек, утилизация йиғимининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини қайтариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби;
транспорт воситаларининг чиқиндилари билан ишлаш инфратузилмасини ташкил этиш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, транспорт воситалари чиқиндиларини йиғиш, ташиш, қайта ишлаш, зарарсизлантириш, улардан фойдаланиш ва утилизация қилиш харажатларини қоплаш тартиби;
транспорт воситаларининг утилизацияси билан шуғулланадиган ташкилотлар учун экологик ва техник талаблар ҳамда саноат хавфсизлиги талабларини белгилаш;
транспорт воситаларининг утилизация қилиниши муносабати билан уларни ички ишлар органларида тўловлар ундирмай ҳисобдан чиқариш тартиби;
2021 йилдан бошлаб, эскирган транспорт воситаларини ихтиёрий равишда утилизация қилиш учун жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт масалалари ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 июнь,
347-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Утилизация йиғимининг миқдорлари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва ускуналарнинг турлари ва тоифалари

ТИФ ТН коди

Транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва ускуналарга нисбатан утилизация йиғими миқдорлари (БҲМда)

ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган

ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган

I. Тракторлар

Қувват манбаи билан:

18 кВт (25 о.к.) гача

8701 10 000 0,

8701 20 109 0,

8701 20 909 0,

8701 91, 8701 92,

8701 93, 8701 94,

8701 95

-

120

18 кВт (26 о.к.) дан 37 кВт (51 о.к.) гача

-

240

37 кВт (52 о.к.) дан 75 кВт (102 о.к.) гача

-

360

75 кВт (103 о.к.) дан 130 кВт (177 о.к.) гача

-

480

130 кВт (178 о.к.) дан ортиқ

-

600

Эгарли тягачлар

8701 20

670

1 360

II. М2, М3 тоифали транспорт воситалари, шу жумладан юқори ўтувчан g тоифали транспорт воситалари:
микроавтобуслар ва автобуслар

Транспорт воситалари двигателнинг иш ҳажми билан:

2 500 см3гача

8702

(8702 40 000дан ташқари)

120

150

2 500 см3 дан 5 000 см.кубгача

185

360

5 000 см3 дан 10 000 см.кубгача

320

540

10 001 см3 дан ортиқ

540

1 080

Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари, гибрид қувватли транспорт воситалари бундан мустасно

8702 40 000

70

150

III. M1 тоифали транспорт воситалари, шу жумладан юқори ўтувчан g тоифали транспорт воситалари:
енгил автомобиллар

Транспорт воситалари двигателнинг иш ҳажми билан:

1 000 см3 гача

8703

(8703 10 ва

8703 80 000 лардан

ташқари)

30

90

1 000 см3 дан 2 000 см3 гача

120

210

2 000 см3 дан 3 000 см3 гача

180

330

3 000 см3 дан 3 500 см3 гача

180

390

3 500 см3 дан ортиқ

300

480

Қор орқали ҳаракатланиш учун махсус мўлжалланган транспорт воситалари; голфчиларни ташиш учун автомобиллар ва шу каби транспорт воситалари

8703 10

30

90

Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари, гибрид қувватли транспорт воситалари бундан мустасно

8703 80 000

120

210

IV. N1, N2, N3 тоифали транспорт воситалари, шу жумладан юқори ўтувчан g тоифали транспорт воситалари:
юк автомобиллари

Тўла вазни:

2,5 тоннагача

8704

(8704 90 000

дан ташқари)

100

150

2,5 тоннадан 3,5 тоннагача

210

300

3,5 тоннадан 5 тоннагача

210

300

5 тоннадан 8 тоннагача

210

300

8 тоннадан 12 тоннагача

300

810

12 тоннадан 20 тоннагача

330

1 200

20 тоннадан 50 тоннагача

690

1 410

Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари, гибрид қувватли транспорт воситалари бундан мустасно

8704 90 000

120

150

V. Махсус мўлжалланган транспорт воситалари

Махсус транспорт воситалари, автобетонаралаштиргичлардан ташқари

8705

(8705 40 000 0

дан ташқари)

195

550

Автобетонаралаштиргичлар

8705 40 000 0

600

1 500

VI. Тиркамалар ва ярим тиркамалар

Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзиюрар бўлмаган транспорт воситалари

8716
(8716 80, 8716 90 дан ташқари)

60

660

VII. Бошқа турдаги транспорт воситалари, ўзиюрар машина ва ускуналар

Автогрейдерлар, қувват манбаи билан:

100 о.к. гача

8429 20 001 0,

8429 20 009 1,

8429 20 009 9

-

240

100 о.к. дан 140 о.к. гача

-

360

140 о.к. дан 200 о.к. гача

-

480

200 о.к. дан ортиқ

-

600

Бульдозерлар, қувват манбаи билан:

100 о.к. гача

8429 11 001 0,

8429 11 002 0,

8429 11 009 0,

8429 19 000 1,

8429 19 000 9

-

240

100 о.к. дан 200 о.к. гача

-

360

200 о.к. дан 300 о.к. гача

-

480

300 о.к. дан ортиқ

-

600

Экскаваторлар, экскаватор-юк ортгичлар, экскаватор бульдозерлар, қувват манбаи билан:

170 о.к. гача

8429 52,

8429 59 000 0

-

240

170 о.к. дан 250 о.к. гача

-

360

250 о.к. дан ортиқ

-

480

Йўл роликлари, қувват манбаи билан:

40 о.к. гача

8429 40 100 0,

8429 40 300 0

-

240

40 о.к. дан 80 о.к. гача

-

360

80 о.к. дан ортиқ

-

480

Ўзиюрар кранлар, ғилдиракли транспорт воситаларининг шассисига асосланган кранлар бундан мустасно, қувват манбаи билан:

170 о.к. гача

8426 41 000

-

240

170 о.к. дан 250 о.к. гача

-

360

250 о.к. дан ортиқ

-

480

Қувур ётқизувчи кранлар, гусеницали кранлар, қувват манбаи билан:

130 о.к. гача

8426 49 001 0,

8426 49 009 0

-

240

130 о.к. дан 300 о.к. гача

-

360

300 о.к. дан ортиқ

-

480

Олд юк кўтаргичлар, қувват манбаи билан:

50 о.к. гача

8427 10,

8427 20,

8429 51

-

240

50 о.к. дан 100 о.к. гача

-

360

100 о.к. дан 300 о.к. гача

-

480

300 о.к. дан ортиқ

-

600

Ўрмон хўжалиги учун машина ва ускуналар, қувват манбаи билан:

100 о.к. гача

8436 80 100

-

240

100 о.к. дан 300 о.к. гача

-

360

300 о.к. дан ортиқ

-

480

Ғалла ўрувчи комбайнлар, қувват манбаи билан:

160 о.к. гача

8433 51 000

-

240

160 о.к. дан 220 о.к. гача

-

360

220 о.к. дан 320 о.к. гача

-

480

320 о.к. дан ортиқ

-

600

Ўзиюрар йиғим-терим комбайнлари, қувват манбаи билан:

250 о.к. гача

8433 59 110

-

240

250 о.к. дан 400 о.к. гача

-

360

400 о.к. дан ортиқ

-

480

Ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари:

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ўзиюрар пуркагичлар, қувват манбаи 100 о.к. дан 120 о.к. гача

8424 82,

8433 20 100 0

-

240

Ўсимликпарни ҳимоя қилиш учун ўзиюрар пуркагичлар, қувват манбаи 120 о.к. дан 300 о.к. гача

-

360

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ўзиюрар пуркагичлар, қувват манбаи 300 о.к. дан ортиқ

-

480

Ўзиюрар ўриш машиналар

-

240

Изоҳ. БҲМ — тўлов куни учун Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган базавий ҳисоблаш миқдори.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2025 й., 09/25/52/0105-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига
2-ИЛОВА
Утилизация йиғими тўланадиган пневматик резина шиналар ва покришкаларнинг рўйхати ва утилизация йиғими миқдорлари

Товарларнинг номи

ТИФ ТН коди

Товарларнинг вазнидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир килограмми учун утилизация йиғими миқдорлари (БҲМга нисбатан фоизда)

Янги шиналар ва пневматик покришкалар резинадан

4011 10 000,

4011 20,

4011 90 000 0

0,3

Қайта тикланган ёки ишлатилган пневматик резина шиналар ва покришкалар;

қаттиқ ёки ярим пневматик шиналар ва покришкалар, резинали шиналар ва ўрама ленталари.

4012 11 000 0,

4012 12 000 0,

4012 20 000 9,

4012 90 200 0

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.06.2020 й., 09/20/347/0722-сон, 30.10.2020 й., 09/20/665/1426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 08.11.2024 й., 09/24/727/0905-сон; 04.02.2025 й., 09/25/52/0105-сон)