Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги 28, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 785-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармалари манзил-маълумот бюролари (бундан буён матнда ММБ деб юритилади) ҳамда Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маълумотлар базалари орқали текширади ва уларни ИИВ МваФРББга юборади.».
2.
26-банддан «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин.
3.
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. ИИВ МваФРББ келиб тушган рўйхатларни текширади ва айни вақтда уларни ИИВ Тезкор-маълумотлар бошқармасига юборади. Тезкор-маълумотлар бошқармаси етти иш куни ичида натижалар ҳақида ИИВ МваФРББга ахборот беради.».
4.
60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармалари ММБ ва Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маълумотлар базалари орқали текширади ҳамда уларни ИИВ МваФРББга юборади.».
5. 66-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «(ахборот маркази, ММБ ва бошқалар)» деган сўзлар «(Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)лари, ММБ ва бошқалар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.