Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг яқин ҳамкорлиги асосида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Мазкур фаолиятда мамлакатдаги криминоген вазиятни ўта аниқликда белгилаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалдаги механизмларнинг долзарб муаммо ва камчиликларини аниқлаш, шунингдек, уларни такомиллаштиришнинг ҳар томонлама ўйланган истиқболларини ишлаб чиқиш имконини берувчи жиноий-ҳуқуқий статистикани юритиш ва жиноятларни таҳлил қилишнинг самарали тизимини жорий этиш муҳим ўрин эгаллайди.
Шу билан бирга, жиноятчилик ҳолати статистикасини юритиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, тизимли таҳлил ва сифатли назоратни йўлга қўйиш, прокурор назоратини амалга оширишда маълумотларнинг аниқ, ишончлилиги ва янада малакали қайта ишлашни таъминловчи замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш зарур.
Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини такомиллаштириш, жиноятлар ҳисобини юритишнинг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг содир этилиши сабабларини мақсадли таҳлил қилиш йўли билан жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2. Бош прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ягона ахборот тизими деб юритилади) жорий этиш таклифига розилик берилсин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин:
статистик карточкаларнинг электрон шаклларини тузиш орқали жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, суд муҳокамалари ҳамда суд қарорлари ижроси натижалари, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчи тариқасида жалб этилган иштирокчилар бўйича маълумотларнинг ягона ҳисобини юритиш;
прокуратура, суд ва бошқа давлат органлари ўртасида дастлабки тергов ва суриштирув органларининг электрон маълумот алмашув шаклини, шу жумладан, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш йўли билан жорий этиш;
жиноий-ҳуқуқий статистикани юритиш тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва уни шакллантириш жараёнида инсон омилини истисно этиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
аниқланган, очилган жиноятлар ёки терговнинг бошқа натижалари, шунингдек, жиноят содир этган шахслар бўйича статистик маълумотлар электрон статистик карточка шакллантириладиган Ягона ахборот тизимига киритилади;
жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материалларига тартиб рақамлари Ягона ахборот тизимига тегишли статистик маълумотлар киритилгандагина берилади;
суд муҳокамаси ҳамда суд қарорлари ижросининг натижалари, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчи сифатида жалб этилган шахслар бўйича маълумотлар судлар ва суд қарорлари ижросини амалга оширувчи давлат органлари томонидан электрон статистик карточкаларни тўлдириш йўли билан шакллантирилади;
Ягона ахборот тизимида ахборот алмашув мавжуд маълумотларни рухсатсиз кўришга имкон бермайдиган, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилади.
4. Бош прокуратура:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 10 январдан Ягона ахборот тизимининг синов версиясини, 2019 йил 1 мартдан тўлиқ версиясини ишга туширсин;
икки ой муддатда «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Ягона ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан доимий кузатуви ва интеграциялашуви, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Белгилансинки, Ягона ахборот тизимининг синов версияси ишга туширилишига қадар ҳужжатларнинг қоғоз шаклидан, тизимнинг тўлиқ версияси ишга туширилишига қадар — бир вақтнинг ўзида ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклларидан фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
5. «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимини жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Белгилансинки, Ягона ахборот тизимининг ишлаб чиқилиши, фаолият кўрсатиши ва модернизация қилиниши, шунингдек, ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ускуналар, компьютерлар, IP-телефония техникалари, техник воситалар, дастурий таъминот ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан истисно тариқасида:
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказмаган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан;
2021 йил 1 октябрга қадар ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинган ҳолда амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда терговга қадар текширув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари:
жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, ишларнинг суддаги муҳокамалари ва суд қарорларининг ижроси натижалари, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчи тариқасида жалб этилган иштирокчилар бўйича маълумотларнинг Ягона ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини;
Ички ишлар вазирлиги сўровига кўра, ахборот тизимлари ва манбаларининг жиноий-ҳуқуқий статистика маълумотларини тўлақонли шакллантириш ва Ягона ахборот тизимининг ишлаши учун зарур бўлган интеграциялашувни таъминласин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
8. Бош прокуратура туман (шаҳар) прокурорлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноятчилик содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолиятини тажриба тариқасида Шайхонтоҳур туманида, 2019 йил 1 февралдан бошлаб — Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида, 2019 йил 1 июлдан бошлаб — ўтказилган тажриба натижаларини инобатга олган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
11. Қуйидаги мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида сақлаб қолинсин:
халқаро шартномаларда назарда тутилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Давлатлараро ахборот банкига ҳуқуқий статистик маълумотларни тақдим этиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон)
2019 йилнинг 1 январига қадар ҳисобот даврларида тўпланган ҳуқуқий статистик маълумотлар архивини сақлаш.
Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тезкор-маълумотлар бошқармаси тўғрисидаги Низомни ва унинг янгиланган тузилмасини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Бош прокуратурада, шу жумладан, унинг янги тузилаётган бўлинмаларида шакллантирилаётган штат бирликларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (белгиланган бошқа қўшимча ва устама ҳақлардан қатъи назар) лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармонга мувофиқ Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги харажатлар сметаси ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
14. Бош прокуратура:
бир ой муддатда янги тузилаётган бўлинмалар ва киритилаётган штат бирликларининг мебель, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техник ресурслар билан жиҳозланишини таъминласин;
икки ой муддатда прокуратура органларининг янги тузилаётган бўлинмаларини, аввало, тугатилаётган ички ишлар органлари ахборот марказлари ходимлари ҳисобидан, малакали кадрлар билан тўлдирсин;
2019 йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра мазкур Фармон ижроси самарадорлигини ўргансин ҳамда зарурат бўлганда, жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 октябрь,
ПФ-5566-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
(кўчирма)
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-5019-сонли Фармонида:
«Ҳарбий прокурорнинг кадрлар бўйича катта ёрдамчиси (ёрдамчиси) 2» блоки «Кадрлар бўлими 2» блоки билан алмаштирилсин;
«Ҳарбий прокурорнинг миллий хавфсизлик органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси (ёрдамчиси) 2» блоки «Ҳарбий прокурорнинг Давлат хавфсизлик хизмати органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси (ёрдамчиси) 2» блоки билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сонли Фармони 4-бандида:
«электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари бўйича текширишлар ўтказиш»;
«энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш тизими ва асбобларини кўздан кечириш»;
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, мазкур банд талаблари тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклатилган бошқа кўрсатиладиган коммунал хизматларга ҳам татбиқ этилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон Фармонида:
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва шароитларини ўрганиш ва диагностика қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолатини таҳлил қилиш, шу жумладан алоҳида турдаги жиноятларнинг олдини олиш;
жиноятчилик ҳолати ўзгаришини криминологик прогноз қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини методологик ва консультатив таъминлаш»;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сонли қарорида:
7-банддаги «25» рақами «22» рақами билан алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «лавозим маошининг» ва «лавозим маоши» сўзлари тегишинча «иш ҳақи фондининг» ва «иш ҳақи фонди» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Дастлабки танлов синовларининг биридан ёки якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўта олмаган номзод уларни такроран топширишига қўйилмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон; 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)