1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3154-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 29 декабрдаги 1-сонли ««Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3154-3, 09.01.2026 й.) асосан 2026 йил 8 февралдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сон қарори (рўйхат рақами 3154, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3154/2972-сон) билан тасдиқланган Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 сентябрь,
01-02/12-44-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ДЖАСИМОВ
2020 йил 17 август
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 01-02/12-44-сон қарорига ИЛОВА
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«14. Олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги тартиб-таомили видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади.»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзига хос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда давлат божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади.».
«31. Товарларнинг декларант томонидан кўздан кечируви, декларантнинг божхона органига ёзма ёки электрон мурожаатномасига асосан фақат божхона омбори ҳудудида амалга оширилади.
Декларантнинг ёзма ёки электрон мурожаатномаси божхона органининг электрон маълумотлар тизимида рўйхатга олинади.».
ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунига қадар берилиши мумкин, бундан божхона органининг қарори асосида товарларни ўрганиш ҳолатлари мустасно.
Бунда божхона органининг мансабдор шахси:
кўздан кечиришни амалга ошираётган шахснинг товарларга нисбатан ваколатга эгалигини аниқлаши;
транспорт воситаларини ташқи тарафдан кўздан кечириш орқали зиён етказилмаганлигини ҳамда божхона идентификациялаш воситаларини бузилиши орқали товарларни йўқолиш эҳтимоллари мавжудлигини аниқлаши;
божхона идентификациялаш воситалари мавжудлиги ҳамда уларга шикаст етказилмаганлигини аниқлаши;
божхона идентификациялаш воситаларининг олиб ташланиши ва транспорт воситаси юкхонасининг очилишида иштирок этиши;
кўздан кечируви жараёни якуни бўйича маълумотларни мурожаатномага киритиши лозим.».
4. 36-банднинг биринчи хатбошиси «ахборот тизимида» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан мобил иловалар орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 10/20/3154-1/1380-сон)