1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 март,
ПФ-5971-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 ноябрдаги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида»ги ПФ-982-сон Фармони 3-бандида:
биринчи хатбошидаги «давлат-акционерлик компаниясининг» сўзлари «Акциядорлик жамиятининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«темир йўл транспортини комплекс ривожлантиришга қаратилган илмий-техник ютуқлар, янги техника ва технологиялар, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва темир йўл транспортида жорий этиш;
сарф-харажатларни камайтириш ва фойдаланувчи мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни ҳисобга олган ҳолда юк, йўловчи, почта ва багажни ташишга оид тарифларни (тариф ставкаларини) ишлаб чиқиш ва ваколатли органлар билан келишиш».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5066-сон Фармони 5-бандида:
«кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, шунингдек, ички сув йўлларида кичик ҳажмли кемаларнинг хавфсиз сузишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва амалга ошириш».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5270-сон Фармонида:
11-банддаги «Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги» сўзлари «Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 40-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги» сўзлари «Транспорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламентига 2-илованинг рус тилидаги матнида:
а) «Министерства» бўлими қуйидаги мазмундаги 451-позиция билан тўлдирилсин:
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5584-сон Фармонида:
«14. Агентлик, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин»;
«а» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «Дававианазорат» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
з) 21-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«17. Ульжаев Т.Э. — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини» Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5635-сон Фармонига 3-илованинг «Масъул вазирлик ва идоралар» устуни 2.2-позициясининг «Транспорт инфратузилмаси» сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон Фармонига илованинг «I. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси» бўлими чиқариб ташлансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 апрелдаги «Қозоғистон Республикаси билан икки томонлама маҳсулот айирбошлашни ошириш бўйича интеграциялашув жараёни ва чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарорига илованинг рус тилидаги матни 6.2-позицияси «Орган, ответственный за исполнение» устунидаги «Узбекское агентство автомобильного и речного транспорта» сўзлари «Минтранс» сўзи билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2724-сон қарорида:
«Транспорт вазирлиги зиммасига йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини оширишга йўналтирилган комплекс амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва тизимли асосда амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаси юклансин, қуйидагилар вазирликнинг қўшимча функциялари этиб белгилансин»;
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2750-сон қарорига 3-илованинг 65-позицияси «Масъул органлар» устунидаги «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (Исмаилов В.В.)» сўзлари «Транспорт вазирлиги (Деҳқонов Д.Т.)» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва ташкилотлари формали кийимини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2800-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 6-позицияси «Ведомственная форменная одежда» бўлимидаги «Узбекское агентство автомобильного транспорта» сўзлари «Министерство транспорта Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422-сон қарорида:
«2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичлар тўла ҳажмда ва ўрнатилган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин»;
б) 1-илованинг рус тилидаги матни 1-позицияси «Ответственные министерства и ведомства» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Министерство инвестиций и внешней торговли (Умурзаков), МИД, АО «Узбекистон темир йуллари» (Хасилов), ГТК (Мусаев), Министерство транспорта (далее — Минтранс) (Махкамов), Комитет по автомобильным дорогам (Абдувалиев)»;
1-банддан « — председатель правления АО «Узбекистон темир йуллари»» сўзлари чиқариб ташлансин;
2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Умурзаков С.У. — заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан — министр инвестиций и внешней торговли, заместитель руководителя рабочей группы
3. Абидов Ш.А. — заведующий секретариатом Кабинета Министров Республики Узбекистан»;
11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Махкамов И.Р. — первый заместитель министра транспорта
12. Абдувалиев А.А. — заместитель министра транспорта — председатель Комитета по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта»;
13-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3589-сон қарорида:
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «2018 — 2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида автомобиль кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3632-сон қарори 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида»ги ПҚ-3812-сон қарори 12-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бажариладиган йўл-қурилиш ишларининг сифати ва назоратини ўрнатилган тартибда таъминласин».
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3973-сон қарорига 3-илованинг 10-позицияси «номланиши» устунидаги «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги» сўзлари «Транспорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4035-сон қарорига иловада:
а) 5-позицияда:
«Тадбирлар» устунидаги «Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги»;
г) 24 ва 25-позициялар «Масъул ижрочилар» устунидаги «Автомобиль йўллари давлат қўмитаси» сўзлари «Автомобиль йўллари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4059-сон қарорига 2-иловада:
10-позиция «Ишлаб чиқувчилар» устунидаги «Ўздавтемирйўлназорат» сўзи «Ўзтемирйўлназорат» сўзи билан алмаштирилсин;
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сон қарори 25-банди «б» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда — Республика йўл жамғармаси)ни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфига ўтказиш ҳамда:
йўл хўжалиги соҳасидаги қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш, шунингдек, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, кўприклардан фойдаланиш корхоналари, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини сақлаш функцияларини Молия вазирлиги зиммасига юклаш;».
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади»;
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4201-сон қарори 9-бандида:
учинчи хатбошидаги «муҳандислик-транспорт» сўзлари «муҳандислик» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«автомобиль йўлларини ўз вақтида ва сифатли қуриш ҳамда таъмирлаш юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи зиммасига»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги «Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-2871-сон Фармони.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3136-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3221-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ПҚ-3903-сон қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли Фармон) ПҚ-3936-сон қарорига илованинг 2-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)