1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
3.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗАГРОСУҒУРТА» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш тўғрисида» 1997 йил 25 февралдаги ПФ-1713-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг суғурта ҳимояси «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши суғуртасининг ва фьючерс контрактлари бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳамда суғурта тарафларининг миқдорлари: банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича 2,5% миқдорда ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлар бўйича бериладиган маблағларнинг суғуртаси суғурта суммасининг 1 фоизи миқдорида бўлган схемаларга розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, Молия вазирлиги, «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва «Мевасабзавотбанк» билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
икки ҳафта муддатда хўжаликнинг молиявий аҳволи ва тўлов қобилияти тўғрисида ҳар йили ортиб борувчи якуний маълумотлар билан тўлдириб бориладиган хўжалик паспортининг намунавий шаклини ишлаб чиқсинлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
икки ой муддатда, паспортнинг кўрсатиб ўтилган намунавий шаклига мувофиқ, хўжаликларни ялпи хатлашдан ўтказсинлар, компаниянинг суғурта полисини ва банк кредитини олишга даъвогар бўлиш мумкин бўлган хўжаликлар рўйхатини аниқласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
5. «Ўзагросуғурта» компанияси тизими ходимларини аттестациядан ўтказиш учун компания раҳбариятидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Марказий банки вакилларидан иборат таркибда Комиссия тузилсин. Аттестация уч ой муддатда тугаллансин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Комиссияга ходимларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича уларни компания тизимида ишга жойлаштириш ёки буни рад этиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
6. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда таъсис мажлисини ўтказсин ва ўз фаолияти Уставини белгиланган тартибда қабул қилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
8. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясига ва унинг маҳаллий бўлинмаларига Давлат суғуртаси бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари эгаллаб турган хизмат бинолари бириктириб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
9. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг суғурта жамғармасини тўлдириш учун 1998 йилдан бошлаб маблағлар ажратишни назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
«Ўзбекистон Республикаси давлат суғурта органлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 31 декабрдаги 605-сон;
«Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалик корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1995 йил 4 апрелдаги 116-сон;
«Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига доир суғурта тўловлари ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1995 йил 21 августдаги 329-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 мартдаги 125-сон қарорига 1-ИЛОВА
(илованинг рақами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўзгартирилган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банкларнинг кредитлари қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш
СХЕМАСИ
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банкларнинг кредитлари қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш бўйича операцияларнинг изчиллиги
1. Қишлоқ хўжалиги корхонаси олинадиган кредитнинг техник-иқтисодий асосланиши илова қилинган ҳолда кредит бериш тўғрисида банкка ариза беради.
2. Банк қишлоқ хўжалиги корхонаси билан кредит шартномасини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида амалга ошириладиган ликвидли мол-мулкнинг гаров шартномасини тузади.
3. Қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳужжатлар туркуми (кредит шартномаси, олдинги давр учун бухгалтерия баланси, кредит суммасидан фойдаланиш бўйича шартномалар, контрактлар ва бошқаларни)ни «Ўзагросуғурта» компанияси бўлимига беради.
4. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими кредит шартномасини кўриб чиқади, кредитдан фойдаланиш мақсадини, қишлоқ хўжалиги корхонасининг паспортига мувофиқ унинг молиявий аҳволини ўрганади ҳамда қишлоқ хўжалиги корхонаси билан банкнинг кредитини қайтармаслик таваккалчилиги шартномасини, шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкнинг суғурта шартномасини тузади.
5. Қишлоқ хўжалиги корхонаси суғурта шартномаси асосида «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими счётига ҳисоблар чиқилган суғурта тўловлари суммасини ўтказади. Суғурта шартномаси тузилган кунда хўжаликда маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда банк ҳисоблаб чиқилган суғурта тўловларини кредит суммасидан ушлаб қолади ва уларни уч кун ичида компания бўлинмаси счётига ўтказади.
6. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими қишлоқ хўжалиги корхонасига суғурта полиси, шунингдек, кредит берилиши керак бўлган лойиҳа юзасидан хулоса беради.
7. Банк қишлоқ хўжалиги корхонасига кредит беради.
8. Кредит ёки унинг бир қисми қайтарилмаган тақдирда банк ва қишлоқ хўжалиги корхонаси «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимига суғурталаш бошланганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.
9. Банк кредитни гаровга қўйилган мол-мулкдан ундиради.
10. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими банкка гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланмаган қисми учун суғурта қопламаси тўлайди.
11. Суғурта қопламаси тўлангандан кейин тўланган қоплама доирасида қишлоқ хўжалиги корхонасининг қарзини ундириш ҳуқуқи «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимига ўтади ва бўлим қарзни ундиришни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
8. Қишлоқ хўжалиги корхонаси маҳсулот етиштиради ва уни «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмаларига сотади.
9. Аванс тариқасида берилган сумма ёки унинг бир қисми тўланмай қолган ҳолларда «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ёки «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари бу ҳақда сабаблари кўрсатилган ҳолда, «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимларига хабар қиладилар.
10. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ёки «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари гаровга қўйилган мол-мулкни ундириш учун мурожаат қиладилар.