toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.1997
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ МОЛ-МУЛКИНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИГА ДОИР СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ СТАВКАЛАРИ МИҚДОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 мартдаги 125-сонли «Ўзагросуғурта» Давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича олдинги беш йилда шаклланган суғурта қопламаси тўловлари даражасидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарори билан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта тўловлари ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар иловага мувофиқ киритилсин.
Кўрсатиб ўтилган қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 21 август,
329-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 21 августдаги 329-сон қарорига
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига доир суғурта тўловлари ставкалари миқдорлари

‎‎I. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг суғурта бўйича:‎

(қийматига нисбатан фоизлари)

‎‎кузги дон экинлари‎

Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Наманган вилоятларида‎ — 4,0‎
Бухоро, Навоий вилоятларида‎ — 6,0‎
Жиззах, Тошкент вилоятларида‎ — 7,0‎
Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида‎ — 9,0‎
қолган вилоятларда‎ — 10,0‎

‎‎баҳорги дон ва дуккакли дон экинлари (шолидан ташқари):

Андижон, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Хоразм вилоятларида‎ — 6,0‎
Қашқадарё, Сурходарё, Фарғона вилоятларида‎ — 8,0‎
Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда‎ — 10,0‎

‎‎шоли:‎

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё вилоятларида‎ — 2,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида‎ — 3,0‎
Андижон, Наманган, Тошкент вилоятларида ‎ — 5,0‎
Сурхондарё вилоятида‎ — 7,0‎
қолган вилоятларда‎ — 8,0‎

ғўза (техника экинларидан ташқари):

Фарғона вилоятида‎ — 1,8‎
Бухоро вилоятида‎ — 2,8‎
Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида‎ — 4,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида, Сирдарё, Хоразм вилоятларида‎ — 5,0‎
Жиззах вилоятида‎ — 6,0‎
Самарқанд вилоятида‎ — 9,0‎
қолган вилоятларда‎ — 3,0‎

‎‎техника экинлари:‎

Қорақалпоғистон Республикасида, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида‎ — 1,0‎
Наманган вилоятида‎ — 2,0‎
Навоий вилоятида‎ — 3,0‎
Фарғона, Хоразм вилоятларида‎ — 9,0‎
қолган вилоятларда‎ — 4,0‎

‎‎картошка, сабзоват ва полиз экинлари ҳамда уларнинг уруғлари (ёпиқ жойда ўстириладиган экинлардан ташқари):

Наманган, Сурхондарё вилоятларида‎ — 5,0‎
Жиззах, Самарқанд вилоятларида‎ — 7,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Тошкент, Фарғона вилоятларида‎ — 9,0‎
қолган вилоятларда‎ — 6,0‎

ёпиқ жойда ўстириладиган экинлар:

Хоразм вилоятида‎ — 2,0‎
Жиззах, Қашқадарё, Тошкент вилоятларида‎ — 4,0‎
қолган вилоятларда‎ — 1,0‎

‎‎озуқабоп экинлар ва уларнинг уруғлари (силос, кўк озуқа учун етиштириладиган маккажўхоридан ҳамда силосбоп экинлардан ташқари):‎

Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятларида‎ — 4,0‎
қолган вилоятларда‎ — 3,0‎

‎‎силос, кўк озуқа учун етиштириладиган маккажўхори ва силосбоп экинлар:‎

Жиззах, Наманган вилоятларида‎ — 3,0‎
Андижон, Сурхондарё, Сирдарё вилоятларида‎ — 5,0‎
Қашқадарё вилоятида‎ — 6,0‎
Хоразм вилоятида‎ — 8,0‎
Бухоро, Навоий вилоятларида‎ — 10,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида‎ — 11,0‎
қолган вилоятларда‎ — 7,0‎
кўчатхоналар бўйича — ҳамма ерда‎ — 2,0 фоиз‎

‎‎II. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, уй паррандалари, қуёнлар, мўйнали ҳайвонлар, асалари оилалари суғурта бўйича — уларнинг шу йилнинг 1 январидаги балансда бўлган (йўқлама қилиш) тўлиқ нархига нисбатан қуйидаги фоизларда (иш ҳайвонларини суғурта қилишда — амортизацияни ҳисобга олган ҳолда):‎

‎‎қорамол:‎

Андижон, Хоразм вилоятларида‎ — 1,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида, қолган вилоятларда‎ — 0,5‎

чўчқалар:

Андижон, Хоразм вилоятларида‎ — 1,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида, Наманган, Фарғона вилоятларида‎ — 0,5‎
қолган вилоятларда‎ — 0,3‎

‎‎қўй ва эчкилар:‎

Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Жиззах, Навоий вилоятларида‎ — 3,0‎
Андижон, Наманган вилоятларида‎ — 2,0‎

‎‎йилқилар:‎

Андижон, Хоразм вилоятлари‎ — 1,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятларида‎ — 0,5‎
қолган вилоятларда‎ — 0,3‎

‎‎туя, эшак ва хачирлар:‎

Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари‎ — 0,5‎
қолган вилоятларда‎ — 0,3‎

‎‎уй паррандалари:

Қашқадарё, Сирдарё, Тошкент вилоятларида‎ — 0,5‎
Фарғона, Хоразм вилоятларида‎ — 2,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида ва қолган вилоятларда‎ — 1,0‎

‎‎асалари оилалари:‎

Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларида‎ — 2,0‎
Сурхондарё, Сирдарё вилоятларида‎ — 1,0‎
қолган вилоятларида‎ — 0,5‎

‎‎мўйнали ҳайвонлар ва қуёнлар:‎

Тошкент, Хоразм вилоятларида‎ — 2,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида ва қолган вилоятларда‎ — 1,0‎

‎‎III. Бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк суғуртаси бўйича — амортизацияни ҳисобга олган ҳолда уларнинг шу йилнинг 1 январидаги балансдаги (йўқлама қилиш) тўлиқ нархига нисбатан, маҳсулот, хом ашё в материаллар суғурта бўйича эса — уларнинг балансдаги (йўқлама қилиш) тўлиқ нархига нисбатан қуйидаги фоизларда:‎

‎‎бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, куч, иш машиналари ва бошқа машиналар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ҳамда анжомлар:

Бухоро, Сурхондарё вилоятларида‎ — 1,0‎
Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятларида‎ — 0,4‎
Жиззах, Самарқанд вилоятларида‎ — 0,2‎
қолган вилоятларда‎ — 0,3‎

‎‎маҳсулот, хом ашё ва материаллар:‎

Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида‎ — 0,6‎
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида‎ — 0,5‎
қолган вилоятларда‎ — 0,4‎

‎‎кўп йиллик дов-дарахтлар:

Қорақалпоғситон Республикасида, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида‎ — 1,0‎
Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида‎ — 0,5‎
қолган вилоятларда‎ — 0,3‎
Ов, транспорт кемалари ва бошқа кемалар, ов қуроллари суғуртаси бўйича ҳамма ерда‎ — 0,4‎