toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизмини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон карори ижросини таъминлаш, қазиб олиниши мураккаб ва кам захираларга эга бўлган конлардан углеводородларни қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш орқали иқтисодиёт ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чораларини амалга ошириш максадида Вазирлар Маҳкамаси карор килади:
1. Нефть-газ соҳасидаги халқаро амалиётга мувофиқ мураккаб ёки кам захираларга эга ва қазиб олиш ишларининг таннархи юқори бўлган конларда углеводородлар ер қаъридан фойдаланувчилар ҳамда қоида тариқасида, углеводородлар қазиб олиш соҳасида сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослашган компаниялар (кейин ўринларда — пудратчи) ўртасида тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида казиб олиниши маълумот учун кабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
ушбу қарорда белгиланган тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизми устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қиладиган давлат корхоналари ва юридик шахсларга, шунингдек, давлат улуши 50 ҳамда ундан ортик фоизни ташкил қиладиган юридик шахсга (кейинги ўринларда — ер каъридан фойдаланувчи) устав фондининг (капиталининг) 50 ва ундан ортиқ фоизи тегишли бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади;
тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар (кейинги ўринларда — контракт) асосида пудратчиларни жалб этган ҳолда, углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш назарда тутилган конлар рўйхати ер каъридан фойдаланувчиларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан мунтазам равишда шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади;
контракт углеводородларнинг кўпайтирилган ҳажмларидан танлов асосида аниқланган пудратчининг сарф-харажатларини қопланиши сифатида улушнинг ва пудратчига бериладиган мукофотнинг бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқини белгилаган ҳолда, пудратчи томонидан углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш ишларини (хизматларини) ўз ҳисобидан ҳамда ўз таваккалчилиги асосида амалга оширишни назарда тутувчи пудрат шартномасини ифода этади;
углеводородларнинг кўпайтирилган ҳажми қазиб олинадиган ҳақикий ҳажм ва ҳисоблаб чиқилган асосий (базавий) қазиб олиш ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади;
танлов ҳужжатларига техник талабларни белгилаш учун ҳисоблаб чикилган асосий (базавий) қазиб олиш ҳажми ер каъридан фойдаланувчи томонидан ҳар бир қудукни баҳолаш йўли билан тегишли конлар бўйича ишлаб чиқиладиган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида углеводородларни қазиб олишни кўпайтиришнинг бошланғич шартлари сифатида белгиланади;
углеводородлар қазиб олишнинг кўпайтирилган ҳажмида пудратчи улушининг миқдори ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу улушга нисбатан, шу жумладан солиқлар билан боғлиқ сарф-харажатларини коплаш ҳисобга олинган ҳолда, техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ аниқланади ва контрактда кўрсатилади;
пудратчига контракт бўйича тегишли бўлган нефть ва газ конденсатининг улуши ички бозорда хом ашё сифатида контракт асосида сотилиши ёки кейинчалик уларни кайта ишлашдан олинган маҳсулотларни ички бозорда сотиш ёки экспорт қилиш учун Узбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотни қайтариб бериш асосида қайта ишланиши мумкин;
пудратчига контракт бўйича тегишли бўлган табиий газ улуши контракт асосида ички бозорда сотилади, шунингдек, қисман пудратчининг эҳтиёжлари учун ишлатилиши мумкин;
кайта ишлаш қувватларида нефть, газ конденсати ва табиий газни қайта ишлаш, табиий газни республика газ-транспорт тизими орқали етказиб бериш хизматларининг нархлари нефть ва газни қайта ишлаш, газ-транспорт ташкилотлари ва пудратчи ўртасидаги контракт асосида белгиланади;
хорижий пудратчи углеводородларни, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишланган ҳолларда эса — кайта ишланган маҳсулотларни сотишдан тушган миллий валютадаги даромаддан ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш учун фойдаланиш ва кейинчалик хорижий валютада сотиб олинган маблағларни хориждаги ўз ҳисобрақамига ўтказиш ҳуқуқига эга;
пудратчи ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, нефть, табиий газ ва газ конденсатини, шунингдек, ер ва кон ажратмаларини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда сотиш ҳуқукини берадиган мавжуд лицензиялари асосида қазиб олиш тадбирларини амалга оширади;
пудратчи томонидан контракт бўйича амалга оширилган ишлар давомида олган барча геологик маълумотлар белгиланган тартибда ер каъридан фойдаланувчига бепул берилиши керак;
контрактни амалга оширишда барча геологик, технологик, техник ва молиявий таваккалчиликлар пудратчи сарфлаган харажатларни ер қаъридан фойдаланувчи ва давлат томонидан коплаб бериш мажбуриятларисиз пудратчининг зиммасида бўлади;
контрактлар бир ёки бир нечта конлар бўйича 10 йилгача бўлган муддатга, ер каъридан фойдаланувчи ҳамда пудратчининг ўзаро келишувига кўра кўшимча 5 йил гача узайтириш имконияти билан тузилиши мумкин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
ер қаъридан фойдаланувчи пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларини ўтказишда корпоратив буюртмачи вазифасини амалга оширади;
танлов савдолари хар бир алохида кон бўйича эълон қилинади;
танлов савдоларини ўтказиш муддатлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб камида икки ой олдин ва танлов иштирокчилари томонидан конлар бўйича геологик-техник маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, таклифлар тайёрлаш учун зарур бўлган вақтдан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
контрактга 1-иловага мувофиқ минимал талаблар қўйилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
танлов савдоларини ўтказиш, шу жумладан танлов иштирокчиларининг таклифларини бахолаш ва ғолибни аниқлаш таркибига қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг вакиллари ҳам киритиладиган танлов комиссияси томонидан амалга оширилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссиясининг таркиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
танлов савдоларининг ғолиби — пудратчи 100 фоиз улушли иштироки бўлган шуъба юридик шахсни ташкил қилиши ва Узбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиши шарт, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар — резидентлар бундан мустасно;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
ер каъридан фойдаланувчи пудратчи билан танлов савдоларининг натижалари бўйича контракт тузади;
ер қаъридан фойдаланувчи ва пудратчи ўртасида тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контракт 2-иловага мувофиқ схема бўйича тузилади.
4. Ер қаъридан фойдаланувчига тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактларга мувофик углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш ишларини амалга ошириш учун пудратчиларни жалб этиш бўйича танлов савдолари эълон қилинган конларга нисбатан махфийлик гўгрисидаги битимлар асосида маълумотларни пудратчиларга такдим этишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси пудратчилар томонидан ишлар амалга оширилаётганда саноат хавфсизлиги, атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва метрологик аттестация талабларига риоя этилишининг назоратини, шунингдек, зарур бўлганда, углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш технологияларини кўллашни ўз вақтида экспертизадан ўтказиш ва келишишни таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини ва пудратчилар томонидан тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактларни амалга ошириш доирасида табиатни муҳофаза қилишга оид конунчиликка риоя этилиши бўйича давлат назоратини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармокларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 июль,
448-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 июлдаги 448-сон қарорига
1-ИЛОВА
Углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш бўйича тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактга қўйиладиган минимал талаблар
Углеводородларни казиб олишни кўпайтириш бўйича тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактда (кейинги ўринларда — контракт) қуйидагиларни ўз ичига олади:
конни ишлатиш режаси;
иш турлари ва ҳажмлари, шунингдек, уларни бажариш шартларининг тавсифи;
контрактнинг амал қилиш муддати ва уни узайтириш мумкин бўлган механизм;
операцион ташкилотни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахсни) таъсис этиш тартибини белгилаш;
контрактни амалга оширишда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги бўйича операцион қўмитани ташкил этиш тартибини белгилаш;
конлардаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кўрсатган ҳолда, ишларни амалга ошириш учун углеводород конларини пудратчиларга бериш тартибини белгилаш;
томонларнинг хуқук ва мажбуриятлари, шунингдек, таваккалчиликларни контракт томонлари ўртасида таксимламаслик тўғрисидаги, шу жумладан конларни ишлатиш самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни, бурғулаш ва қазиб олиш усулларини қўллаш оркали углеводородларни қазиб олишни кўпайтиришни таъминлаган ҳолда, пудратчининг углеводородларни ўз ҳисобидан ва ўз таваккалчилиги асосида казиб олишни кўпайтириш ишларини амалга ошириш мажбуриятларини назарда тутувчи шартлар;
қазиб олинган углеводородларнинг кўпайтирилган ҳажмларидан пудратчига тегишли улуш учун унга берилган мулк ҳуқуқлари;
қазиб олинган нефть ва газ конденсатининг кўпайтирилган ҳажмларидан пудратчига тегишли улуш учун нархларни шакллантириш тартиби;
суғурталаш тартиби ва шартлари;
бажариладиган ишларнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олишга, ушбу таъсир оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни пудратчи томонидан амалга ошириш тартибини белгилаш, шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатилишига сабаб бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисалар юз берганда, етказилган зарар учун жавобгарликни суғурта қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқ мажбуриятларини контракт томонлари ўртасида тақсимлаш шартлари;
конларда углеводородларни қазиб олиш ҳисобини юритиш тартиби;
ер қаъридан фойдаланувчига пудратчи томонидан контракт бўйича ишларни амалга ошириш давомида олинган барча геологик маълумотни ҳамда углеводородларни қазиб олиш ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш тартиби;
пудратчининг контракт асосида сув манбалари ва электр энергияси қувватларидан зарур ҳажмларда, шунингдек, нефть ва табиий газни қайта ишлаш ва ташиш хизматларидан ҳамда ер қаъридан фойдаланувчи кўрсатадиган бошқа хизматлардан фойдаланиш шартлари;
пудратчининг замонавий технологиялар ва ишларни самарали бошқариш, кондаги барча ишларни самарали ва хавфсиз бажариш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек, халқаро нефть ва газ саноатида умумқабул қилинган стандартларга риоя этиш, атроф-муҳитга зарарли таъсирларнинг ҳамда пудратчи томонидан амалга ошириладиган ишларнинг кондан (қудуқдан) фойдаланиш кўрсаткичларига салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган барча чораларни кўриш бўйича мажбуриятлари;
ишлар ҳажмлари, шу жумладан контрактга мувофиқ пудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг минимал дастури;
нефть, табиий газ ва газ конденсатини қазиб олишнинг асосий (базавий) ҳажмлари;
нефть, табиий газ ва газ конденсатининг кўпайтирилган ҳажмидаги пудратчининг улушини аниқлаш ва олиш тартиби;
нефть, табиий газ ва газ конденсатининг кўпайтирилган ҳажмидаги пудратчига тегишли улушни сотиш тартиби;
пудратчининг контракт бўйича ишларнинг минимал дастурини бажарилмаганлиги учун жавобгарлиги;
пудратчининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шу жумладан стандартлаш, ишларни хавфсиз амалга ошириш, ер қаъри, атроф-муҳит ва фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш сохасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;
контракт бўйича ишлар якунлангандан сўнг барча иншоотлар, қурилмалар ва бошқа мол-мулкни тугатиш ёки консервация килиш, шунингдек, контракт бўйича ишлар амалга оширилган ҳудудларни ифлосланишдан тозалаш шартлари;
қўлланиладиган ҳуқук ва низоларни ҳал этиш тартиби;
форс-мажор ҳолатлар;
товарларни харид қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда устунликни маҳаллий ташкилотларга бериш талаби;
пудратчининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш ва уларга меҳнат қилиши учун шароитлар яратиш хамда ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олиш имкониятини яратиш бўйича мажбуриятлари;
тузиладиган контракт мақсадларидан келиб чиқадиган бошқа шартлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 июлдаги 448-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ер қаъридан фойдаланувчи ва пудратчи ўртасида тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактни тузиш
СХЕМАСИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 09/20/448/1089-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)