

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;10.07.1998
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC489069" id="onLBC489069">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6998"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS489069" id="onLS489069">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3744"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Иқтисодиёт / Алоқа]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="489244" id="489244">Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="489245" id="489245">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="489246" id="489246">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif" /> LexUZ шарҳи</div><div name="837431" id="837431">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли <a href="/mact/806730?ONDATE=10.07.1998 00#1007120">қарори </a>билан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="489247" id="489247"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489248" id="489248">Ўзбекистон Республикасининг <a href="/mact/127899">«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»</a> ва <a href="/mact/15674">«Алоқа тўғрисида»</a> қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489249" id="489249">Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), улардан фойдаланиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган <a href="/mact/489069#489254">Низом </a>тасдиқлансин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="489250" id="489250">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="489251" id="489251">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="489252" id="489252">1992 йил 13 август,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="489253" id="489253">379-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="489254" id="489254"></div></div><div class="APPL_BANNER_PORTRAIT_TITLE"><div name="489255" id="489255">Вазирлар Маҳкамасининг<br /> 1992 йил 13 августдаги 379-сон <a href="/mact/489069#489244">қарори </a>билан <br />ТАСДИҚЛАНГАН </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="489256" id="489256">ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАР ВА ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ (БЕРИШ), ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ (ЎРНАТИШ), УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА ЧЕТ ЭЛДАН КЕЛТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="489257" id="489257">НИ3ОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="489258" id="489258"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489259" id="489259">1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), улардан фойдаланиш ҳамда чет элдан келтириш тартибини белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489260" id="489260">Мазкур Низомнинг амал қилиши:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489261" id="489261">Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, концернлари, қўшма корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489262" id="489262">хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотларнинг ваколатхоналари ва делегациялари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489263" id="489263">Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган (бериладиган), лойиҳалаштириладиган, қуриладиган (ўрнатиладиган), фойдаланиладиган ҳамда чет элдан келтириладиган радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга жорий қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489264" id="489264">Мазкур Низомнинг амал қилиши, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига ўрнатиладиган радио узатгичларга ҳам жорий қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489265" id="489265">2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга жорий этилмайди:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489266" id="489266">а) телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга мўлжалланган қурилмаларга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинадиган (бериладиган) ва фойдаланиладиган маиший электроника буюмларига, агар бундай қурилмалар ва буюмларни Ўзбекистон Республикасида савдо тармоғи орқали сотишга рухсат этилган бўлса;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489267" id="489267">б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан фойдаланиладиган ёки улар учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489268" id="489268">3. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги кўчмас радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаштириш ва қуриш (ўрнатиш) фақат Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг ёки вазирлик томонидан вакил қилинган орган томонидан (давоми Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг матни бўйича) рухсат берилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489269" id="489269">Бу воситаларни қуриш учун ер майдони танлаш қуриладиган воситаларнинг фойдаланилаётган ёки аввал ушбу районда қуриш лойиҳалаштирилган радиоэлектрон воситалар ва электр алоқаси воситаларига электромагнит мослиги таъминланиши ҳисобга олиниб, шунингдек, радиоузатувчи ва радиоэлектрон воситалар жойлаштириладиган зоналар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг розилиги билан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489270" id="489270">Радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослиги экспертизаси лойиҳа ташкилотлари томонидан бу воситаларни қуриш учун майдондан фойдаланиш имкониятларини танлаш ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан келишиш жараёнида бажарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489271" id="489271">4. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни республикада ишлаб чиқиш, модернизациялаш (радионурланишларнинг техник тавсифлари ўзгартирилган ҳолда), серияли ишлаб чиқариш, чет элдан сотиб олиш, шунингдек, радио частоталардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан тегишли радио частоталар ажратилгандан ҳамда техникавий топшириқлар ва техникавий шартлар келишиб олингандан кейин амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489272" id="489272">5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий юридик шахслар ва фуқароларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаваскорлик радио алоқаси ва спорт моделларини радио орқали бошқариш учун радиоэлектрон воситаларни сотиш ихтисослаштирилган магазинлар орқали Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг тегишли рухсатномаси билан амалга оширилади. Рухсатномага савдо ташкилотлари сотилган маҳсулотнинг тури ва завод рақами тўғрисида белги қўйишлари керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489273" id="489273">6. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш, шунингдек, уларнинг бир вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга (шу жумладан, бир вазирлик ёки идора ичида), Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий юридик шахслар ва фуқароларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бериш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489274" id="489274">7. Радиоэлектрон воситаларни магистрал ва халқаро алоқа линиялари учун сотиб олиш, қуриш ва улардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар олингандан кейин рухсат этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489275" id="489275">8. Республика ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги (шу жумладан, комплектловчи буюмлар сифатида ҳар хил асбоб-ускуналар ва транспорт воситалари таркибига кирувчи) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489276" id="489276">9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг рухсатномаси бўйича хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари ва делегациялари, банклар ва ташкилотлар томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ваколатхона очишга, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказишга рухсат берган вазирликлар ва идораларнинг илтимосномаларига кўра белгиланган тартибда бу воситалар ва қурилмаларни чет элга қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан пошлинасиз амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489277" id="489277">Хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ҳаваскорлик радио алоқаси ва спорт моделларини радио орқали бошқариш бўйича расмий мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш Ташкилоти Марказий кенгашининг илтимосномаси бўйича, қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан пошлинасиз амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489278" id="489278">Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсатномаси вазирликлар, идоралар ва «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш Ташкилотининг қайд қилинган илтимосномалари учун асос бўлади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489279" id="489279">10. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек, кўргазмалар ва ярмаркаларда фойдаланиш учун вақтинча чет элга олиб кетилган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш бу воситалар ва қурилмаларни қайтариб олиб келиш тўғрисида божхона муассасасига берилган мажбуриятлар асосида бажарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489280" id="489280">11. Республика фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш таъминланади, мазкур Низомнинг 2-банди <a href="/mact/489069?ONDATE=13.08.1992 00#489266">«а»</a> кичик бандида, <a href="/mact/489069?ONDATE=13.08.1992 00#489276">9 </a>ва <a href="/mact/489069?ONDATE=13.08.1992 00#489279">10</a>-бандларида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустаснодир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489281" id="489281">12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсатномаси бўйича бевосита, хорижий фирмалар ваколатхоналари, банклар, ташкилотлар, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан эса — уларни Ўзбекистон Республикасида сотиб олишга рухсат берган вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари орқали амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489282" id="489282">13. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига ўрнатиладиган радио узаткичлардан Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг рухсати бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали фойдаланилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489283" id="489283">14. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тегишли рухсатномаларсиз тайёрланган ва сотиб олинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг ёзма кўрсатмаси билан, бу воситалар ва қурилмаларнинг эгалари томонидан сотилиши ёки агар улардан фойдаланиш учун рухсат берилиши мумкин бўлмаса, қиймати тўланмасдан вазирлик томонидан мусодара қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489284" id="489284">Мусодара қилинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни фойдали суратда ишлатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489285" id="489285">15. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ишини давлат назоратидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бўлинмаларининг вакил қилинган ходимлари вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишлатаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ўрнатилган жойларга бемалол кириш ҳуқуқига эга бўладилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқлардан фойдаланадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489286" id="489286">16. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг мансабдор шахсларига уларнинг мазкур Низом билан белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришлари учун зарур бўлган ҳар томонлама ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489287" id="489287">17. Вазирликлар ва идоралар ўзларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мазкур Низомнинг талабларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ бажаришлари учун жавоб берадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489288" id="489288">18. Давлат автомобиль инспекцияси автомобиль транспорти воситаларини вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказиш пайтида Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль инспекцияси назорати остидаги автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларида радиоэлектрон воситаларни ўрнатишга Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан берилган рухсатноманинг бор-йўқлигини назорат қилишни амалга оширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="489289" id="489289">19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан қонунга зид равишда фойдаланиш ҳолларига барҳам беришда ҳамда Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, фуқаролари томонидан тегишли рухсатномасиз тайёрланган, сотиб олинган ёки фойдаланилаётган ана шундай воситалар ва қурилмаларни мусодара қилишда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг мансабдор шахсларига белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатадилар.</div></div><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="837433" id="837433">(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил, 8-сон, 25-модда) </div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
