1.Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик декларациясига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнотга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ушбу Қонунни қабул қилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва у республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир. У ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди.
4-модда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси]
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас.
5-модда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва унинг қонунлари устундир. Ўзбекистон Республикаси давлат идораларнинг тизими ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятига ажратиш тартиби асосида қурилади.
6-модда.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш, миллий гвардия ва ноҳарбий (муқобил) хизмат ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Суверен Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СССР Қуролли Кучларини шакллантириш ва уларга раҳбарлик қилиш масалаларида ҳарбий сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг моддий асоси унинг мулкидир.
Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслар, республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади.
8-модда.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
Давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулкидир.
Ўзбекистон Республикасининг мулкини тасарруф этиш давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги ва давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Республика ҳудудида жойлашган, Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган давлат корхоналарини хўжалик жамиятлари этиб ўзгартириш, уларни мулкнинг бошқа шаклларига ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда амалга оширилади.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)
10-модда.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида олтин, бошқа қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлашни мустақил амалга оширади ҳамда назорат қилади, ўз олтин захирасини яратади.
Ўзбекистон Республикаси СССРнинг олтин захирасида, олмос ва валюта жамғармаларида ўз улушига эга.
11-модда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси ўз пул бирлиги — миллий валютасини жорий этишга, жами пул обороти, пул ва бошқа давлат қимматли қоғозлари эмиссияси ҳажмларини мустақил белгилашга ҳақли.
12-модда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.01.00.00 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари]
Ўзбекистон Республикаси мустақил молия ва кредит сиёсатини амалга оширади. Республика ҳудудида олинадиган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушади.
13-модда.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси чет давлатлар билан дипломатик, консуллик, савдо алоқалари ва бошқа алоқалар ўрнатади, улар билан мухтор вакиллар айирбошлайди, халқаро шартномалар тузади, халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлиши мумкин.
14-модда.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси халқаро иқтисодий муносабатларнинг мустақил субъекти бўлиб, чет эл инвестицияларини амалга ошириш шартларини, инвесторларнинг ҳуқуқларини белгилайди, ўзининг конверсия қилинадиган валюта жамғармасини яратади, олтин ва бошқа захираларини, айирбошланадиган валютани сотади ва сотиб олади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллатидан, элатидан, ижтимоий чиқишидан, қайси динга мансублигидан ва эътиқодидан қатъи назар, бир хил фуқаролик ҳуқуқларига эгадирлар, республика Конституцияси ҳамда унинг қонунлари ҳимоясида бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари республикадан ташқарида ҳам Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўладилар.
16-модда.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёт йўлини, ўз номини аниқлайди, ўз давлат рамзларини: герби, байроғи, мадҳиясини таъсис этади, ўз давлат тилини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддасдир ва уларни ҳар қандай таҳқирлаш қонун билан жазоланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 215-моддасига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини ва мустақиллигини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тенг ҳуқуқлилик асосида, улар ўртасидаги икки томонлама шартномалар ва битимлар воситасида қурилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан қонунчиликка асосан эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 31 август,
336-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 11-сон, 246-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)