1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2020 йил 19 июнда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ушбу Қонуннинг мақсади ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилишдир. Қуйидагилар ов қилишга тенглаштирилади:
ғилофи ечиб қўйилган ҳолатдаги (йиғилган тарздаги) ов қуроли ва ов қилиш қуролларининг бошқа турлари ёки ов маҳсулоти билан ов қилиш жойлари ҳудудида бўлиш;
(3-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Овчилик хўжаликлари қўриқлаш ходимларининг ўз лавозим мажбуриятларини бажараётганда хизмат қуроли билан овчилик хўжаликлари ҳудудида бўлиши ов қилиш ҳисобланмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси.
4-модда. Овчилик хўжалиги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Овчилик хўжалиги ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш, ёввойи ҳайвонлар сонининг ҳисобини ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун ов қилиш жойлари ҳудудида ташкил этилади.
5-модда. Овчи
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳақиқий овчилик гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ва ов қилиш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган чет эллик фуқаро овчидир.
Овчилик хўжалигининг қўриқлаш ходими ўз лавозим мажбуриятларини бажараётганда овчи ҳисобланмайди.
6-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш;
6.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
овчилик ресурсларининг ва ов қилиш жойларининг муҳофаза қилинишини, улардан оқилона фойдаланилишини, уларнинг сақланишини таъминлаш;
давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат томонидан нормалар белгилаш;
овчилик туризмини ривожлантириш;
ов қилишни ҳамда овчилик хўжаликларини ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
давлат назоратини амалга ошириш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
7-модда. Давлат овчилик фонди
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви]
Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, шунингдек ов қилиш жойларига, шу жумладан улар етиштирилган овчилик хўжалигидан ташқарига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир ва Давлат овчилик фондини ташкил этади.
Фермаларда, питомникларда, инкубаторларда, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонлар Давлат овчилик фондига кирмайди ҳамда фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликлари қайси шахсларга тегишли бўлса, ўша шахсларнинг мулки бўлади.
Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифадаги ерлар ва сув объектларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни тасарруф этиш ҳуқуқидан ажратилгандир.
2-боб. Овчилик ресурслари ва ов қилиш жойлари
8-модда. Овчилик ресурслари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
Ов қилиш мақсадида фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган ёввойи ҳайвонлар, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари овчилик ресурслари жумласига киради.
9-модда. Ов қилиш жойлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.03 Бошқа фойдаланиш турлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ов қилиш жойлари ов қилиш учун фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойлари, уларнинг кўчиб ўтиш йўллари бўлган ерлар, сув объектлари ва ўрмонлардан иборат бўлади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Ов қилиш жойлари ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
қишлоқ хўжалиги, мелиоратив, ўрмон хўжалиги ишларини ва бошқа ишларни ёввойи ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган усулларда амалга ошириш;
ўзбошимчалик билан ёввойи қушларнинг тухумларини йиғиш, уяларини вайрон қилиш, ёввойи ҳайвонларнинг уйчаларини, инларини ва бошқа уяларини бузиш, бундан ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш билан боғлиқ ҳоллар мустасно;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ҳамда бошқа тоифадаги ерларда қуриган дов-дарахтларни ва уларнинг қолдиқларини илдизи билан ёқиш;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларида, шунингдек уларнинг кўчиб ўтиш йўллари бўлган жойларда дов-дарахтларни йўқ қилиб юбориш, қиёқ, қамиш ва ёввойи ҳолда ўсувчи бошқа ўсимликларнинг чакалакзорларини ёқиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.01 Умумий қоидалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.02 Аҳоли пунктлари ерлари;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.04 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар]
Қуйидагилар ов қилиш жойларига кирмайди:
аҳоли пунктларининг ерлари;
соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий мақсадга мўлжалланган ерлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, агар уларнинг режимида ов қилиш назарда тутилмаган бўлса;
(9-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
ҳосил йиғиштириб олингунига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклар ёнидаги, балиқчилик питомниклари, ҳовуз хўжаликлари ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидаги участкалар, агар ушбу объектларни муҳофаза қилиш режимида ов қилишга доир тақиқ назарда тутилган бўлса.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари.
10-модда. Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги]
Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги овчилик ресурсларининг сони ҳамда популяцияси, уларнинг ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича ўзгариши динамикаси ва уларнинг яшаш муҳити ҳолати устидан мунтазам кузатувлар тизимини ифодалайди.
Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги Атроф-муҳит давлат мониторингининг бир қисмидир.
Овчилик ресурсларининг ва улар яшаш муҳитининг давлат мониторинги маълумотлари овчилик ресурсларидан ҳамда уларнинг яшаш муҳитидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, уларни сақлаб қолиш учун қўлланилади.
11-модда. Овчилик ресурсларини ва ов қилиш жойларини муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.15.00 Ҳайвонот объектларини ва улар яшаш муҳитини муҳофаза қилиш]
Овчилик ресурсларини ва ов қилиш жойларини муҳофаза қилиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг барқарор яшашини таъминлаш;
ёввойи ҳайвонлардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрор кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ғайриқонуний ов қилишга (браконьерликка) қарши курашиш;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларини, уларнинг кўчиб ўтиш йўлларини муҳофаза қилиш;
ов қилиш муддатларига риоя этилиши ва тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг сони устидан назорат қилиш;
ов қилиш жойлари ҳудудида ёнғинга қарши чоралар кўриш;
ов қилиш жойлари ҳудудида ерларни ҳайдаш ва дов-дарахтларни кундаков қилишнинг олдини олиш;
сув объектларини сув ҳавзаларининг гидрологик ва гидрогеологик режими бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган номақбул ҳодисалардан муҳофаза қилиш.
12-модда. Ёввойи ҳайвонларнинг сонини ва тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олиш майдон бирлигига нисбатан ёввойи ҳайвонлар сонини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олиш ягона услубиётлар бўйича ўтказилади ҳамда ов қилишни режалаштириш ва овчилик хўжалигини юритиш учун асос бўлади.
Овчилик хўжаликлари ҳудудида ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олишни овчилик хўжаликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига бириктирилган ов қилиш жойлари ҳудудларида, табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида амалга оширади.
Тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш тутилган ёввойи ҳайвонларнинг турлари бўйича сонини аниқлаш учун амалга оширилади ҳамда ов қилиш жойларининг маҳсулдорлигини ва ёввойи ҳайвонлар турларининг захираларини аниқлаш, келгусида ёввойи ҳайвонларни ўзининг яшаш муҳитидан ажратиб олишни режалаштириш учун асос бўлади.
Тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олишни овчилик хўжаликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларининг ҳудудларида, табиий сув ҳавзаларида, балиқчилик питомникларида ва ҳовуз хўжаликларида тутилган ёввойи ҳайвонларни овчилик хўжаликларининг махсус дафтарларида, шунингдек овчилик йўлланмаларидаги (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларидаги) белгилар бўйича рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширади.
13-модда. Ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш ёввойи ҳайвонларни сунъий равишда маҳсулдорроқ ҳолатда сақлаб туриш, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларини, уларнинг кўчиб ўтиш йўлларини муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш, шунингдек ҳайвонлар сув ичадиган жойларни барпо этиш ёки илгари мавжуд бўлганларини тиклаш, иҳота ва озуқа экинларини экиш, ёввойи ҳайвонларни озиқлантириш орқали амалга оширилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш ёввойи ҳайвонларнинг сони даражасини ва популяцияси тузилмасини мақбул ҳолатда сақлаб туриш мақсадида амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш ёввойи ҳайвонларни тутиш (отиш, тутиб олиш), шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг сонини кўпайтиришга, ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашга қаратилган тадбирларни ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш ёввойи ҳайвонларнинг бошқа турларига зарар етказилишини истисно этадиган, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойлари, уларнинг кўчиб ўтиш йўллари муҳофаза қилинишини таъминлайдиган усуллар билан амалга оширилиши керак.
Сони тартибга солиниши лозим бўлган ёввойи ҳайвонларнинг турлари ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш бўйича тадбирларни ўтказиш усуллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан, ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар белгилари аниқланган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан келишувга биноан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
15-модда. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш]
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланади. Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларни ҳисобга олиш маълумотлари асосида белгиланади. Ёввойи ҳайвонларнинг кўп бўлмаган миқдорда тутиладиган оммавий турларига нисбатан квоталар белгиланмайди.
Келгуси йил учун ёввойи ҳайвонларни тутишга доир талабномалар жисмоний ва юридик шахслар томонидан жорий йилнинг 1 ноябридан 15 ноябрига қадар (қўшимча квота учун 1 апрелдан 15 апрелга қадар) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига топширилади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини талабномалар асосида тайёрлайди ва 25 ноябрга қадар (қўшимча квота учун 25 апрелга қадар) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига юборади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳаси бўйича хулосани 5 декабрга қадар (қўшимча квота учун 5 майга қадар) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига тақдим этади.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси асосида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни тасдиқлайди, квотани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (бундан буён матнда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари деб юритилади) юборади.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари 20 декабрга қадар (қўшимча квота учун 20 майга қадар) квоталарни берилган талабномаларга мувофиқ тақсимлайди ҳамда ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга доир рухсатномаларни беради.
(15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ҳамда қўшимча квота Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(15-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
16-модда. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун ҳақ тўлаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.13.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўловлар]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Тўловлар мазкур рухсатномалар берилаётганда киритилади.
Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари ушбу Қонунга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
3-боб. Овчининг ҳамда овчилик хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17-модда. Овчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
Овчи:
ёввойи ҳайвонларнинг рухсат этилган турларини ов қилишни белгиланган жойларда ва белгиланган муддатларда амалга ошириш;
қўлга киритилган ов маҳсулотини ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш;
ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахсларидан ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Овчи:
ов қилишни амалга ошириш чоғида шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, овчилик гувоҳномасини, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ёнида олиб юриши;
овчилик хўжалигининг ва ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуднинг чегараларини аниқ билиши;
ов қилишга рухсат этиладиган ҳудуддан ташқарида ов қилишни амалга оширмаслиги;
ёввойи ҳайвонларни тутиш нормаларига ва ов қилиш муддатларига риоя этиши, ов қилишни ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган жойларда амалга ошириши;
ов қилишни бошлаш олдидан овчилик йўлланмасида (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасида) ов қилиш бошланган сана тўғрисидаги устунни тўлдириши;
ов қилиш тугагач, овчилик хўжалигидан ёки ов қилиш жойларидан чиқиб кетишдан олдин ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада тутилган ёввойи ҳайвонлар ҳақида белгилар қўйиши;
ов қилиш тугагач, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) ов натижалари тўғрисида белги қўйилган ҳолда, ўн кундан кечиктирмай қайтариши;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиши;
маиший чиқиндиларни тўхташ жойидан йиғиштириб олиши ва маиший чиқиндиларни тўплаш жойларига олиб чиқиши;
ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар мансабдор шахсларининг талабига биноан тушунтиришлар бериши, ашёларни, ов қуролини ва транспорт воситаларини, қўлга киритилган ов маҳсулотини, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни, овчилик гувоҳномасини, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани, овчилик йўлланмасини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасини) кўздан кечириш учун тақдим этиши;
ҳалқалари, микрочиплари, ёрлиқчалари, тамғалари бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда ҳудудида ов қилиш амалга оширилган овчилик хўжалигига ёки экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органига улар тўғрисида ахборот тақдим этиши;
(17-модда иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
лавҳалар, эълонлар, охурлар, ёйиб қўйилган қўшимча озуқалар, сунъий уяларга ва бошқа биотехник қурилмаларга шикаст етказмаслиги, шунингдек ушбу Қонун 9-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этмаслиги;
ов қилишнинг хавфсизлик қоидаларини билиши ва уларга риоя этиши шарт.
18-модда. Овчилик хўжаликларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
юридик ва жисмоний шахслар билан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар доирасида ёввойи ҳайвонларни тутиш учун шартномалар тузиш;
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномага мувофиқ ов қилишни амалга оширишда қўлга киритилган ов маҳсулотини қайта ишлаш;
ов маҳсулотини тутишнинг ёки қўлга киритишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, маҳсулотга доир сифат сертификати мавжуд бўлган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан махсус ажратилган жойларда ов маҳсулотини реализация қилиш;
ёввойи ҳайвонларни табиатга мослаштириш ёки улардан бошқа мақсадда фойдаланиш учун кўпайтириш;
фермаларда, питомникларда, инкубаторларда, ҳовуз хўжаликларида ва бошқа хўжаликларда сақланаётган ҳамда етиштирилган ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш;
ғайриқонуний ов қилишга (браконьерликка) қарши курашиш бўйича тадбирларда иштирок этиш, шу жумладан ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар билан биргаликда иштирок этиш;
ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан далолатномалар тузиш, уларни экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига топшириш;
(18-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига ов қилишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек овчилик хўжаликларини юритиш масалалари юзасидан таклифлар тақдим этиш ҳуқуқига эга.
(18-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси.
19-модда. Овчилик хўжаликларининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Овчилик хўжаликлари:
ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
ёввойи ҳайвонларни ва ов қилиш жойларини муҳофаза қилиши;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар ўтказиши;
ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш бўйича ёввойи ҳайвонлар айрим турларининг сонини уларнинг яшаш жойлари доирасида сақлаб туришга, кўпайтиришга ёки камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиши;
овчилик хўжалиги ҳудудида чегара устунлари, эълонлар ва кўрсаткичлар, овчилик хўжалиги тўғрисидаги тўлиқ ахборотни ўз ичига олган харита-схема ўрнатилишини таъминлаши;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиши;
ёввойи ҳайвонларнинг эгасиз таналарини, уларнинг қисмларини ва ички аъзолари кўмилишини ташкил этиши, овчиларни бундай чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг белгиланган тартиби тўғрисида хабардор қилиши;
ов қилиш устидан назоратни амалга ошириши — овчиларда зарур ҳужжатлар мавжудлигини ва улар томонидан ушбу Қонуннинг 5-бобида назарда тутилган талабларга риоя этилишини текшириши;
овчилик йўлланмалари бланкаларини (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаларини) ҳисобга олиш, сақлаш, тўлдириш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;
ҳар йили экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига овчилик хўжалигини юритиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши;
(19-модданинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
овчилик хўжалигини юритиш жараёнида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларини бажариши;
ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан чатиштиришга, кўчиришга ёки иқлимга мослаштиришга йўл қўймаслиги;
овчилик хўжаликларида итларнинг тумшуқбоғларсиз, боғловсиз ёки ўралган майдончадан ташқарида сақланишига йўл қўймаслиги, бундан итлар билан ов қилиш ёки итларни овга ўргатиш мустасно;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларининг мансабдор шахсларини ов қилиш жойларининг, ёввойи ҳайвонлар ҳамда қайта ишланган ов маҳсулоти сақланадиган, реализация қилинадиган объектларнинг ҳолатини ўрганиш учун монеликсиз киритиши шарт.
(19-модданинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
4-боб. Ов қилишни амалга ошириш
20-модда. Ов қилиш турлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.05.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва уларнинг турлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.11.00 Маданий, тарбиявий, илмий-тадқиқот ва эстетика мақсадларида ҳайвонлардан фойдаланиш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.14.00 Ҳайвонот объектларининг сонини тартибга солиш;
5.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ов қилиш турлари жумласига қуйидагилар киради:
спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш;
саноат мақсадида ов қилиш;
ўлжа олиш мақсадида ов қилиш;
ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида сақлаш ва кўпайтириш мақсадида ов қилиш;
илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун ов қилиш;
ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида ов қилиш.
Спорт ва ҳаваскорлик мақсадида ов қилиш жисмоний шахслар томонидан ов маҳсулотини шахсий истеъмол қилиш мақсадида амалга оширилади.
Саноат мақсадида ов қилиш ов маҳсулотини тижорат мақсадида реализация қилиш учун амалга оширилади.
Ўлжа олиш мақсадида ов қилиш муайян белгиларига кўра баҳоланадиган ов ўлжаларини (мўйналар, шохлар, патлар, терилар, бош суякларини, қозиқтишларни, бошқа ҳаётий органларни) олиш мақсадида амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида сақлаш ва кўпайтириш мақсадида ов қилишга, башарти ёввойи ҳайвонларга ёпиқ маконда яшайдиган шароитлар яратилса, йўл қўйилади.
Илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун ов қилиш ёввойи ҳайвонларни ўрганиш ҳамда сақлаб қолиш, шунингдек улар касалланганда, нобуд бўлиш, ўлат хавфи бўлган ҳолларда ва бошқа сабаблар туфайли ёввойи ҳайвонларга ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.
Ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида ов қилиш ёввойи ҳайвонларнинг сони даражасини ва популяцияси тузилмасини мақбул ҳолатда сақлаб туриш, шунингдек ўта хавфли инфекциялар тарқатувчилари бўлган ҳайвонларга қарши курашиш учун амалга оширилади.
21-модда. Ов қилиш қуроллари ва усуллари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Ов қилиш:
ов қуролидан;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қурол тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
овчи зотига мансуб итлардан, бошқа овга ўргатилган ҳайвонлар ва қушлардан (овчилик гувоҳномасида тегишли қайд мавжуд бўлган тақдирда);
ёввойи ҳайвонларни тирик ҳолда тутиб олиш учун тўрлар ва тузоқлардан (ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада тегишли белги мавжуд бўлган тақдирда);
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
миноралардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Қармоқлар, икки томонлама маҳкамланадиган ўнтадан кўп бўлмаган илгакли воситалар (переметлар), катак ўлчами рухсат этилган ҳажмдаги тўрлар балиқ овлаш қуролларидир.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Ов қилиш амалга ошириладиган ов қуролларидан фойдаланилган ҳолдаги усуллар ва ҳаракатлар мажмуи ов қилиш усулларидир.
Ёввойи ҳайвонларни тутишда ов қуролларининг қуйидаги турларидан фойдаланиш тақиқланади:
ўзиотар қуроллардан;
камонлар, арбалетлар ва найзалардан, бундан ов қуролларидан ёввойи ҳайвонларни иммобилизация қилиш (қимирламайдиган қилиб қўйиш) ҳамда тамға қўйиш билан боғлиқ илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун фойдаланиш мустасно;
илгаклардан ва тўрлардан, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган балиқ овлаш қуроллари мустасно;
туёқли ёввойи ҳайвонлар учун қопқонлардан.
(21-модда тўртинчи қисмининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Ёввойи ҳайвонларни тутишда ов қилишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланиш тақиқланади:
ов учун чуқурлар қазиб қўйиш;
портловчи, кимёвий моддаларни ва биологик препаратларни қўллаш;
электр токини қўллаш;
дов-дарахтларни ёқиш;
товушсиз отиш мосламаларини қўллаш;
ёввойи ҳайвонларни жалб этиш учун овоз чиқарувчи аппаратларни қўллаш;
сувдан кечиб ўтиш жойларида, ёнғинлардан, тошқинлардан ва бошқа табиий офатлардан қочаётган ёввойи ҳайвонларни овлаш;
ёввойи ҳайвонларни музга, қалин қорга, сувга ёки улар учун хос бўлмаган ўзга яшаш муҳитига ҳайдаб киритиш;
сутканинг қоронғи вақтида ёритиш анжомлари билан (бундан тўнғиз, бўрсиқ, жайра овлаш мустасно) транспорт воситаларини, шу жумладан ер устида ҳаракатланадиган, ҳавода парвоз қиладиган воситаларни ва кичик ўлчамли кемаларни қўллаш.
22-модда. Ов қилишнинг хавфсизлик қоидалари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Овчи ўзига тегишли ов қуролининг тузилишини, ушбу қуролдан фойдаланишда қисмларининг бажарадиган вазифасини ва ўзаро таъсирини, ишлатиладиган ўқ-дориларнинг техник ҳамда баллистик кўрсаткичларини, шунингдек ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш ва қўллаш қоидаларини билиши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.04.00 Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Қуйидагилар тақиқланади:
техник жиҳатдан носоз бўлган ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини, шу жумладан металли қисмида кўзга кўринадиган занг аломатлари пайдо бўлган патронларини қўллаш;
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ муомалада бўлиши чекланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини қўллаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қурол тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
ўқланган ов қуроли билан транспорт воситасига чиқиш ва ундан тушиш;
йиғилган ов қуролини транспорт воситаларидан, шу жумладан ер устида ҳаракатланадиган, ҳавода парвоз қиладиган воситалардан, кичик ўлчамли кемалардан, аравалардан, чаналардан ёки бошқа транспорт воситасидан стволининг оғзини ўзига қаратган ҳолда олиш;
шовқинга, шитирлашга, аниқ кўринмаётган нишонга қарата, туман пайтида, кучли қор ёғаётганида, сутканинг қоронғи вақтида, қуёшга қарата ва яхши кўринмайдиган бошқа шароитларда, шунингдек кўриниш чекланган шароитларда 2,5 метрдан (ер ёки сув юзасидан) пастликда учаётган қушга қарата ўқ узиш;
аҳоли пунктларига бир километрдан яқин масофада, автобус қатнайдиган автомобиль йўлларига уч юз метрдан яқин масофада ўқланган ов қуроли билан бўлиш;
ов қуролини, шу жумладан ўқланмаган ов қуролини одамга ўқталиш, одамларга, уй ҳайвонларига, транспорт воситаларига қарата ўқ узиш;
аҳоли пунктларига бир километрдан кам масофадан силлиқ стволли ов қуролидан ва икки километрдан кам масофадан сойли стволли ов қуролидан ўқ узиш;
заруратсиз ўқ узиш, ташқи тепкили қуролнинг тепкисини кўтариш ёки ички тепкили қуролни сақлагичдан чиқариш;
кичик ўлчамли кемадан ундаги эшкакчилар ёки бошқа овчилар узра ўқ узиш;
яраланган ёввойи ҳайвонни ов қуролининг қўндоғи билан уриб ўлдириш;
ҳосил йиғим-терими жараёнида қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида ов қилишни амалга ошириш;
алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатида ов қилишни амалга ошириш.
23-модда. Ов қилиш мавсуми ва муддатлари
Ов қилиш мавсуми йилнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилиш рухсат этилган давридир.
Ов қилиш муддати йилнинг маълум даври бўлиб, бу давр мобайнида муайян турдаги ёввойи ҳайвонларни овлаш амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида ов қилиш муддатлари ушбу Қонунга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Ов қилиш мавсумида ҳафтанинг икки куни — сешанба, чоршанба — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қушларни ов қилиш учун ёпиқдир. Бундан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида илмий, тиббий ва назорат ишларини амалга ошириш учун қушларни тутиш ҳоллари мустасно.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Синовдан ўтказиладиган ҳар битта итга тўғри келадиган уч бош қушни отган ҳолда овчи итларнинг балиқчи қушларга доир дала синовларини — 15 мартдан 1 майга қадар ва беданага доир дала синовларини — 1 апрелдан 15 майга қадар ўтказишга рухсат берилади. Синовларни ўтказиш жойлари ҳамда тартиби экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари билан келишувга кўра овчилик хўжаликлари томонидан аниқланади.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
24-модда. Ов маҳсулоти
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.12.00 Ҳайвонот дунёсидан уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг бошқа хусусиятларини олиш мақсадида фойдаланиш]
Қуйидагилар ов маҳсулотидир:
ёввойи ҳайвонлар — қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда яшовчи, хонакилаштирилмаган умуртқасизлар, балиқлар, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сутэмизувчилар;
ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари — ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган асал, ёғ, гўшт, сут, тухум, мум, увилдириқ, заҳар, сафро, мўйна, шохлар, патлар, терилар ва бошқа маҳсулотлар.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномага мувофиқ қўлга киритилган ов маҳсулоти берилган рухсатноманинг ҳақи тўланганидан кейин овчининг мулки бўлади.
Ов маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади. Ов маҳсулотининг тутилганлиги ёки қўлга киритилганлиги қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз мазкур маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, ташиш ва жўнатиш тақиқланади.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
25-модда. Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш (тутиб олиш)
Овчилик хўжалиги ҳудудида муайян вақт оралиғида уяларни бузадиган, ёш ёввойи ҳайвонларни қириб ташлайдиган, бошқа ёввойи ҳайвонларга мўлжалланган озуқани еб қўядиган, қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказадиган, шунингдек ҳайвонлар ва инсон учун хавфли касалликларни тарқатувчилар бўлган сутэмизувчилар, қушлар ёки ёввойи ҳайвонларнинг бошқа турлари овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонлар деб эътироф этилиши мумкин.
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилиши мумкин бўлган ёввойи ҳайвонларнинг турлари овчилик хўжаликларининг талабномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш (тутиб олиш) овчилик хўжалигининг ёввойи ҳайвонларни ҳамда ов қилиш жойларини муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажарадиган ходимлари томонидан амалга оширилади.
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш (тутиб олиш) учун зарарли ҳамда қутурган ҳайвонларни йўқ қилиш бўйича бригадалардан овчилар жалб этилиши мумкин.
Овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи деб эътироф этилган тутиб олинган ёввойи ҳайвонлар ҳисобга олиниши лозим. Тутиб олинган ҳайвонлар тўғрисидаги (турлари, сони, тутиб олинган жойи ва муддати бўйича) ахборот экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларига календарь йил тугаганидан кейин ўн беш кун ичида тақдим этилади.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
26-модда. Чет эллик фуқаролар учун овни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Ушбу Қонунга мувофиқ ов қилиш ҳуқуқига эга бўлган чет эллик фуқаролар учун овни ташкил этиш чет эллик фуқаролар ва туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳамда овчилик хўжалиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада ов қилишни амалга ошириш шартлари, кўрсатилган хизматлар ва тутилган ов маҳсулоти учун ҳақ тўлаш миқдори белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг IV-боби.
27-модда. Ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.01 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.10.00 Ов ва балиқчилик объектларига киритилмаган ҳайвонларни овлаш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Қуйидаги ҳаракатлар ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) деб эътироф этилади:
ов қилиш жойлари бўлмаган жойларда, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ов қилиш, бундан муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига мувофиқ ҳудудида чекланган тарзда ов қилишга рухсат этилган жойларда ов қилишни амалга ошириш ҳоллари мустасно;
ов қуролларининг тақиқланган турларидан ва ов қилишнинг тақиқланган усулларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш;
тақиқланган жойларда, ов қилиш тақиқланган мавсумларда ва муддатларда ов қилиш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг тақиқланган турларини овлаш;
овчилик гувоҳномасисиз, ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномасиз, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномасиз ҳамда овчилик йўлланмасисиз (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасисиз) ов қилиш (бундан табиий сув оқимларида, шунингдек каналларда ва коллектор-дренаж тармоқларида умумий фойдаланиш тартибида жисмоний шахслар томонидан балиқ тутиш мустасно);
ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ёввойи ҳайвонларни тутиб олиш ёки отиш нормаларини ошириб юбориш;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органларининг махсус рухсатномасисиз ёввойи ҳайвонларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини йиғиш, қушларнинг маконларига бориш, ёввойи қушларнинг уяларини, ёввойи ҳайвонларнинг уйчаларини, инларини ҳамда бошқа уяларини ўзга жойга кўчириш ва вайрон қилиш, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг урчишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳаракатлар.
(27-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ғайриқонуний ов қилиш (браконьерлик) натижасида қўлга киритилган ов маҳсулоти олиб қўйилиши лозим. Бунда овчилик ресурсларига етказилган зарар ундирилади.
5-боб. Ов қилиш соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар
28-модда. Овчилик гувоҳномаси
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.02.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.13.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўловлар]
Овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, ўн саккиз ёшга тўлган, овчилик минимуми бўйича синов имтиҳонини топширган жисмоний шахсларга овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилади.
Овчилик гувоҳномасида тўланган аъзолик бадаллари ва давлат божи ҳақидаги маълумотлар, шунингдек ов қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Овчилик гувоҳномаси тегишли давр учун аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳақидаги белги мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий деб топилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси.
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органлари томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир тасдиқланган квоталарга мувофиқ, рухсатнома берилганлиги учун тўлов киритилганидан кейин берилади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома унинг амал қилиш муддати тугагач (ўн кун ичида), рухсатномани берган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органига тутилган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги ҳисобот билан бирга қайтарилади.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
30-модда. Камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишнинг алоҳида тартиби
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ алоҳида тартибда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома бўйича йўл қўйилиши мумкин.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатнома унга экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органининг белгиси қўйилганидан кейин ҳақиқий бўлади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатнома унинг амал қилиш муддати тугагач (ўн кун ичида) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратиб олинган ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги ҳисобот билан бирга қайтарилади.
(30-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисидаги низом.
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ёввойи ҳайвонларни тутишга доир олинган квоталар асосида берилади ва унинг эгасига мавсумий ёки бир марталик овни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг);
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
давлат ўрмон фонди участкаларида — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг ўрмон-овчилик хўжаликлари томонидан;
(31-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
ўзларига бириктирилган овчилик хўжаликларининг ерларида — хусусий овчилик хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан;
ўзларига бириктирилган овчилик хўжаликларининг ерларида, шунингдек бошқа ов қилиш жойларининг ҳудудида, ўзлари ушбу ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олишни амалга ошириши шарти билан, — овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.13.00 Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўловлар]
Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) уни олганлик учун тўлов киритилганидан кейин берилади.
Ов қилишни амалга ошириш вақтида овчи овчилик йўлланмасида (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасида) тутилган ёввойи ҳайвонлар тўғрисида белгилар қўяди. Овчилик йўлланмаси (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкаси) ов қилиш тугаганидан кейин ўн кун ичида овчилик хўжалигига қайтарилади.
Овчилик йўлланмалари (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкалари) берилганлиги учун тўлов миқдори овчилик хўжаликлари томонидан белгиланади.
6-боб. Овчилик хўжалигини юритиш
32-модда. Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, муҳофаза ҳамда такрор кўпайтириш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини илмий-асослантирилган тарзда режалаштириш ва амалга ошириш овчилик хўжалигини юритишдир.
Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома, агар ов қилиш жойлари ўрмон фонди ерларида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги билан ёки, агар ов қилиш жойлари ўрмон фонди таркибига кирмайдиган ерларда жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан имзоланган кундан эътиборан юзага келади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Овчилик хўжалигини овчилар жамоат бирлашмалари томонидан юритиш техник-иқтисодий асоснома ҳамда, агар ов қилиш жойлари давлат ўрмон фонди участкаларида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги билан ёки, агар ов қилиш жойлари давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган участкаларда жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан тузилган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Техник-иқтисодий асоснома материаллари ва ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома овчилик хўжаликларини юритишнинг комплекс тадбирларини амалга ошириш, шунингдек овчилик ресурсларидан оқилона, барқарор фойдаланишга, уларни муҳофаза қилишга, такрор кўпайтиришга ҳамда бириктирилган ов қилиш жойларининг ҳудудини овчилик хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатда сақлаб туришга қаратилган жорий ва истиқболдаги режалаштиришни ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда юритиш учун асосий норматив-техник ҳужжатлардир.
Овчиларнинг жамоат бирлашмаларига овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи:
ов қилиш жойларининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари ва унинг минтақавий бўлимлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг биолог-мутахассислари томонидан ўтказилган ёввойи ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш материаллари;
ҳудудида овчилик хўжалигини тузиш режалаштирилаётган ер эгаларининг ёки ердан фойдаланувчиларнинг розилиги асосида берилади.
Техник-иқтисодий асоснома материалларининг формати ҳамда намунавий шартноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(32-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқини бериш ер эгаларидан ёки ердан фойдаланувчилардан ерларни олиб қўймаган ҳолда амалга оширилади.
овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома муддатидан илгари бекор қилинганда.
34-модда. Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга тузилади. Шартнома ушбу Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар ҳамда тасарруфида ов қилиш жойлари бўлган давлат органлари ўртасида тузилади.
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
жисмоний шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар;
(34-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
шартноманинг амал қилиш муддати;
овчилик хўжалигининг жойлашган ери, чегаралари ва майдони, шу жумладан биотоплар бўйича — тоғлар, чўл, ўрмон ёки сув билан қопланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ов қилиш жойлари ҳудудида яшаётган ёввойи ҳайвонлар турларининг шартномани тузиш санасидаги сони ҳақидаги маълумотлар;
ов қилиш учун ёпиқ бўлган такрор кўпайтириш участкасининг тавсифи (овчилик хўжалиги умумий майдонининг камида 10 фоизи);
шартномани тузган шахснинг ушбу Қонуннинг 19-моддасида назарда тутилган мажбуриятлари;
давлат органининг шартномани тузган шахсга ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномани бериш мажбурияти;
тарафларнинг шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги;
чегаралари, бориш йўллари, такрор кўпайтириш участкасининг, кордонлар ҳамда бошқа иншоотлар ва объектларнинг жойлашуви кўрсатилган ҳолда овчилик хўжалиги ҳудудининг харита-схемаси;
овчилик хўжалигини юритиш чоғида ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш миқдори;
шартномани муддатидан илгари бекор қилиш асослари.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартноманинг намунавий шакли, шунингдек овчилик хўжалигини юритиш чоғида ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ундириладиган ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
35-модда. Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани муддатидан илгари бекор қилиш
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномани муддатидан илгари бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:
тарафларнинг келишуви;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган юридик шахснинг тугатилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисида ўзи билан шартнома тузилган жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг вафот этганлиги, белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланганлиги, муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома тузилган кундан эътиборан овчилик хўжалигининг бир йилдан ортиқ вақт юритилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган тўлов муддати ўтгач тўловнинг (кетма-кет икки мартадан зиёд) киритилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритишни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришга сабаб бўлган қоидабузарликларнинг белгиланган муддатда овчилик хўжалиги томонидан бартараф этилмаганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган шартларнинг мунтазам равишда (бир йил давомида икки мартадан ортиқ) бузилганлиги;
овчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи ўзбошимчалик билан бошқа шахсга берилганлиги.
36-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси янгилаб туриладиган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
7-боб. Якунловчи қоидалар
37-модда. Зарарнинг ўрнини қоплаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
Юридик ҳамда жисмоний шахслар ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
39-модда. Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.17.00 Ҳайвонот оламидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш (таксалар)]
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 90-моддаси.
40-модда. «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-408-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 273-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 8, 470-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ов қилишни амалга оширишнинг ҳамда овчилик хўжалигини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(41-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
42-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
(42-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
43-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 июль,
ЎРҚ-627-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига 1-ИЛОВА
Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар
МИҚДОРЛАРИ
Жинси ва ёшидан қатъи назар, 1 та ёввойи ҳайвонни тутиш нархлари
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари учун базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда (ов қилиш турлари бўйича)
Чет эллик жисмоний
ва юридик шахслар
учун, АҚШ долларида
саноат мақсадида
спорт, ҳаваскорлик ва ўлжа олиш мақсадида
илмий, тиббий ва назорат мақсадида
ов қилишнинг барча турлари бўйича
СУТЭМИЗУВЧИЛАР
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар
Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларидан, одам ва ҳайвонлар касалликларини тарқатувчилардан ташқари бошқа сутэмизувчилар
0,02
0,01
0,01
1
Изоҳ:
Агар бирон-бир ҳайвон овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ҳайвон сифатида тутиладиган бўлса, унинг учун тўлов ундирилмайди.
* Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.
ҚУШЛАР
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган турлар
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишувга кўра овчилик хўжалигига ёки инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни тутиш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади. Бундай ҳайвонларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан аниқланади.
(изоҳнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
* Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларига битта ёввойи ҳайвонни тутиш учун нарх чет эллик жисмоний ва юридик шахслар учун бўлган ўша суммада АҚШ долларида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари тўловни Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан у тўланган кунда белгиланган курс бўйича тўлайди.
Саноат аҳамиятига молик балиқларни ва уларнинг бошқа турларини тутишга доир нархлар:
биринчи устунда саноат мақсадидаги 1 тонна учун;
иккинчи устунда спорт ва бошқа мақсадлардаги 1 кг учун кўрсатилган.
Балиқларнинг кўпайтирилган турларини саноат миқёсида овлаганлик учун тўлов суммаси кўпайтирилганлик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда мазкур тур қийматининг 30 фоизини ташкил этади.
Тор панжали қисқичбақа (Зарафшон дарёси ҳавзаси) 1 кг учун
0,08
0,05
0,01
3
Артемия (Artemiа) цисталари 1 кг учун
0,1
-
0,01
5
Умуртқасизлар ғумбаклари (мотиль, трубочник ва бошқалар) 1 кг учун
0,02
-
0,005
0,1
Майда қисқичбақасимонлар (гаммарус, дафниялар ва ҳоказо) 1 кг учун
0,01
0,01
0,005
0,1
Моллюскалар чиғаноқлари (1 кг учун)
0,01
0,01
0,005
0,5
Маиший, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларидан, хавфли инфекцияларни тарқатувчилардан, шунингдек балиқ овида хўрак сифатида фойдаланиладиган жониворлардан ташқари бошқа умуртқасизлар
0,01
0,01
0,001
1
Мумиё (1 г учун)
0,05
-
0,01
1
Изоҳ:
Питомникларда етиштирилган ва овчилик-балиқчилик жойларига қўйиб юборилган ҳайвонларни тутиш учун тўлов миқдори, башарти жойларга қўйиб юборилган ҳайвонлар сони тутиш учун мўлжалланадиган ҳайвонларнинг сонидан уч баробар ортиқ бўлса, ушбу питомниклар эгалари бўлган шахслар учун мазкур ёввойи ҳайвон турини тутиш учун тўлов миқдорининг 50 фоизини ташкил этади.
Питомникларда, фермаларда, ҳовуз хўжаликларида ва бошқаларда етиштирилган ҳамда уларнинг ҳудудида жойлашган ҳайвонлар учун тўловлар миқдори ушбу хўжаликларнинг эгалари томонидан белгиланади.
Кўпайтириш ёки бошқа жойларга кўчириш мақсадида тутиб олинадиган ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома учун тўловнинг миқдори мазкур турни тутиш учун белгиланган тўлов миқдорининг 30 фоизини ташкил этади.
Табиий, техноген ва антропоген омиллардан зарар кўрган ҳайвонларни реабилитация қилиш ҳамда кейинчалик табиатга чиқариб юбориш мақсадида табиий муҳитдан мажбурий тарзда ажратиб олиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан махсус келишувга кўра уларни тутганлик учун ҳақ тўламаган ҳолда амалга оширилади.
Питомникларда етиштирилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган (учинчи ва кейинги авлод) ҳайвонлардан овчи ёввойи қушларнинг машқини ўтказиш учун ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилиб, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига фойдаланиладиган ҳайвоннинг сони ва турлари, машқ ўтказиш жойи ва муддати тўғрисидаги маълумотлар, ҳалқалар, микрочиплар идентификация рақамларининг ҳамда бошқа идентификация белгиларининг рўйхати тақдим этилади.
Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжаликлари зараркунандаларининг, инсон ва ҳайвонлар хавфли касалликларини тарқатувчиларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, овчилар жамоат бирлашмалари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига 2-ИЛОВА
* Балиқларни овлаш муддатлари об-ҳаво шароитига қараб, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси талабномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 15 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(изоҳ Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 03/20/627/1047-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон; 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон; 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)