Т/р | Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар номи | Ҳақ миқдори* (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан) |
1-боб. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун | ||
1. | Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш | 15% |
2. | Мерос иши | 20% |
3. | Далилларни таъминлаш | 20% |
4. | 1 — 3-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатларни амалга ошириш | 5% |
2-боб. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун*** | ||
5. | Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари | 20% |
6. | Кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш шартномалари | 30% |
7. | Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари | 25% (жисмоний шахслар учун ёки тарафлардан бири жисмоний шахс бўлса) 100% (тарафларнинг барчаси юридик шахс бўлса) |
8. | Мулк ижара шартномалари | 20% |
9. | Медиатор сифатида тасдиқланадиган медиатив келишувлар | 55% |
10. | Ишончномалар | 10% |
11. | 5 — 10-бандларда назарда тутилмаган бошқа битимлар | 20% |
12. | Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар | 100% |
13. | Далилларни таъминлаш бўйича ҳужжатлар | 100% |
14. | 12 ва 13-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатлар бўйича ҳужжатлар | 10% |
3-боб. Техник тусдаги ҳаракатлар амалга оширилиши учун | ||
15. | «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот чоп этиш ёки техник воситалар ёрдамида ҳужжатлардан нусхалар кўчириш (ҳар бир бет учун) | 0,5% |
16. | Ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлаш (ҳар бир бет учун) | 2% |
4-боб. Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун | ||
17. | Апостиль қўйиш ва (ёки) ҳужжатларни легаллаштириш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш | 20% |
18. | «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш (ҳар битта мулк учун)** | 15% |
19. | «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун электрон ариза тўлдириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш (ҳар бир нотариал ҳаракат учун бир маротаба) | 10% |
20. | Ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш (ҳар бир бет учун) | 15% |
21. | Умумий улушли мулк иштирокчисини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилиш | 20% |
23. | Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириш (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасида давлат божи тўлашдан озод этилган нотариал ҳаракатлар бўйича белгиланган ҳақ миқдорининг 50 фоизи ундирилади) | 50% |
24. | Нотариал ҳаракатни амалга оширишда бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш (электрон шаклда ёзилган сўровномалар бундан мустасно) | 5% |
25. | Ҳужжатларни сақлаш (ҳар 250 вараққача бўлган ҳужжатлар учун бир суткагача) | 0,5% |
26. | Пул суммалари ёки қимматли қоғозларни депозитда сақлаш (бир суткага) | 1% |
27. | Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизмати кўрсатиш | 10% |
28. | Нотариус томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида назарда тутилган Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларининг 4-бандида белгиланган ҳужжатларни ахборот-коммуникация технологиялари орқали олиш ва чоп этиш (ҳар бир юридик шахс учун)*** | 5% |
29. | Мол-мулкка қўйилган тақиқни (хатловни) бекор қилиш ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкига киритиш (ҳар бир мулк учун) | 5% |