ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон буйруғи (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Актуар ҳисоботи икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади ва актуар ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади. Актуар ҳисоботининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.».
2.
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Актуар хулосаси икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади ва актуар ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади. Актуар хулосасининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.».
3. 26-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясига (бундан буён матнда Давсуғуртаназорат деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4
. 27-банддаги «Давсуғуртаназоратга» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.