1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.05.00 Табиий монополиялар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон ва «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4542-сон қарорлари)
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 май,
305-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 305-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг рус тилидаги матни 1-иловасининг 351-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Кўп квартирали уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилганда, Етказиб берувчи иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлашга Истеъмолчилар билан икки томонлама иссиқлик таъминоти шартномасини тузади ҳамда иссиқлик тармоғининг баланс мансублилиги чегарасида иссиқлик энергияси бериш режими ва сифати учун жавоб беради.
Кўп квартирали уйларда коммунал хизматлар Истеъмолчисининг номидан шартнома Ижро этувчи (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) томонидан тузилиши мумкин.
Бунда иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилади»;
биринчи хатбошидаги «календарь йил мобайнида ҳар ойда тенг равишда» сўзлари «2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «календарь» сўзи «иситиш давридаги календарь» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «тамом» сўзи «иситиш давридаги тамом» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2017 й., 6-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 13-бандида:
«сув-канализация хўжалиги ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан хизматлар тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўрсатилишини, шунингдек, истеъмолчиларга ичимлик суви, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
сув-канализация хўжалиги ташкилотларининг сув таъминоти ва сув чиқариш бўйича ҳамда иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ҳақидаги ҳисобот ва ахборотлар, дебитор ва кредитор қарздорлик тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек, ичимлик суви, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
сув таъминоти, сув қувурлари ва канализация тармоқлари ҳамда иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш»;
б) қуйидаги мазмундаги ўн учинчи — ўн бешинчи хатбошилар қўшилсин:
«иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилишини, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг квартиралар ички ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари, истеъмолнинг норматив ҳажмлари ва квартиранинг иситиладиган майдони ўлчами асосида ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлашни, шунингдек, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини назорат қилиш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш»;
ўн учинчи хатбоши тегишли равишда ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.