|
|
|
млн сўм |
|
Т/р |
Корхоналарнинг номи |
Сумма * |
|
Жами республика бўйича, шу жумладан: |
333 197,7 | |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
|
|
«Коммуналлык ыссылык орайы» ДУК |
138,2 | |
|
«Тахиаташ ыссылык тармаклары» МЧЖ |
190,0 | |
|
2. |
Андижон вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ДУК |
211,8 | |
|
3. |
Бухоро вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ДУК |
13 923,5 | |
|
«Бухороэнергомарказ» ДУК |
8 837,1 | |
|
4. |
Жиззах вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ДУК |
184,3 | |
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ДУК |
207,2 | |
|
6. |
Наманган вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ДУК |
171,3 | |
|
7. |
Самарқанд вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ДУК |
169,4 | |
|
8. |
Сурхондарё вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ИЧБ |
110,3 | |
|
9. |
Тошкент вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ИЧБ |
4 687,7 | |
|
«Иссиқлик энергияси» ИЧК (Чирчиқ шаҳри) |
4 988,1 | |
|
«Иссиқлик энергияси» ДУК (Ангрен шаҳри) |
18 881,3 | |
|
«Коммунал хизмат кўрсатиш» ДК (Ангрен шаҳри) |
1 843,9 | |
|
10. |
Фарғона вилояти |
|
|
«Иссиқлик манбаи» ИЧБ |
1 192,5 | |
|
«Киргули иссиқлик манбаи» МЧЖ |
2 372,6 | |
|
11. |
Хоразм вилояти |
|
|
«Хоразм иссиқлик манбаи» ДУК |
1 645,4 | |
|
12. |
Тошкент шаҳри |
|
|
«Тошиссиққуввати» ДУК |
273 443,1 |
Т/р | Чора-тадбирларнинг номи | Амалга ошириш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
1. | Экспертларни жалб қилган ҳолда «Иссиқлик таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш: аҳолини иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан тўла-тўкис ва сифатлитаъминлашга йўналтирилган иссиқлик таъминоти соҳасини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришни; аҳолига кўрсатилаётган иссиқлик таъминоти хизматлари сифатини оширишга, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишни рағбатлантиришга, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган иссиқлик таъминоти соҳасидаги давлат тариф сиёсатини; иссиқлик таъминоти тизимларининг таркиби ва классификациясини, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш технология ва усулларини, шу жумладан электр ва иссиқлик энергиясини комбинацияланган тарзда ишлаб чиқариш (когенерация), шунингдек, экология хавфсизлигини таъминлаш ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни инобатга олган ҳолда бошқа турдаги энергияни иссиқлик энергиясига айлантиришни; иссиқлик таъминоти субъектлари ўртасидаги муносабатларни ва ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишнинг замонавий усулларини, шунингдек, мазкур соҳада шаклланган ижобий амалиётни ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ушбу субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини. Амалга ошириш шакли: Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси | 2020 йил 1 декабрь | — | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Экспертларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш ва тўла миқёсда модернизация қилиш стратегиялари лойиҳаларини, шу жумладан иссиқлик таъминоти схемалари, иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш режалари, мазкур стратегияларни амалга оширишни молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Амалга ошириш шакли: стратегиялар лойиҳалари ва таҳлилий маълумотномалар | 2020 йил 1 декабрь | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ (келишув бўйича) |
3. | Иссиқлик таъминоти хизматларига тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шу жумладан шакллантирилаётган нарх (тариф) таркибига иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича сарф-харажатлар киритилишини назарда тутиш. Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2020 йил 1 июль | — | Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов) |
4. | Иссиқлик юкламаларини ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга сарфланадиган ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув нормаларини, шунингдек, технологик йўқотишлар нормаларини аниқлаш тартибини бугунги кун ҳолатини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш. Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2020 йил 1 июль | — | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б. Гулямов) |
II. Иссиқлик таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги хизматлар сифатини ошириш | ||||
5. | Ҳар бир ҳудудда биттадан қозонхона мисолида иссиқлик таъминоти тизимларининг ҳолати ва самарадорлигини комплекс ўрганиш бўйича график-режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи аниқ таклифлар киритиш: | Ишлаб чиқиш: 2019 йил 20 декабрь | Ижрочиларнинг маблағлари | Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ (келишув бўйича) |
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш сарф-харажатларини камайтиришни; магистрал ва уйларнинг ички иссиқлик таъминоти тармоқларида амалдаги йўқотишларни қисқартиришни; электр ва иссиқлик энергиясини комбинацияланган тарзда ишлаб чиқариш (когенерация) технологиясини жорий этиш имкониятларини; иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш тизимини, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоб механизмларини такомиллаштириш. Амалга ошириш шакли: таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома | Амалга ошириш: 2019 йил декабрь — 2020 йил апрель | |||
6. | Ҳудудларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларга киритилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ўз вақтида ишлаб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан: | 2020-2021 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
иссиқлик таъминоти соҳасидаги лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; | 2020 йил 1 январь | |||
Вазирлар Маҳкамасига лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ва уларни молиялаштириш манбалари тўғрисида таклифлар киритиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар режаси, техник-иқтисодий асослар ва таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома | ҳар бир лойиҳанинг ТИАси тайёрланишига қараб | |||
8. | Иссиқлик таъминоти тизимлари самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбаларини кенгайтириш имкониятлари ва механизмларини, шу жумладан зарур қурилма ва ускуналар харид қилиш учун лизинг механизмларидан қисман гаров таъминоти сифатида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кафолат тақдим этган ҳолда фойдаланиш усулларини ўрганиш. Амалга ошириш шакли: таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома | 2020 йил 1 апрель | — | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (О. Назиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
9. | Аҳолини иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий манбалардан ягона иссиқлик таъминоти тизимига иссиқлик энергиясини етказиб бериш тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома | 2020 йил 1 сентябрь | — | ДХШни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев) |
III. Иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш | ||||
10. | Иссиқлик таъминоти корхоналарида иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг интеграциялашган автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Ишлаб чиқиш: 2020 йил 1 январь | Иссиқлик таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев) |
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар режаси | Амалга ошириш: 2020-2021 йиллар давомида | |||
12. | Истеъмолчиларнинг ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда иссиқлик истеъмол қилишни тартибга солиш имкониятини таъминлайдиган иссиқликни ҳисобга олувчи квартира ички асбобларини ўрнатиш учун кўп квартирали уйларни иссиқлик энергияси тақсимлагичлари билан жиҳозлаш имкониятларини ўрганиш нуқтаи назаридан қурилиш нормалари ва қоидаларини, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш. Амалга ошириш шакли: таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома | 2020 йил 1 сентябрь | — | Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ (келишув бўйича) |
13. | Энергия йўқотилиши манбалари ва сабабларини аниқлаш, шунингдек, энергия ресурсларидан нооқилона фойдаланишга барҳам бериш мақсадида ҳудудларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини энергетика текширувдан (энергия аудити) ўтказиш, шу жумладан: | 2020 — 2022 йиллар | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари |
2020 — 2022 йилларда ҳудудлар кесимида иссиқлик таъминоти тизимларини энергия аудитидан ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш; | 2020 йил 1 март | |||
иссиқлик таъминоти тизимларини энергия аудитидан ўтказиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш; | 2020 йил 1 май | |||
энергия аудити соҳасида ихтисослашган ташкилотларни белгиланган тартибда жалб қилиш; | 2020 йил 1 сентябрь | |||
энергия аудити якунларига кўра энергия тежайдиган чора-тадбирлар бўйича ҳудудлар кесимида таклифлар шакллантириш ва уларни молиялаштириш манбаларини белгилаш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар ва келгусида амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш | ҳар бир ҳудуд бўйича энергия аудитидан сўнг 20 кун ичида | |||
IV. Иссиқлик таъминоти соҳасининг кадрлар салоҳиятини ошириш | ||||
14. | «Коммуналўқув» ўқув-методик маркази» ДУК негизида иссиқлик таъминоти соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича доимий ишлайдиган курслар ташкил этиш, шу жумладан: таълимнинг илғор амалиёти ва технологияси асосида 3 ойдан 12 ойгача муддатли мутахассислар малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; соҳа мутахассисларини иссиқлик таъминотини бошқаришнинг замонавий усулларига доимий ўқитишни ташкил этиш учун халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантлари ва техник кўмак маблағларини жалб этиш бўйича тизимли чоралар кўриш. Амалга ошириш шакли: ўқув дастурлари, ўқитиш курслари | 2020 йил 1 апрель | «Коммуналўқув» ўқув-методик маркази» ДУК маблағлари, халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов) |
15. | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Қўшкўпир, Ангор, Қарши ва Бекобод туманларидаги таълим муассасалари негизида таълимнинг ишлаб чиқариш билан, шу жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик соҳаларида самарали интеграциялашувини таъминлайдиган профессионал-таълим кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар | 2020 йил 1 сентябрь | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов) |
16. | Иссиқлик таъминоти соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг касб маҳоратини ошириш бўйича ўқув курслари,амалий семинар ва тренинглар, шунингдек, уларнинг чет элда ишлаб чиқариш амалиёти ўташини ташкил этиш учун халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб этиш чораларини кўриш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар | 2020 — 2022 йиллар | — | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов) |
|
Хўжаев Ботир Асадиллаевич |
— |
иқтисодиёт ва саноат вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари |
|
Салиев Музаффар Холдорбоевич |
— |
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
|
Турсунов Ёрқин Эргашевич |
— |
молия вазирининг ўринбосари |
|
Ходжаев Шерзод Ҳикматуллаевич |
— |
энергетика вазирининг ўринбосари |
|
Хидоятов Шерзод Саиджанович |
— |
қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари |
|
Вафаев Шухрат Абдушарифович |
— |
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари |
|
Умаров Олимжон Мухамаджанович |
— |
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари |
|
Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич |
— |
инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. |
|
Холжигитов Ғолиб Аблакулович |
— |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори |
|
Джамалов Ғофир Орибжанович |
— |
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби |