1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.05.00 Табиий монополиялар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон ва «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4542-сон қарорлари)
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 май,
305-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 305-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида:
«4. Кўп квартирали уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилганда, Етказиб берувчи иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлашга Истеъмолчилар билан икки томонлама иссиқлик таъминоти шартномасини тузади ҳамда иссиқлик тармоғининг баланс мансублилиги чегарасида иссиқлик энергияси бериш режими ва сифати учун жавоб беради.
Кўп квартирали уйларда коммунал хизматлар Истеъмолчисининг номидан шартнома Ижро этувчи (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) томонидан тузилиши мумкин.
Бунда иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилади»;
биринчи хатбошидаги «календарь йил мобайнида ҳар ойда тенг равишда» сўзлари «2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)