1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИЛМ-ФАННИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ВА ИННОВАЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни ва инновация фаолиятини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 1992 йил 8 июль Фармонини бажариш мақсадида ва илмий-техникавий салоҳиятни мустаҳкамлашга, илмий тадқиқотларни ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг йирик муаммоларини ҳал этишга йўналтиришга, инновация фаолиятини кучайтиришга муҳим аҳамият бериб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фанлар академияси олимлари билан учрашувида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва Бош давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда қўшимча қийматга солинадиган солиқдан озод этилиши лозим бўлган инновацион ҳамда хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот ишларининг турларини шу йил 1 сентябргача ва келгусида 1995 йилгача ҳар йили аниқласин ва тасдиқласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Фанлар академияси, тармоқ академиялари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси билан биргаликда 2 ой муддат ичида фан ва техникани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари рўйхатини ҳамда давлат илмий-техника дастурларини, уларни амалга ошириш учун масъул бўлган бош ташкилотларни белгилаган ҳолда, ишлаб чиқсин ва Ҳукумат тасдиқлаши учун тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича номзодлар ва докторлар тайёрлашнинг истиқбол дастурини ишлаб чиқсинлар;
ёшлар орасидан камида 20 нафар истеъдодли олимларнинг тажриба орттириш учун ҳар йили хорижий марказларга юборилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
4. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги олимларнинг хорижий марказларда тажриба орттириши учун зарур валюта маблағлари ажратишни ва уларни сўм билан қоплашни назарда тутсинлар.
5. Фан ва техника давлат қўмитаси тармоқ вазирликлари ва концернлари билан биргаликда 3 ой муддат ичида тугалланган илмий ишланмаларни таҳлил қилиб, уларни амалга оширишга доир таклифлар киритсин.
6. Фанлар академияси Фан ва техника давлат қўмитаси, тармоқ академиялари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2 ой муддат ичида Фанлар академиясининг бўлинмалари негизида илмий ишланмаларни ички ва ташқи бозорда реклама қилиш ва сотиш мақсадида уларнинг республика инновация-тижорат кўргазма марказини ташкил этсин.
7. Фан ва техника давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Фанлар академияси, тармоқ академиялари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 3 ой муддат ичида халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилишини таъминласинлар. Бу дастурда:
илмий-техника тадқиқотлари ва ишланмаларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, лицензиялар ва патентларни сотиш ҳажмини кўпайтириш, Ўзбекистон олимларининг ютуқларини чет элларда кенг реклама қилиш чоралари;
Ўзбекистон олимларининг илғор технологиялари ва илмий ишланмалари негизида қўшма корхоналар венчур компаниялар, инновацион дастурлар ва лойиҳаларни яратиш кўзда тутилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
ғўза ва бошқа экинлар ген-инженерия биотехнологияси соҳасидаги ишларни ривожлантирсин («Генинмар» дастури). Бунинг учун бир ой муддат ичида Фитопатология институти ва унинг бўлинмаларини, шу жумладан, Сирдарё таянч пунктини (мавжуд илмий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий базасини) академик О.С Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтининг генинженерия биотехнология лабораторияси билан бирлаштирган ҳолда, Генетика институтини ташкил этсин;
Биоорганик кимё институтининг тажриба-экспериментал базасида госсипол асосида феромонлар ва шифобахш дориворлар ишлаб чиқаришни кўпайтирсин;
шифобахш дориворлар хилларини кўпайтириб, уларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширсин, 1992 йилда қанд лавлагини қайта ишлашнинг чиқитсиз технологиясини ҳамда Ўсимлик моддалари кимёси институтининг тажриба-экспериментал базасида стевия ўсимлигининг пояси ва баргларидан қанд-шакар ўрнини босадиган модда ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқсин ва ўзлаштирсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш;
10. 1992 йилда Фанлар академиясига 9-бандда кўрсатилган ишлар учун Вазирлар Маҳкамасининг валюта жамғармасидан 1,75 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилсин, шундан 1,2 миллион доллари Ўсимлик моддалари кимёси институтига, 0,25 миллион доллари Генетика институтяга, шунингдек, 0,3 миллион доллари чет эл адабиётларини сотиб олиш ҳамда халқаро илмий уюшмаларда иштирок этиш учун ажратилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш;
11. Молия вазирлиги 1992 йилда Фанлар академиясига шифобахш дориворлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, технологияларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш, шунингдек, ажратилаётган валютани сўм билан қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 17,63 миллион сўм, шу жумладан, Ўсимлик моддалари кимёси институтига 14,39 миллион сўм, Биоорганик кимё институтига 2,3 миллион сўм ва Генетика институтига 0,43 миллион сўм ажратсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
12. Олмалиқ маиший кимё заводи ҳар йили Биоорганик кимё институтига камида 40 тонна ҳажмида «Южний» энтомологик елими етказиб беришни таъминласин.
13. «Ўзозиқовқатсаноат» концерни:
Биоорганик кимё институтига ҳар йили камида 3 тонна ҳажмида госсипол антранилати етказиб беришни таъминласин;
Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан етказиб бериладиган хом-ашё ҳажмига мувофиқ стевиядан фойдаланган ҳолда қанд-шакарнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар олиш рецептурасини ишлаб чиқсин ва 1992-1993 йилларда уни ишлаб чиқаришни ўзлаштирсин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
15. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўсимлик моддалари кимёси институтига шифобахш ўсимликлар ва стевин етиштириш учун Қибрай туманида 2 га ер участкаси ажратсин.
16. «Ўзшартномасавдо», бошқа ихтисослаштирилган таъминот-сотиш ташкилотлари (уларга биркитилган номенклатура бўйича), шунингдек, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги белгиланган тартибга мувофиқ Фанлар академияси институтлари учун, қайд этиб ўтилган мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида, технологик асбоб-ускуналар ва хом ашё етказиб беришни таъминласинлар.
17. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги шифобахш дориворларни ва республика илмий-тадқиқот муассасаларининг фан билан боғлиқ маҳсулотларини чет мамлакатларда сотиш имкониятларини, шунингдек, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қўшма корхоналар барпо этиш имкониятларини ўргансин.
18. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М. Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.