1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ИЛМ-ФАННИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ИННОВАЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Фан-техника имкониятларини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда фаннинг аҳамиятини ошириш ҳам муҳим тадқиқотлар ва инновация жараёнлари кенгайтирилишини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
1. Илмий тадқиқот институтларида ва олий ўқув юртларида хўжалик шартномалари асосида бажариладиган илмий тадқиқот ишлари, шунингдек инновация ишлари 1992 — 1995 йилларда қўшимча қийматдан солиқ тўлашдан озод қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси илм-фанни ривожлантиришни ва инновация фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш юзасидан бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 июль,
ПФ-438-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 369-модда)