2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 1 апрель,
195-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.04.00 Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:
33-позициясининг «Давлат ахборот ресурслари номи» устунидаги «давлат нотариал идоралари» сўзлари «Нотариуслар» сўзи билан алмаштирилсин;
5 — 16 ва 44-позицияларининг «Масъул давлат органлари» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомнинг 33-банди қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«33. Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйлардаги квартирани сотиб олиш учун банк томонидан кредит бериш қарз олувчи номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда ушбу ҳисоб рақамидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани олди-сотди шартномасининг нусхаси илова қилинган ҳолда қарз олувчининг ёзма топшириқномаси асосида якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг эгаси бўлган жисмоний шахс-сотувчининг омонат ҳисоб рақамига пул маблағларини нақд пулсиз шаклда мемориал ордер воситасида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Бунда уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартиранининг олди-сотди шартномасидан нусха олиниб, асли қайтариб берилади».
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати 90-позициясининг «Ахборотнинг тури» устунидаги «давлат нотариал идоралари» сўзлари «Нотариуслар» сўзи билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «давлат нотариал идораси» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорида:
«Бунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни фақат Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади»;
в) 4-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорида:
1-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ» қисқартмаси «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2 ва 4-босқич позициялари «Субъектлар» устунидаги ва 3-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «Нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИнинг» қисқартмаси «нотариал идоранинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентида (6-илова):
1-банддаги «ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ,» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда — ДНИ деб аталади) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари «Нотариал идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-боб номидаги «ДНИга» қисқартмаси «нотариусларга» сўзи билан алмаштирилсин;
1-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ» қисқартмаси «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2 ва 4-босқич позициялари «Субъектлар» устунидаги ва 3-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «Нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИнинг» қисқартмаси «нотариал идоранинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.07.00 Ҳуқуқий ахборот]
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарори 10-бандининг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ва «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорида белгиланган давлат хизматчилари лавозим маошларига устама ҳақи ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади, шунингдек, аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолинади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат нотариал идоралари» сўзлари «нотариал идоралар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 71-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат нотариал идораси» сўзлари «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 27-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идоралари» сўзлари «нотариуслар» сўзи билан алмаштирилсин;
«54. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк олиш чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим»;
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тақдим этиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идоралари» сўзлари «нотариуслар» сўзи билан алмаштирилсин.