2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 1 апрель,
195-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.04.00 Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:
33-позициясининг «Давлат ахборот ресурслари номи» устунидаги «давлат нотариал идоралари» сўзлари «Нотариуслар» сўзи билан алмаштирилсин;
5 — 16 ва 44-позицияларининг «Масъул давлат органлари» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2021 й., 09/21/56/0091-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати 90-позициясининг «Ахборотнинг тури» устунидаги «давлат нотариал идоралари» сўзлари «Нотариуслар» сўзи билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «давлат нотариал идораси» сўзлари чиқариб ташлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/732/1127-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорида:
«Бунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни фақат Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади»;
в) 4-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорида:
1-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ» қисқартмаси «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2 ва 4-босқич позициялари «Субъектлар» устунидаги ва 3-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «Нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИнинг» қисқартмаси «нотариал идоранинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентида (6-илова):
1-банддаги «ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ,» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда — ДНИ деб аталади) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари «Нотариал идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-боб номидаги «ДНИга» қисқартмаси «нотариусларга» сўзи билан алмаштирилсин;
1-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ» қисқартмаси «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2 ва 4-босқич позициялари «Субъектлар» устунидаги ва 3-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «Нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
2-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИ нотариуси» сўзлари «нотариус» сўзи билан алмаштирилсин;
3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги «ДНИнинг» қисқартмаси «нотариал идоранинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.07.00 Ҳуқуқий ахборот]
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарори 10-бандининг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази» ва «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорида белгиланган давлат хизматчилари лавозим маошларига устама ҳақи ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади, шунингдек, аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолинади».
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 26-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон; 06.02.2021 й., 09/21/56/0091-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/732/1127-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)