Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли
Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли
қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзлари кабул килган аввалги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов зиммасига юклансин.
1. 6-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети».
2. 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.